Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида


IX. Малака сертификатига эга бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестрини юритиш



Download 0,88 Mb.
bet29/30
Sana13.07.2022
Hajmi0,88 Mb.
#788922
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
IX. Малака сертификатига эга бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестрини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги малака сертификатига эга бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси;
паспортининг маълумотлари ва яшаш жойи;
иш жойи;
малака сертификатининг тартиб рақами, берилган санаси;
малака сертификатининг амал қилишини узайтириш, тўхтатиш, уни бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш.
51. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестридан малака сертификатининг тартиб рақами, берилган санаси, уни қайта расмийлаштириш ва амал қилишини тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор шахсларга кўчирмалар тарзида берилиши мумкин.
X. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар уч йил мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастури бўйича камида 60 соат ҳажмида малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Малака ошириш курслари штатида иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича камида уч нафар мутахассисга эга бўлган таълим муассасалари томонидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг бажарилаётган вазифалар ва функцияларга профессионал тайёрлигини таъминлаш мақсадида ўтказилади.
53. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғимлар ишчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўтказилган маблағлардан ишчи органнинг таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан ривожлантириш, малака имтиҳонларини ўтказиш, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари, малака сертификатларини ҳамда иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича давлат экспертизаси хулосалари бланкаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шунингдек халқаро хизмат сафарларини, иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий, методологик, амалий ва бошқа ишланмаларни молиялаштириш учун фойдаланилади.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
54. Малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш масалалари бўйича қарорлар юзасидан манфаатдор шахслар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish