Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил ноябрдан бошлаб амалга киритилсин



Download 85,39 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi85,39 Kb.
#118496
  1   2   3   4
Bog'liq
795 04.10.2017




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида
Бозор иқтисодиёти ва замонавий корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари талабларига мувофиқ ишчилар касблари ва хизматчилар лавозимларини таснифлашнинг норматив базасини янада такомиллаштириш, унинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида янги формациядаги кадрлар тайёрлаш тизими билан ўзаро боғлиқлигини, шунингдек касб-ҳунар таълими шакллари ва дастурларининг турличалигини ҳисобга олган ҳолда кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Белгилансинки:
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишчи касблари бўйича давлат ташкилотларига, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларга ишга қабул қилишга, уларга бажариладиган ишларининг турига ва тарификация натижасига кўра камида учинчи малакавий разряд берилади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ва ташкилотларнинг меҳнатга оид муайян ҳужжатларидаги 2017 йил 1 ноябргача амалга оширилган ёзувлар ўз кучини сақлайди.
3.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосланган таклифларидан келиб чиқиб, шунингдек меҳнат бозорида янги касблар ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олиб Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунар коллежларида ишчи касблари бўйича тайёрланадиган мутахассисларнинг малакаси камида учинчи малакавий разрядга мувофиқлиги таъминлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар классификатори мунтазам равишда мувофиқлаштирилиши ва уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши таъминлансин;
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар классификатори халқаро стандарт таълим классификацияси (МСКО-2011)га мувофиқлаштирилсин;
6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари уч ой муддатда хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари тармоқ тариф-малака маълумотномаларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсинлар ва маълумотноманинг бир нусхасини (қоғозда ҳамда электрон шаклда), маълумотлар базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юборсинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 19 июлдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 48-модда) 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 октябрь,
795-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарорига
ИЛОВА
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари

Download 85,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish