Корхонанинг мажбуриятлари
3.1. Таълим муассасаси битирувчисига эгаллаши ва билиши лозим бўлган кўникмалар тўғрисида маълумотлар бериш ва ўз мутахассис кадрларини таълим муассасасида ўқув-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштиришга жалб этиш;
3.2. Битирувчилар учун ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва улардан олинадиган мутахассислик билан боғлиқ бўлмаган, шунигдек зарарли меҳнат шароитларида фойдаланишга йўл қўймаслик;
3.3. Битирувчиларни ишлаб чиқариш бинолари, тренинг кабинетлари, зарур материаллар, асбоб-ускуналар, техник ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш ва битирувчиларнинг янги ишлаб чиқариш технологияларини, юқори унумли иш методларини ўзлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
3.4. Битирувчиларга йўл-йўриқлар беришни ва ишлаб чиқариш амалиётига техник раҳбарликни ташкил этиш, ишлаб чиқариш амалиётига “Корхона”дан умумий раҳбар тайинлаш, касб-ҳунар коллежининг педагог ходимларига ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишда ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш;
3.5. Зарур ҳолларда битирувчиларни ишлаб чиқариш амалиёти ўтадиган жойга етказишни ва у ердан олиб келишни таъминлаш;
3.6. Битирувчилар бажарган ишларни ушбу корхона, муссаса ва ташкилотда белгиланган тартибда ҳисобга олиш ва қабул қилиш;
3.7. Ишлаб чиқариш амалиёти тугагач ҳар бир битирувчига унинг ишлари сифатини, эришган натижаларини, ишга муносабатини, шунингдек унга бериш учун тавсия этилаётган тариф разрядини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқариш тафсифномасини бериш;
3.9. Битирувчи таълим муассасасида ўқишни муваффақиятли тамомлагандан сўнг, тегишли имтиёзларини (разряди, амалиёт сертификатлари) инобатга олиб, мутахассислиги бўйича корхонага ишга қабул қилиш.
Битирувчининг мажбуриятлари:
4.1__________________________________________________________________________
мутахассислиги бўйича тармоқ таълим стандартида кўрсатилган барча билим, малака ва кўникмаларни, шунингдек, корхона талабига кўра:
А) Ишга вақтида бориб келиш.
Б) Корхонанинг ички тартиб қоидаларига риоя қилиш.
С) Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш.
Д) махсус касбий кўникмаларни эгаллаш.
4.2. Ишлаб чиқариш амалиёти дастурида назарда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариш;
4.3. “Корхона”нинг ички меҳнат тартибига риоя қилиш;
4.4. Техника ҳавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва уларга қатъий риоя қилиш;
4.5. Таълим муассасасида танланган мутахассислик бўйича ўтказиладиган барча ўқув машғулотларига қатнашиш, оралиқ ва якуний имтиҳонларда яхши натижаларга эришиш.
4.6. Таълим муассасасини битириб ____/____/20___йилдан ___/___/ 20___йилгача “Корхона”да ўз мутахассислиги бўйича ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |