Хўжалик юритувчи субъектлар
молияси – давлат молиявий салоҳиятининг асоси
Режа:
Давлатнинг молиявий салоҳияти ва унинг хўжалик юритувчи субъектлар молияси билан ўзаро боғлиқлиги
2. Молиявий салоҳият ўсишининг омиллари
Давлатнинг молиявий салоҳияти ва унинг хўжалик юритувчи субъектлар молияси билан ўзаро боғлиқлиги
Давлатнинг молиявий салоҳияти бозор иқтисодиёти субъект-лари ва аҳолининг пул даромадлари ва жамғармалари асосида шаклланиб, ўзаро боғланган қуйидаги бўғинлардан ташкил топади:
республика ва маҳаллий бюджетлар, давлат нобюджет фондлари бюджетлари; давлат кредитлаштириш ресурслари; дав-лат (унитар) ХЮСлари ва давлатнинг иштирокидаги ХЮСлар мо-лияси. Давлатнинг молиявий салоҳияти таркибига асосий фондлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, моддий айланма маблағлар, уй-рўзғор мулклари, номоддий активлар қиймати – инсон капитали кирадиган моддий капитал кўринишидаги миллий бойлик ҳажми (ўлчами)ни киритиш мумкин;
хусусий ХЮСлар молиявий салоҳияти. У айланмадан таш-қари активлар ва айланма активларининг йиғиндисидан ташкил топа-ди. Бу ерда айланмадан ташқари активлар номоддий активлар, асосий воситалар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, моддий бойликларга даро-мадли қўйилмалар, узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, айланмадан ташқаридаги бошқа активлардан иборат. Шунингдек, бу ерда айланма активларнинг таркибига захиралар, дебиторлик қарзлари, қисқа муд-датли молиявий қўйилмалар, пул маблағлари ва бошқа айланма актив-лар киради. Хўжалик юритувчи субъект (ХЮС)ларнинг молиявий салоҳияти уларнинг янги қиймат яратишдаги қобилиятига боғлиқ. Бир хил молиявий-иқтисодий қудратга ега бўлган ХЮСлар бир-биридан тубдан фарқ қилувчи молиявий натижаларга еришиши мумкин. Бу мол-мулкдан, ишлаб чиқариш-технологик жараёнлар ва кадрларни бошқариш самарадорлигига, менежмент малакасига, тадбиркорлик-нинг натижалилигига, молиявий ресурслар ва ташқи қарзлардан оқилона фойдаланишга боғлиқ бўлади;
банк-кредит тизимининг молиявий салоҳияти – кредит ре-сурсларига бўлган иқтисодиётнинг еҳтиёжларини қондириш бўйича кредит ташкилотлари активлари ва реал имкониятларининг йиғиндиси. Жуда кўпчилик мамлакатларнинг банк-кредит тизими ҳозирги пайтда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини кредит ресурслари билан таъминлаш имкониятига ега емас. ХЮС-ларга тақдим етилаётган кредит ресурслари, асосан, қисқа муддатли характерга ега. Асосий капитални шакллантиришдаги кредитлар-нинг салмоғи иқтисодиёт самарадорлигининг ўсиши учун етарли емас;
суғурта фондларининг молиявий салоҳияти. Бу салоҳият тадбиркорлик рискларини пасайтирадиган ва жамғармалар ҳамда инвестициялар ўсишини таъминлайдиган пул суғурта ресурсларини шакллантириш бўйича суғуртавий молиявий-иқтисодий имконият-лар йиғиндисининг амалга оширилиши орқали намоён бўлади;
уй хўжаликларининг молиявий салоҳияти. Бу салоҳият улар-нинг жами даромадлари, солиқ, рента ва фоиз тўловлари, инвес-тицион талабнинг ўсишига истеъмол ва жамғаришнинг таъсири орқа-ли ифодаланади.
Ҳозирги пайтда жуда кўп мамлакатларда аҳолининг жамғар-малари, ХЮС ва ташкилотларнинг жамғармалари сингари кенгай-тирилган такрор ишлаб чиқариш мақсадлари учун тўлиқ фойдала-нилмаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |