Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмаси
БУЙРУК №
Хўжаобод туман “ ” 2021 йил
“ Covid-19” коронавирус инфекциясига чалинган беморларга ТТЁ бўлимида махсус бригадалар ташкил этилиши тўғрисида.
Короновирус инфекциясини тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида ахолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш хамда ушбу даврда тиббиёт ходимларига хақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 24 сентябр кунги № 583- сонли “Кароновирус инфекциясига қарши кураш даврида ахолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш тўғрисида”ги Қарори талабларини ижросини хамда 2021 йил 6 - июл кунги 77-сонли баёни ижроси таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН
1. ТТБ бошлиқ ўринбосари Қ.Шерматов раислигида 1-иловага биноан махсус комиссия таркиби тасдиқлансин ва қуйидаги вазифаларни амалга ошириб бажарилиши таъминлансин.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 24 сентябрь кунги №583 сонли “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш тўғрисида”ги Қарори талабларини ижросини хамда 2021 йил 6 июль кунги 77-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида тез тиббий ёрдам бўлимида хизмат кўрсатилган тиббиёт ходимларини коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларга борганлиги тўғрисида тузилган далолатномаси асосида ва йиғилиш баённомаси рағбатлантиришга тақдим этилсин.
- тез тиббий ёрдам шифокор ва хамшираларини коронавирус инфекцияси бўйича амалга оширилган ишлари хисоботлари чақирув карталари ва қабул журналлари асосида амалга оширилсин.
-Ушбу асосланган хужжатларни кўриб чиқиб далолатнома тузиш учун ўз вақтида сифатли тақдим этиш вазифалар тез тиббий ёрдам бўлими мудири ва катта фельдшери ва шахобчаларига маъсул этиб тайинланган шифокор ва хамшираларга юклатилсин. (2-иловага асосан)
2. Бирлашма бошлиғининг иктисодий масалалар буйича ўринбосари А.Рахмонова ва бош хисобчиси С.Мадумаровларга:
- Короновирус инфекциясини тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида ахолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш хамда ушбу даврда тиббиёт ходимларига хақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги 2021 йил 6 июль кунги ВМ нинг 77 – сонли баёни ижроси таъминлансин.
Тез тиббий ёрдам шифокор ходимларига - 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимлар (линия хамширалари, фелдшерлари) га- 1,5 млн сўм.
Тасдиқланган рўйхатлар асосида тез тиббий ёрдам ходимларига тўланадиган рағбатлантириш пуллари белгиланган тартибда тўланиши назоратга олинсин.
3. Ушбу буйруқ ижросини назоратини ўз зиммамда қолдираман
Бирлашма бошлиғи Т. Абдурахимов
ТТБ нинг “ ” 2021 йил кунги
№ сонли буйругига 1- илова
Короновирусга чалинган ва гумон қилинган беморларга борганлиги тўғрисидаги карталарини ўрганиш ва тақдим этиш бўйича махсус комиссия ТАРКИБИ
1. Қ.Шерматов ТТБ бошлиқ ўринбосари- комиссия раиси
2.Д.Юлдашева ТТЁ мудири- комиссия котиби
3. У.Жабборов ТТЁ врачи – комиссия аъзоси
4. Ш.Самсақов Манак ТТЁШ врачи –аъзо
5. Х.Каримов Хидирша ТТЁШ врачи – аъзо
6. А.Девонаев А.Набиев ТТЁШ врачи – аъзо
7. Х.Ахмедов Мустақиллик ТТЁШ врачи - аъзо
Do'stlaringiz bilan baham: |