Хомиладорликда “Сovid-19” билан касалланган оналардан туғилган чақалоқлар ва кўкрак ёшидаги болаларда оёқларнинг шаклланиш тавсифи



Download 122,5 Kb.
bet3/5
Sana27.03.2022
Hajmi122,5 Kb.
#512987
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мохира дисс

I БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
1.1. Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг 16.11.2020 йилдаги клиник тавсиялар «Болаларда СOVID-19 коронавирус инфекциясини диагностикаси, даволаш ва профилактикаси»
2020 йили Бутун дунёда COVID-19 инфекциясининг шиддатли тарқалиши юз берди. Қисқа муддат ичида Осиё, Америка, Европа, Африка, Австралия қитъаларида ушбу инфекциянинг пандемияси кузатилди. COVID-19 инфекцияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу инфекция Ўзбекистонда 2020 йил март ойидан бошлаб рўйхатга олина бошлади.
COVID-19 нинг биринчи аниқланиши ва тарқалиши Хитой Халқ Республикасида 2019 йил декабрь ойида содир бўлди. Ушбу инфекциянинг эпидемик ўчоғи ХХР Ухань шаҳрида (Хубэй провинцияси) қайд қилинди.
2020 йил 11 февралида Бутун дунё вирусларни таксономик номлаш маркази COVID-19 инфекциясининг қўзғатувчисига SARS-COV-2 деб ном берди.
11 февраль 2020 йили Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БЖССТ) ушбу юқумли касалликка COVID-19 (coronavirus disease 2019) номини берди.
Янги COVID-19 соғлиқни сақлаш вазирлиги, санитария эпидемиология хизмати, барча тоифадаги шифокорлар, ҳамширалар олдига ушбу касалликка ташхис қўйиш уни даволаш ва профилактикаси борасида муҳим вазифаларни ечиш муаммосини қўйди.
Ҳозирги кунда COVID-19 нинг эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, лаборатория ташхиси борасида дунё олимлари, етакчи мутахассислар ва тажрибали шифокорлар томонидан изчил ўрганишлар қилинаяпти аммо бу борада ҳозиргача аниқ маълумотлар йўқ. Дунё миқёсида олимлар, мутахассислар, шифокорлар ҳозирги кунда COVID-19 борасида янги-янги маълумотлар тақдим қилиб турибди. Ўзбекистон Республикасида COVID-19 қайд этиш 2020 йил март ойидан бошланди. Дастлабки бемор Франциядан туристик саёҳатдан қайтган Ўзбекистонлик фуқаро бўлиб, улар қисқа вақт оралиғида оила аъзоларига ва қариндошларига касалликни юқтирган. Шундан кейин COVID-19 билан касалланган беморлар чет элда бўлган Ўзбекистонлик туристлар орасида қайд этила бошлади.
Ҳозирги даврда одамлар орасида енгил шаклдаги мавсумий ўткир респиратор касалликларни чақирувчи 4 хилдаги (Hcov-229E, -OC43, -NL63 ва HKU1) коронавируслар ва оғир шаклдаги респиратор касалликларни чақиради, ўта патогенлиги коронавируслар – янги шарқ респиратор белгили (синдром) касаллик вируси (MERS) ва янги пайдо бўлган коронавирус инфекцияси (COVID-19) вируси (SARS-Cov-2).
Ҳозирги кунда коронавирусларнинг хусусиятлари, антиген тузилишлари ўзгарувчанлиги, иммунологик мутаносиблиги моноклонал антителалар ҳосил бўлиши, интерлейкинлар ўзгариши, тест-системалар, даволаш услубларини яратиш борасида дунёнинг кўзга кўринган вирусологлари, иммунологлари, лаборатория илмий ходимлари томонидан илмий ишлар жадал олиб борилмоқда.
Коронавируслар ташқи муҳитга чидамли. Касалланган беморлардан ажралган вируслар +40С - 300С ҳароратда бир неча соатдан то 14 кунгача ташқи муҳитда сақланиб қолади. Ташқи ҳарорат +400С – 500С бўлган тақдирда ҳам вируслар ташқи муҳитда бир неча кун сақланиб қолиши мумкин. Бемор организмидан йўталганда, акса урганда ажралган вирус буюмларда, қўлда, уй предметларида 3 кундан то 7 кунгача сақланиб туради. Вирус 1.0% хлор ва хлор тутувчи моддаларга чидамсиз, 70% спиртга таъсирчан. Коронавирус таркибида липидлар қобиғи бўлганлиги сабабли ишқор тутувчи совун ва ишқорий моддалар таъсирида тез нобуд бўлади.
Хомиладорлик даврида она организмининг вирусли зарарланиш холати доимо турли даражадаги нормал ривожланишга тўсқинлик қилган. Хозирги кунда коронавирус инфекцияси пандемия даражасида тарқалиб, хомиладор аёлларнинг вирусга чалиниш холлари кўплаб учраб турибти. Хомиладор она организмида, одатий равишда аъзолар ва уларнинг тизимлари транзитор юкламалар билан фаолият юритиб, организмнинг қаршилик кучлари анча пасайиши олиб келади. Мавжуд адабиётлар тахлили шуни кўрсатадики, хомиладорликда “СOVID-19”га чалинган оналардан туғилган болаларнинг хар 4 нафарига неонатология бўлимларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, мазкур чақалоқларда ўлик туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари сони жуда паст бўлиши пандемия даврида тўғри йўналтирилган даволаш усулларининг натижаси ўлароқ хомилада хаёт учун мухим аъзоларнинг ўзгаришларга учрамаслигидан далолат беради.
Бундан ташқари мазкур касалликка хос бўлган стресс ва вахима холатларининг хомила ривожланишига салбий таъсир этишини инкор қилиб бўлмайди.
Хомиладорлик даврида она организмига респиратор бузилишларга олиб келувчи вируслар таъсири натижасида, уларнинг хомиладорликнинг қайси даврида кечиши ва қандай даволаш чора-тадбирлари қўлланилиши билан боғлиқлиги тўғрисида илмий адабиётларда маълумотлар жуда кам, мавжудлари хам маълум бир тартибга солинмаган. Юқоридаги маълумотларга асосланган холда, “СOVID-19” инфекциясининг хомиладор она организмига юқиши натижасида ривожланган бола аъзо ва тизимларининг нормометрик хусусиятлари тўлиқ ўрганилмаганлиги аниқланди. Коронавирус COVID-19 инфекциясининг патогенези яхши ўрганилмаган. COVID-19 вируси юқори ва қуйи нафас йўлларининг эпителий ҳужайралари ва ичаклар энтероцитлари ичига кириб олиш қобилиятига эга. Эпителий ва энтероцитлар қобиғидаги ангиотензин – ўзгариб II ферментга (АПФ2) айланади. Шу омил вирусларнинг ҳужайраларга кириб олиш қобилиятини оширади. Вируслар нафас олиш органлари, қизилўнгач, ичак, юрак, бош мия гипофиз ҳужайраларни қобиғида жойлашади. Аммо SARS-Cov-2 вируснинг кўпроқ тўпланадиган асосий жойи алвеолалар ҳужайрасидир. Кўп ҳолда беморларда ринофаренгит ёки энтерит жароҳатланиши кузатилади, иситма чиқмайди (субклиник шакли). Айрим беморларда вируслар жароҳатлаши ҳеч қандай клиник белгиларсиз кечади (Иннапарат шакли), аммо, бундай беморлар вирусларни ташқарига чиқариб туриши аниқланган, улар вирус ташувчилик ҳолатини вужудга келтиради. Беморларда иккиламчи иммунитет танқислиги кузатилади ва вируслар қонга ўта бошлайди. Вирус қобиғидаги липидлар яъни коронавирус гликопротеини бемор эндотелиоцитларига, яъни юрак, буйрак ва бошқа органлар капилляр қон томир ҳужайраларига нисбатан тропик хусусиятга эга бўлганлиги учун вируслар тез орада қонга ўтади. COVID-19 вирусининг ангиотензин – рецептори, фермент II га айланади. Бемор организмининг барча органларидаги капиллярлар жароҳатланиши кузатилади. Бирин-кетин паренхиматоз органларда деструкция, деградация, ҳаттоки некроз кузатилади. Коронавирус COVID-19 да асосий жароҳатланиш паренхиматоз органларнинг функционал етишмаслигига олиб келади. Деструкция жараёни юқори ва қуйи нафас йўлларида кузатилади. Шу туфайли беморлар йўталганда, аксирганда, гапирганда жуда кўп миқдорда вирусларни ташқи муҳитга чиқаради. Бирламчи вирусемия, эндоваскулит, дестукция, деградация, некроз бемор иситмасини кўтаради, интоксикация аломатларини вужудга келтиради. Коронавирус COVID-19 нинг энг аянчли клиник кўриниши ўпканинг диффуз яллиғланиши (пневмония). Шу билан бошқа органлар функционал етишмаслиги кузатилади. Шуни қайд этиш керакки, COVID-19 вируси сурункали касалликлари бор беморларда ва ёши катта беморларда шиддатли ривожланади. Ушбу беморлар орасида ўлим ҳолатлари кўпаяди. Сурункали юрак хасталиги, сурункали ўпка хасталиги, сурункали жигар, буйрак касаллиги бўлган беморлар, ҳамда қандли диабет касаллиги бор бўлган беморлар COVID-19 га мойиллиги жуда юқори ва хасталикнинг биринчи кунидан бошлаб асоратлар ривожланади.



Download 122,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish