Ҳозирда мавхум қайнаш қатламли газ ювувчи қурилмаларнинг қатор самарали конструкциялари ишлаб чиқилди (12-расм). Жумладан, Тошкент Давлат техника университети мутахассислари томонидан айланиб юрувчи насадкали скруббернинг бир неча янги турлар таклиф этилди. Насадкалар айланиб юрувчи ҳолатга етганида қатламдаги бўш ҳажмнинг улуши е=1 бўлади. Ушбу скруббер Чирчиқ шахридаги Ўзбекистон қийин эрувчан ва ўтга чидамли металлар комбинатининг газларни чангдан тозалаш системасида муваффақиятли ишлатилмоқда.
6.3-расмда айланиб юрувчи насадкали ва суюқлик циркуляция қилиб бериладиган скруббернинг схемаси кўрсатилган. Қурилмага суюқлик марказдан қочма насос 1 ёрдамида берилади. Чангли газ панжара 8 нинг пастки қисмига штуцер вертикал ўққа нисбатан 5 – 10о қиялик билан ўрнатилган.
Суюқлик панжара юзаси томонга қараб, сочиб берувчи қурилма 11 ёрдамида таркатилади. Панжаранинг устидаги насадка қатлами 7 жойлашган. Панжара орқали ўтган газ оқими насадкаларни айланиб юрувчи ҳолатга келтиради. Газнинг тезлигига кўра суюқлик панжара орқали қисман ағдарилиб, қурилманинг куб қисмига тушади ёки иш зонаси 6 орқали қурилманинг юқориги қисмидаги сепаратор 4 га утади. Сепараторда марказдан қочма уюрма хосил қилувчи 5 ёрдамида суюқлик газдан ажралади. Ажралган суюқлик куйилиш трубаси 9 орқали шлам тўплагичга тушади. Тозаланган газ патрубок 12 орқали атмосферага чиқарилади. Газнинг тезлиги 3 – 12 м/с, суюқликнинг тезлиги эса 1х10-3 дан 6х10-3 м/с чегараларида ўзгариши мумкин.
Майда дисперсли заррачаларни тутиб қолиш даражаси газ тезлигининг ортиши билан кўпаяди, бунинг учун қурилмада тўғри йўналишли режим ташкил қилинади. Газнинг тезлиги 7 – 8 м/с дан юқори бўлиши керак. Бандай шароитда суюқлик панжарадан ағдарилиб, қурилманинг пастки қисмига йиғилмайди. Насос ишлатишга эхтиёж қолмайди. 14-расмда суюқлик инерцион усул билан бериладиган чанг тутгичнинг чизмаси кўрсатилган. Газ қурилманинг пастки қисмига берилиб, иш соҳаси 1 дан утади ва бу соҳада жойлашган насадкалар 2 ни айланувчан ҳолатга келтиради. Газ чангдан иш соҳасида турбулизация қилинган газ – суюқлик қатлами ёрдамида тозаланади. Суюқлик сепаратор 4 да ажралади ва рециркуляция қилиш учун ишлатилади. Суюқлик труба 5 орқали шлам тўплагич 7 га қуйилади. Суюқлик таркибидаги майда заррачалар шлам тўплагич 7 да чўкмага тушади. Айланиб юрувчи насадкали скрубберларда газ – суюқлик оқими насадкалар ёрдамида кучли турбуляция қилинади. Заррачаларнинг томчиларда чўкиши турбулент – импулpсли механизм асосида юз беради. Бунинг учун қурилмада оптимал масштабли интенсив турбулент пулpсациялари ташкил этилади. Ушбу скрубберлар ёрдамида газ аралашмалари таркибидаги микронли ўлчам ва турли физик хоссаларга эга бўлган қаттиқ заррачаларни ажратиб олиш мумкин.
6.4-расм. Айланиб юрувчи насадкали
ва суюқлик циркуляция қилиб
берадиган чанг тутгич.
1-насос; 2-шлам тўплагич; қурилма куби;
4-сеператор; 5-уюрма хосил қилиш
қурилмаси; 6-қурилмани иш соҳаси;
7- айланиб юрувчи насадкали қатлам;
8- таянч; 9-труба; 10-штуцер;
11-форсунка; 12-тозаланган газ
чиқадиган патрубок.