Хива тумани 26-умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган маърифий учрашув


Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И



Download 70,5 Kb.
bet2/3
Sana22.04.2022
Hajmi70,5 Kb.
#574223
1   2   3
Bog'liq
Имом Хатиб баённома

Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Журён қишлоқ Хон Исмоил Журжоний жомъе масчити Имом хатиби Шодлик Бойназаров маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Синф раҳбарлари зиммасига синф йиғилишлари ҳамда тарбиявий соат машғулотларида мамлакатимизда Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўқувчиларга кенгроқ маълумот бериш вазифаси юклатилсин.
3. Йиғилиш қарорини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


26-сон мактаб директори: Ў.Матёқубов.

Котиба: Ш.Саидметова


Хива тумани 26-умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган маърифий учрашув
Б А Ё Н Н О М А С И № 10\8
2019-йил 16-октябрь Журён қишлоғи
Йиғилиш раиси : Ў.Матёқубов.
Котиба: Ш.Саидметова
Йиғилишга таклиф қилинди: Хива туман Журён қишлоқ Хон Исмоил Журжоний жомъе масчити имом хатиби Шодлик Бойназаров.
Қатнашдилар: Мактаб раҳбарияти, мактабнинг юқори синф ўқувчилари ва синф раҳбарлари, жами 52 нафар


К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Ёшларда бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида «Жахолатга қарши маърифат» шиори остида “Исломда ватанпарварлик тушунчаси” мавзуси тўғрисида.


Э Ш И Т И Л Д И:
Кун тартибидаги масала юзасидан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Сейтметова маъруза қилди. У ўз маърузасида қуйидагиларга тўхталди: Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири-ўз ватанида яшашдир. Чунки ватан унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари мухрланган ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғайган заминдир. Шунинг учун биз ватанимизни севамиз ва ардоқлаймиз. Ушбу мавзуда ўз фикрларини биз билан ўртоқлашишга келган меҳмонимиз, Хива туман Журён қишлоқ Хон Исмоил Журжоний жомъе масчити Имом хатиби Шодлик Бойназаровни таклиф қилганмиз. Марҳамат, сўз сизга.
Хива туман Журён қишлоқ Хон Исмоил Журжоний жомъе масчити имом хатиби Шодлик Бойназаров қуйидагиларга тўхталди:-Исломда ватанга мухаббат бу-туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборат. Демак, мусулмон киши ватанини севади! Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса-хурсанд, хафалик бўлса-қайғуради. Инсон “Ватан менга нима берди?” деб эмас, балки “Мен ватанга нима қилдим?” деган фикр билан яшамоғи лозим. Биз ватанимизни узоқларга кетсак соғинамиз. Бу соғиниш биз умматларга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан меросдир.Чунки ислом тарихидан маълумки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз ватанлари Маккаи мукаррамада 53 ёшларигача яшадилар. Бу давр мобайнида Макка мушриклари томонидан У Зотга бир қанча зулм, душманчилик, камситишлар бўлди. Шундай бўлса-да ватанларини тарк қилиб бошқа жойга кетмадилар. Аммо Макка мушрикларининг зулмлари ҳаддан ошиб, Расулуллоҳнинг жонларига қасд қилиш даражасига борганларидан кейин Аллоҳнинг буйруғига биноан Маккадан чиқиб кетдилар. Чиқиш вақти келганида кўз ёш олдилар, кўнгиллари бўшаб, Маккага қараб шундай дедилар: (Арабчадан ўзбекчага таржимаси қуйидагича) “Эй Макка, сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим”. Шунда Аллоҳ таолодан Пайғамбаримизнинг кўнгилларини кўтариб яна ватанига қайтиб келишлари тўғрисида башоратини бериб ояти карима нозил бўлади.
Инсоннинг ўз Ватани олдида бир неча вазифалари бўлиб, улардан энг мухимлари қуйидагилар:

  1. Ватаннинг ҳаққига дуо қилиш.

  2. Ватан ободлиги учун моддий ва маънавий ҳисса қўшиш

  3. Ватанда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бўлмаслик

Ўз юртини ташлаб ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиш айни ислом таълимотига зид ишдир. Шунинг учун сиз болалар катта бўлганингизда ўзингизни юртингизда ишлаб меҳнат қилишни, ўқиб-ўрганиб илм йўлида юришни, касб-кор ўрганиб, шу билан хаётингизни давом қилдиришни хозирдан ният қилинг ва шунга интилинг.
Мусобақага қатнашиш учун Фаластиндан Ўзбекистонга келган йигит мусобақа тугаб ўз юртига кетадиган кун келганида афсусланибди. Буни кўрган Ўзбекистонликлар буни сабабини сўрашганида у шундай деб жавоб берибди: “Тўғри, ватанга кетиш, фарзандлар дийдорига тўйиш-бахт, лекин бизни яшаб турган юртимизда ўқ овози эшитилиб туради. Кўчага маълум вақтда чиқамиз, ундан бошқа вақтда чиқолмаймиз. Бу ер эса тинч экан, эркин нафас оласан. Ярим тунми, эрта тонгми бемалол кўчада юрган одамларни кўрдик, бемалол тўй-хашам ўтказасиз, хуллас тинчлик барқарор. Юртингизни қадрига етинг!”
Шундай экан, ҳар биримиз ўз ватанимизга бўлган мухаббатимизни янада ошириб, тинчликни қадрига етиб, уни ободлиги ва ривожланиши йўлида ўз ҳиссамизни қўшиб, кундан-кунга кўпайиб бораётган ислохот ва ютуқларига шукр қилиб, ҳар хил ёвуз ниятдаги кимсалардан уни кўз қорачиғимиздек асрашимиз лозим.
Шундан сўнг мактабнинг ММИБД ўринбосари Ш.Саидметова, 8-”А” синф раҳбари З.Худайназарова, ўқувчилардан Ж.Ғойипов, П.Салайбоева, М.Жуманазарова, Ф.Эргашевлар ҳам мавзу бўйича ўз фикрларини ўртоқлашдилар.
Юқоридагиларни тинглаб

Download 70,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish