Хитой динлари Режа



Download 57,79 Kb.
bet3/4
Sana18.07.2022
Hajmi57,79 Kb.
#818601
1   2   3   4
Bog'liq
Хитой динлари

СИНТОИЙЛИК
VII-VIII асрларда тўла шаклланган Синтоийлик (хитойча, “шин”,“син”– Худо ва “дао”, “то” – йўл, яъни, Худолар йўли) япон халқи диний эътиқоди, афсоналари ва маросимлари мажмуи бўлиши билан бир қаторда унда табиат ҳодисалари, аждодлар руҳи, магия ҳамда шомонликнинг элементларини яққол учратиш мумкин. Кейинчалик Хитойдан конфуцийчилик ва Кореядан кириб келган буддавийлик (буккё)дан фарқланиб туриши учун XVI асрда Япония (Ниппон)нинг миллий динига айлантирилди. 1549 йилда Японияга христианликнинг кириб келиши бу жараённи янада тезлаштириб юборди. Шундай бўлса-да, бугунги кунда япон оролларида юқоридаги динларнинг барчасига бирданига ёки ҳар бирига алоҳида эътиқод қилувчи аҳоли мавжуд.
Япон халқи анъаналарининг энг қадимги ёзма манбаси “Кодзики” (“Қадимий ишлар ҳақида қайдлар”) бўлиб, 712 йилда малика Гэммэй тавсияси билан зобит Оно Ясумаро томонидан феноменал хотирага эга қўшиқчининг афсоналари асосида ёзилиб, жамланган. Унда Япониянинг яратилишидан 628 йилгача бўлган давр воқеалари акс топган.
701 йилда ёзилган “Тайхоре” қонунлар мажмуасида синтоийлик ақидаси ва маросимларига оид масалалар акс топиб, диний байрамларнинг расмий рўйхати кирилган.
720 йилда аслида 31 жилддан иборат (1 жилди сақланмаган) “Нихонги” (“Нихон секи” – “Япония солномаси”) компилятив қайдномалар ягона китоб сифатида жамланган. Шунингдек, қадим японларнинг диний қарашлари “Фудоки” (VIII аср), “Когосюи” (807-8 йил), “Синсен Сёдзироку” ва “Энги сики”(927 йил) асарларида акс топган.
1087 йилда император оиласи қарамоғида бўлган синтоийлик ибодатхоналарининг мукаммал рўйхати тузилди. Унда 7 та императорлик, 7 та тарихий ва муҳим мифологик ҳамда 8 та маҳаллий камиларнинг ибодатхоналари ҳақида батафсил ёритилган.
Қадим японларнинг диний тасаввурлари бошқа халқларнинг эътиқодий қарашлари билан уйғунлашиб кетган. Шунга қарамасдан, синтоийлик айнан қурама мифологияга бойлиги билан ўзига хос дин сифатида яшаб келмоқда.
Синтоийлик таълимотига кўра, азалда ҳукм сурган тартибсизлик оқибатида илк бора Такама-нохара (Фазо) ва Акицусима (Қуруқлик, орол) ҳамда бир нечта маъбудлар жуфтликлари пайдо бўлган. Маъбудларнинг ўзаро бирлашуви натижасида Идзанаки (Кимни таклиф қилувчи) ва унинг синглиси Идзанами (Нимани таклиф қилувчи) вужудга келган. Идзанами самовий кўприкдан уммон юзига тушиб, унда Онногоро (Бутун дунёнинг ўрта устуни) оролини яратган. Улар оролда жиблажибонни кузатиб, ўзларининг жинсий мансублиги ва унинг моҳиятини англаб етишган. Дастлабки яқинлик вақтида хато қилишгани боис улардан қаддини кўтара олмайдиган Хируко (зулук) туғилган. Кейинги яқинликдан япон ороллари ва Олов ками (маъбуд)си туғилиб, ўз онасини ўлдириб қўймагунича бир қатор камилар туғилган. Оқибатда жаҳл устида Идзанаки айбдорни бошини узиб ташлагач, ундан оққан қонлардан эса бошқа кўплаб камилар пайдо бўлган. Кейин у Ерости салтанати (Сариқ булоқлар мамлакати)га жаҳаннам таъмини татиб кўргани учун озод қилинмаётган Идзанамини қутқариш мақсадида тушган. Идзанами олдига Идзанакининг тунда келмаслик шарти билан Қасос камиси уларга ёрдам берган. Бироқ, Идзанаки аҳдга вафо қилмагани учун Идзанами қуртлар билан ўралган чириган жасадга айланиб қолган. Идзанаки эса зулмат салтанатининг саккиз нафар даҳшатли жодугарларининг қувғинига учраган. У ортидаги таъқибдан ўзининг дубулғаси ёрдамида нажот топган. Аммо, Идзанами ҳам эрига қарши бош кўтариб, зулмат салтанатининг Чақмоқ камиси ва бир ярим минг нафар қўшин билан унинг ортидан тушган. Идзанаки уларнинг йўлини тоғ ва қоялар билан тўсган. Оқибатда уларнинг алоҳида оламлари вужудга келган. Шу зайлда тун келиши билан Идзанами ўз домига минглаб жонзотларни тортади, Идзанаки эса дунё саҳрога айланиб қолмаслиги учун яна шунча жонзотларни яратишда давом этаверган. Ниҳоят, Идзанаки покланиш маросими орқали ўлим камисига тегиниши натижасида синтоийлик пантеонининг энг олий камиси Қуёш Аматэрасу (Буюк само чироғи) ва айёр бўрон ва шамол камиси Сусаноо (Уммон соҳибаси) пайдо бўлган.
Синтоийликда пантеонида Амэ-но Минакануси-но, Таками Мусуби-но ва Мусуби-но камилари машҳур ҳисобланади. Улардан юқорида Аматэрасу Нинигининг невараси, япон императорлар сулоласининг яратувчиси Аматэрасу Омиками туради. Сон-саноқсиз камиларнинг авлодлари келиши давомида илк маъбуд ва инсонларнинг Идзумо ҳамда Кюсю номли ажралиш даври ҳукм сурган. Кюсю даврида ҳозирги Япония императорларининг аждоди ҳисобланадиган афсонавий қаҳрамон Ямато дунёга келган.
II Жаҳон уруши тугагунича синтоийлар япон императорларини илоҳ сифатида улуғлаб келган. Шундан сўнг Япония парламенти махсус доктрина асосида императорларнинг илоҳий келиб чиқишини бекор қилган бўлсалар-да, ҳозиргача императорлар вафот этгач, камиларга айланади деб эътиқод қилувчилар мавжуд. Шу ақида асносида жангда ҳалок бўлган аскар камига айланиши, яъни Камикадзе (Шараф йўлида жонини фидо қилиш) тушунчаси шаклланган.
Синтоийлик таълимотига кўра, вертикал оламлар Самовий, Ер ва Ерости (Марҳумлар салтанати)га, горизонтал эса Ер (Тоёукэ) ва Чексиз фазога бўлинади.
Даставвал қадим инсонларнинг жамоалари табақасига мувофиқ ўз камиларига эга бўлган. Бироқ, Аматэрасу-омиками императорлигининг бошланиши натижасида барча камилар унгагина бўйсунишга мажбур бўлган. VII асрда империяни марказлаштириш мақсадида камилар учун ибодатхоналар қуриб, уларни муқаддаслаштириш сиёсати бошланди. X асрга келиб мамлакатда ибодатхоналарнинг сони 3000 дан ортиб кетгани юқоридаги сиёсатга жиддий ёндошилганидан дарак беради.
Синто таълимотининг асосида табиат ва инсоннинг биргаликда мавжудлиги ғояси ётади. Таълимотга кўра, олам ками, инсон ва марҳумларнинг руҳлари яшаш макони ҳисобланади. Камилар доим барҳаёт бўлиб, ўлим улар учун қайта туғилиш, янгиланиш чархпалаги вазифасини ўтайди. Аммо, бу тарздаги жараён абадий бўлмай, балки у Ернинг мавжудлигига бевосита боғлиқ холос. Синто таълимотида холоскорлик тушунчаси мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам инсон ҳаёти давомидаги яшаш тарзи, ҳаракати ва амалларига қараб, ўзининг ўрнини белгилаб бориши керак.
XIX аср иккинчи ярмида Император Мэйдзи ислоҳотининг дастлабки йилларидан бошлаб, у “Дзингикане” (“Синто ишлари бўйича департамент”)ни тузиб, уни буддавийликдан ажратди ва камилар ҳузурида қасамёд қабул қилган ҳолда, синтоийликни Япониянинг расмий дини сифатида эълон қилди (Ислоҳотга қадар буддавийлик расмий дин мақомида бўлган). 1868-1946 йиллар давомида синтоизм давлат дини мақомида бўлди.
Синто руҳонийлари эса “Дзингикане”нинг ходимлари бўлиб келди. Шунга қарамасдан, Японияда ҳукумат диний эътиқод эркинлигини тан олишга мажбур бўлгани бошқа динларнинг ҳам эркин фаолиятига олиб келди. Бироқ, 1896 йилда қабул қилинган Мэйдзи конституциясига кўра, фақатгина расмий дин фаолиятига рухсат берилган эди. Оқибатда “Дзингикане” вакиллари XIX аср иккинчи ярмигача шаклланиб келган янги диний оқимлар фаолиятига таҳдид бўлмаслиги учун уларни синто таълимоти билан боғлиқ жиҳатларини кўрсатишга уриндилар. 1876-1908 йиллар ичида 13 та янги диний оқимдан 12 таси синтоийликка мансуб деб рўйхатдан ўтказилди. Улар Куродзуми Кё (асосчиси Куродзуми Мунэтада), Конко Кё (асосчиси Каватэ Бундзиро), Синто Сюсей Ха (асосчиси Нитта Кунитеру), Идзумо Оясиро Кё (асосчиси Сенге Такатоми), Фусо Кё (асосчиси Сисино Накаба), Мисоги Кё (асосчилари Иноне Масакане шогирдлари), Синсю Кё (асосчиси Йосимура Масамоки), Дзикко Кё (асосчиси Сибата Ханамори), Синто Тайсэй Кё (асосчиси Хираяма Сосай), Онтаке Кё (асосчиси Симояма Осука), Синто Тайкё (асосчисиз), Синри Кё (асосчиси Сано Цунехико) ва Тэнри Кё (асосчиси аёл Накаяма Мики, ундан 1970 йилда Хоммити оқими ажралиб чиқди) ҳисобланади.
Японияда 1871 йилда аксарият синто ибодатхоналари давлат идораси мақомини олди. Бунда ҳукуматнинг диний ташкилотлар устидан бевосита назоратни ўрнатиш мақсадида иерархик тизим ишлаб чиқилди. Ибодатхоналарда руҳонийликнинг наслдан наслга ўтиши бекор қилиниб, улар императорлик департаменти қарамоғидаги ходимларга айланди.
II Жаҳон урушидан сўнг Япониянинг капитуляцияси билан бирга 1946 йилда император Хирохито халққа мурожаат қилиб, ўзининг илоҳий келиб чиқишини бекор қилди. Шундан сўнг Япония конституциясига бир қатор ўзгаришлар киритилди. Жумладан, 1947 йилда Япония конституцияси дин давлатдан ажратилгани ҳақидаги модда билан тасдиқланди. Шунга қарамай, 1952 йилда император Хирохитонинг ўғли Акихито синто маросимлари асосида тахт вориси деб эълон қилиниб, унинг никоҳ тўйи ўтказилди.
1989 йилда император Хирохитонинг вафот этишидан сўнг давлат миқёсида синтоийликка эътибор янада кучайди. Унинг ўғли Акихито синто маросимларига биноан ўзининг илоҳий келиб чиқиши ғоясини қайта тиклаб, император бўлди. Ҳозирги кунда императорнинг илоҳий келиб чиқиши ҳақидаги таълимот кенг тарқалиб, ҳатто дарсликларда ҳам акс топган.
Синтоийликда асосан табиат ҳодисалари, аждодлар руҳи ва умуман мавҳумликка сиғиниш асосий ўринда туради. Шунинг учун ҳам таълимот шаклланишининг илк даврларида ибодатхона ёки муқаддас жойларнинг аҳамияти бўлмаган. Бунда японларнинг асосан деҳқончилик билан шуғуллангани ва у билан боғлиқ турмуш тарзи муҳим роль ўйнаган.
Археологик қазишмалар натижасида қадим японларнинг диний тасаввурларини ифодалай оладиган неолитик маданият (Дзёмон) даврига хос лойдан ясалган аёллар ҳайкалча (Догу)лари ва силлиқ тошлардан сайқалланган цилиндр шаклидаги тимсол (Секибо)лар топилган. Кейинги давр (Яёй)да японлар суяк ва тошбақа тошларида фол очиш амалиётини кенг қўллаганлар. Сўнгги кўҳна давр (Кофун)да японларда дафн маросимлари шаклланган, унда ҳали ҳамон диншунослар учун сирли бўлган марҳумни тўрт оёқда қўйиш одати бўлган.
Синтоийлик таълимотига кўра, камиларнинг яшаш қароргоҳи тоғ, ўрмон ва шаршалар деб эътиқод қилингани учун ибодатхоналар ҳам иложи борича шундай ландшафтларда қурилишини кузатиш мумкин. Ибодатхоналар оддий ёғоч (исэ, идзумо)дан бино қилиниб, безакларда хитой архитектура услубидан фойдаланилади.
Синтоий ибодатхоналарида камиларга бағишланган ибодат ва маросимлар ўтказилиши билан бир қаторда турли қаҳрамонларга эътиқод қилинадиган маскан вазифасини ҳам ўтайди. Ибодатхоналар ўзининг махсус камилар шарафига ихтисослаштирилгани билан ажралиб туради. Хусусан, Ясукуни ибодатхонасида марҳум япон ҳарбийлари эҳтиром қилинади.
Кўплаб дунё динларидан фарқли равишда синтоийлик ибодатхоналари ўзининг қадимий анъаналарини сақлаб қолишга эмас, балки замона билан ҳамнафас янгиланиб туришга мослашган. Жумладан, собиқ императорлик Исе ибодатхонлари ҳар 20 йилда қайта таъмирланиб турилади. Бундай янгиланиш нафақат маросимларда, шу билан бирга архитектура анъаналарида ҳам ўз аксини топиб боради. Шунинг учун Япониядаги ибодатхоналарнинг қайси бири энг қадимий эканини аниқлаш мураккаб.
Синто ибодатхоналарининг асосий биноси Хондэн (Илоҳийликка бағишланган) бўлиб, унинг ичида камининг руҳи ўрнашиб олган деб, эътиқод қилинадиган Синтай (Камининг жасади) меҳроби жойлашган. Синтай вазифасини камининг исми ёзилган дарахт шохи, ёғоч ёки тош бўлиши мумкин. У доимо махфий сақланади. Ибодатхоналарда маъбудларнинг расмлари бўлмаса-да, бирор бир камининг қиёфаси акс этган ҳайвонларнинг сурати бўлиши мумкин.
Ундан ташқари ибодатхоналарда Хайдэн (Тоатчилар хонаси), Синсэндзё (Муқаддас таом хонаси), Хараидзё (Қарғиш хонаси), Кагурадэн (Рақс хонаси) ва бошқа қўшимча иморатлари бўлиши мумкин.
Ибодатхона ҳудудига кириб боришда Тории (Тавақасиз эшиклар) бўлиб, улар камилар билан мулоқот қилиш воситаси ҳисобланади. Синтоийлик таълимотига кўра, бирор бир йирик муваффақиятга эришган киши ториига қурбонлик бағишлаши лозим бўлади. Шунингдек, ибодатхоналар биносининг юқори қисмида камиларнинг доимий маросимларда иштирокига аталган Симэнава (эшилган гуруч похоли) осилган бўлиши мумкин.
Синтоийликда одамларга ибодатхоналарни узлуксиз зиёрат қилиш мажбурланмаган. Шу аснода ҳар бир япон хонадонида Камидана (Шахсий меҳроб) бўлиши анъанасини шакллантириб, у орқали камини улуғлаш маросими ўтказилиб келинади. Камидана қарағай ёки сакаки дарахтлари новдалари билан безатилган токча бўлиб, унга турли маъбудларнинг исмлари ёзилган тахтача ва туморлар қўйилади.
Синто ибодатхоналарида амалга ошириладиган арконлар содда ва ихчам. Таълимотга эргашувчилар ибодатхонага келгач, меҳроб олдидаги ёғочли катак яшикка танга отиб, тоат қилишдан олдин маъбудларни ўзига жалб қилиш мақсадида чапак чаладилар. Синтоийликка кўра, кишининг якка тартибдаги дуо қилиши бирор бир одат ёки матнга асосланмай, балки, исталган тилакнинг фикран айтилиши кифоя ҳисобланади. Шунинг учун синтоийлар ниятларини пичирлаб ва махфий сўрашни афзал биладилар. Дуоларни ошкора равишда ўқилиши расмий маросимларда руҳонийлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Синтоийлик маросимлари камиларни улуғлаш ва уларга атаб турли ибодатлар қилиш асосига қурилган. Шу орқали улардан раҳм-шафқат ва ҳимоя сўралади. Синтоийликда ибодат маросимлари жуда пухта ва аниқлик билан ишлаб чиқилган. Унда эътиқод қилувчининг якка ҳолда ёки жамоавий тарзда амалга ошириши зарур бўлган ибодат арконлари ўрин олган. Синто таълимотида Хараи (Хараигуси, покланиш маросими) муҳим бўлиб, сув билан қўл ювилиб, оғиз чайилади. Шу билан бирга шўр сув ёки тузни одамларга сочиш орқали оммавий покланиш маросими ҳам мавжуд. Ҳосиллик рамзи Сакаки дарахти билан боғлиқ қурбонлик маросими эса мусиқа садоси, рақс ва руҳонийлар томонидан ўқиладиган Норито (дуолар) остида камиларга мурожаат қилиш билан олиб борилади.
Шунингдек, синтоийликда зилзила ва турли офатлардан паноҳ тилаш мақсадида ками рамзлари билан кўчалар оралаб юрган ҳолда, Синко (Муқаддас айланиш) ва бўлажак иншоотлар қурилиши олдидан Дзитинсай (Ерни тинчлантириш) маросимлари ўтказилади.
Синтойиликнинг турли ранг-баранг байрамона маросимлари эса Мацури деб аталади. Ибодатхоналарда турли маросим, байрам ва тадбирлар дабдабали тарзда олиб борилади. Айниқса, йирик кўламдаги байрамлар ранг-баранг мушакбозлик, тантанавор мусобақа ва парадлар билан ўтади. Бундай байрамларда бошқа дин вакилларининг оммавий иштирокига монеълик бўлмайди. Маросимнинг энг авжида тахтиравон кўча бўйлаб айлантирилади. Унда камининг ўтириб келаётганига эътиқод қилинади.
Синто таълимотига кўра, қон, касаллик ва ўлим покликка путур етказгани учун бадани қон бемор, дардман ёки азадорлар ибодатхоналарни зиёрат қилиши мумкин эмас. Шунинг учун синтоийликда марҳум билан боғлиқ амалиёт ва дафн маросими шаклланмаган. Бугунги кунда эса бундай тадбирлар ибодатхона ҳудудидан ташқарида амалга оширилади.
Синтоийликда руҳонийлар Каннуси деб аталади. Улар Гудзи (олий ибодатхона руҳонийлари), Неги (ўрта руҳонийлар) ва Гонеги (қуйи руҳонийлар) мартабаларига бўлинади. Бунда каннусилик мартабаси махсус билим ва малаканинг устоз шогирд орқали мерос бўлиб ўтиши таъминланади. Бу эса алоҳида каннусилик мактабларининг пайдо бўлишига олиб келган.
Ибодатхоналарда каннусилар билан бир қаторда Мико (каннусиларнинг ёрдамчилари), мусиқачи, раққос ва диний ходимлар фаолият кўрсатишади.
Каннусилар ибодат вақтида махсус оқ рангли кимано, қат-қат таннура (юбкасимон кийим) ва қора рангли бош кийимда бўладилар.
Бугунги кунда Японияда 80 мингдан ортиқ синтоийлик ибодатхоналари, синто руҳонийларини тайёрлайдиган Кокугакуин (Токио) ва Кагаккан (Исе) университетлари фаолият кўрсатмоқда.
538 йилда Японияга кириб келган ва VIII асрда ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган буддавийлик билан синтоизм таълимотларининг уйғунлашуви юз берди. Натижада камилар буддавийликдаги дева (маъбуд)лар билан тенглаштирилиб, Бодҳисатва (Будда даражасидаги шахс)нинг инъикоси (аватар) сифатида муқаддаслаштирилди. Ҳозирда ҳам юқоридаги ҳар иккала диннинг ибодат маросимларида Будданинг тасвири фаол қўлланилиб келмоқда. Камакура сёгунлиги (1185–1333) сулоласи ҳукмронлиги даврида Тэндай Синто (япон буддавийлиги) ва Сингон (тантрий синтоизм) шаклланди. Кейинги юз йил давомида Ватараи ва Ёсида Синто (синтоийликнинг буддавийлик таъсирларидан тозалаш) сиёсати олиб борилади. Эдо (Токио, 1603–1867) даврида эса Суйка синто (синтоийликнинг конфуцийчилик билан синтези) жараёни юз беради. XVII асрда Мотоори Норинаганинг Фукко (синтонинг аслига қайтиш) сиёсати юргизилиб, буддавийлик ва конфуцийчиликнинг таъсирлари танқид остига олинса-да, лекин, кейинчалик католикликдаги Троица (Муқаддас учлик) ва Иезуитларнинг таълимотларининг сингиб кетишидан сақлана олмади.
Шундай бўлса-да, синтоийлик японларга хос миллий дин сифатида ўз ақидаларини сақлаб қолган. Бунда XIV асрда Китабатакэ Тикафус томонидан ёзилган “Дзино сётоки” (“Императорлар илоҳийлигининг ҳақиқий қайдномаси”)даги япон халқининг танланганлиги тўғрисидаги ғояларнинг ўрни муҳим. Асарда камилар императорларда яшаб қолиши мамлакат бошқаруви илоҳий ирода асосида бўлишини таъминлагани таъкидланган.
XVII-XVIII асрларда конфуций ва синтоий таълимотлари асосида Кокутай (Давлат танаси) ғояси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ками барча японларда яшайди. Император Аматэрасунинг инъикоси ва у маъбуд ҳисобланиши лозим. Япония оила бўлиб, ундаги аҳоли ўзаро эҳтиром билан йўғрилган. Японлар руҳан кучли ва илоҳий вазифаларни бажараётганлари учун танланган халқдир.
Синтоийликнинг буддавийлик билан қоришмаси Токугава (Эдо, 1603–1867) даврида давлат дини мақомида бўлган бўлса, Мэйдзи сулоласи (1868 йилдан кейин) даврида синтоийликнинг асл шакли расмий тан олинди.
Мэйдзи императорлиги даврида олиб борилган диний ислоҳотлар натижасида (Императорлик), (Дзингу – ибодатхона), Кёха (жамоавий) синто йўналишлари, Минкан (халқ дини) шаклланди.
1868-1946 йилларда ибодатхона синтосидан таъсирланган махсус императорлик синтоси Япониянинг расмий дини сифатида амалда бўлди. 1946 йилда олий руҳонийларидан иборат Дзиндзя хонтё синтоийлик ассоциасига асос солинди.
Бугунги кунда Японияда синтоийликка эътиқод қилувчиларнинг сони ҳақида аниқ айтиш мураккаб. Бунга синтоийликка мансуб ибодатхоналар буддавийлик тарафдорлари томонидан ҳам нисбат берилгани сабаб бўлган. Чунки, амалда юқоридаги икки диннинг таълимот, маросим ҳаттоки меъморчилик анъаналарининг қоришиб кетганидан уларни у ёки бу жиҳат билан ажратишнинг имконини бермаган. Шунинг учун кўпчилик диншунослар Японияда ўзига хос поликонфессионал феноменининг ривожланиб бораётганини таъкидламоқдалар.



Download 57,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish