Хожа баҳоуддин нақшбанд ўгитларининг бугунги ёшларимиз ҳаётидаги аҳамияти бухду ўқитувчиси Б. Б. Деҳқонов


“Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу-одобдан буюкроқ



Download 234,86 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana21.07.2022
Hajmi234,86 Kb.
#833254
1   2
Bog'liq
Мақола 1

“Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу-одобдан буюкроқ 
мерос бера олмайди”
2
, дея келтирилади. Бундан кўриниб турибтики, ҳар бир 
оилада фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоғлиги керак. Чунки, ер 
юзида жамики инсоният ҳар неки ишни амалга оширмасин, унинг амалга 
ошираѐтган ишлари тарбия маҳсули ҳисобланади. 
Юртбошимиз Шавкат Мирзиѐев ѐшлар тарбияси бутун миллат олдидаги 
улкан масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлаб: 
“Агар фарзандимизга 
тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, 
кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, 
муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап 
эмас”
3
, дея такидлайдилар

Шу туфайли давлатимиз раҳбари ѐшларимизни тарбиясини буюк 
сиймоларимизнинг ўгитлари ва иборалари руҳида улғайтиришимиз керак деб 
айтгандилар.Буюк тасаввуфшунос Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ўгитларидан 
баъзиларини келтирдик. 
Қалбларнинг буюклиги аслида бир. Лекин улардаги маърифатнинг 
буюклиги фарқли… 
Орифнинг қалбидек кенг ва катта бўлган бошқа нарса йўқдир. Ер ва 
осмонлар Орифнинг қалбига нисбатан бир нуқта кабидир. 
Йигирма йилдир рангим ва сифатим йўқдир. Ҳозир ҳам бирортаси мени 
билмоқни истаса, шу онда ҳам рангим, сифатим маълум эмас…
1.Алимов. Оилада фарзанд тарбияси. – Т.: Ўзбекистон, 2014. – Б. 5. 
2. Имом Бухорий. Ал-Адаб ал-муфрад. – Т.: Ўзбекистон, 1990. – Б. 46. 


Биз суюклига еткаришга воситамиз. Йўлга кирганларга лозимдирки, оқибат 
биздан айрилиб, суюклига етишсинлар. 
Бу йўлда менга фақирлик катта ѐрдам қилди. Бизни фақирлигимиз туфайли 
бу эшикдан ичкарига олдилар. Нимага эришган бўлсам, шу сифатим билан 
эришдим… 
Сулук йўлига эндигина қадам қўйганимда, одамларнинг сўзига қулоқ 
солдим. Агар Аллоҳдан гапирѐтган бўлсалар, вужудим билан тинглар эдим, 
аксинча, ғам ва кадарга ботиб, одамлардан узоқлашар эдим. 
Мен Ҳақни излашда буюк сабот ва ирода қувватини ҳосил қилишни бир 
қиморбоз кишидан ўргандим. Қиморбоз бор-йўғи бой бергандан кейин 
ѐнидаги дўсти унга насиҳат қилиб, қимордан воз кечишини илтимос қилган. 
У эса: ―Қиморда бошимдан жудо бўлишимни билсам ҳам ундан воз 
кечмайман‖,—дебди. Қиморбознинг бу сўзи қалбимга шундай ғайрат 
солдики, ҳозиргача у ғайратни муҳофаза қилаяпман… 
―Биз Аллоҳнинг лутфи билан (маънан) нимага эришган бўлсак, Қуръони 
карим оятлари ва ҳазрат пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларига амал 
қилганлигимиздандир. Бу амалдан бирон натижага эришмоқ учун тақво 
қилиб, шариат қоидаларига азимат билан риоя қилмоқ, аҳли сунна вал жамоа 
асосларига амал қилмоқ ҳамда бидъатлардан қочмоқ керак‖.Тавҳид сирига 
эришмоқ мумкин эмас, маърифат сирига эришмоқ мумкин. 
―Даст ба кору дил ба Ёр, тан дар бозору дил ба Ёр‖ – қўлинг ишда, кўнгил 
Аллоҳда бўлсин, тан бозорда бўлса ҳам кўнгил Ёрда бўлсин‖. 
Бизнинг йўлимиз суҳбатдир. Хилватда шуҳрат, шуҳратда эса офат бордир. 
Хайр жамоат биландир. 


Зоҳиринг 
бегона, 
ботинда 
бўл 
огоҳ 
ҳар 
нафас, 
Бул каби озода рафторга жаҳон қилгай ҳавас. 
Зоҳирда халқ билан, ҳақиқатда эса Ҳақ билан. 
Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл, 
―Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат 
(адашув)дан иборатдир. Ишларда ниятни тўғри қилиш энг муҳим нарсадир‖, 
―Киши ўзининг нафсига туҳмат қилиши керак. 
Кимки Ҳақ субҳонаҳу инояти билан ўз нафсининг ѐмонлигини таниган, 
унинг ҳийла-найрангини англаган бўлса, бундай қилиш унга осон бўлади. Бу 
йўлдан юрувчиларда ўзгаларнинг гуноҳини ҳам ўзларидан деб билиш 
ҳоллари кўп бўлади… 
Мусулмонлик — бу иложи борича ҳукмларга бўйсуниш, тақвога риоя қилиш, 
амални бажаришга интилиш ва бекорликдан узоқ бўлиб, буларнинг ҳаммаси 
нури сафо ва раҳмат ҳамда валоят даражасига етишиш воситасидир. 
Авлиѐларнинг азиз манзили ва мақомларига мана шу сифат ва парвариш 
орқали етилади… 
Бизнинг тариқамиз жаҳрия зикри-ю, рақс эмас, бизнинг тариқамиз, 
анжуманда хилват (хилват дар анжуман), ватанда сафар (сафар дар ватандир. 
Хилватда шуҳрат бор, шуҳрат эса офатдир. 
Жамъиятда хайрият бўлади, жамъият эса суҳбатда бўлади. Агар бу йўл 
толибларидан бир гуруҳи бир-бировлари билан ҳамсуҳбат бўлсалар, бу 
суҳбатда хайру барака кўп бўлади. Умид борки, бу ишга доимо амал қилинса, 
охири ҳақиқий иймон билан якунланади… 
Кимки ана шу одобни ушласа, уни балоғат аҳлининг балоғатига етказади. 
Адаб бу – хулқни чиройли қилиш, сўзни ва феълни соз қилишдир. 
Хизмат одоби улуғ бахтдан яхшироқ, унинг белгиси — амалнинг қабули, 
туғѐн эса амалнинг бузуқлигидир. Адабни сақлаш-муҳаббат самараси, яна 
муҳаббат дарахти, яна муҳаббат уруғи ҳамдир… 


Суҳбатимизга етишадиган гуруҳлардан баъзилари шундайки, уларнинг 
кўнгилларида муҳаббат уруғи бор, аммо халақит берувчи хасу ҳашаклар 
туфайли ўсолмайди, бизга эса уни поклаш лозим. Баъзиларида муҳаббат 
уруғи йўқ, бизга эса уни пайдо қилиш лозим… 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки бугунги ѐшлар тарбиясида 
албатта буюк сиймоларимизнинг ўрни жуда беқиѐс бўлиб ҳисобланади.Ҳар 
бир даврнинг ўз буюк инсонлари бўлгани сингари Хожагон тариқати 
вакилларидан бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанднинг ўгитлари ҳам нафақат ўз 
даври учун,балки бугунги кунда ҳам ѐшларимиз ахлоқий тарбиясига 
беминнат хизмат қилиб келмоқда. 
3.
Шавкат Мирзиѐев. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат 
қилайлик. – Т.: Ўзбекистон, 2017- Б 21 



Download 234,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish