11.2.Амортизатор суюқликлари.
Амортизатор суюқлиги сифатида АЖ-12Т суюқлиги ишлатилади. Бу суюқлик қовушқоқлиги паст минерал мойга кремний органик бирикмалар. шунингдек емирилишга ва оксидланишга қарши қўндирмалар қўшиб тайёрланади. АЖ-12Т суюқлиги зичлаш деталлари мойга чидамли резинадан тайёрланган системаларда ишлатилади. У -50°Сдан +60°С температура диапазонида амортизаторларнинг нормал ишлашиии таъминлайди.
МГП-10 мойи автомобилларнинг гидравлик амортизаторларида барча мавсумларда ишлатиш учун мўлжалланган бўлиб, ҳайвонот ёғлари, оксидла-нишга ва кўпикланишга қарши қўндирмалар аралашмасидан иборат. Агар ишлаб чиқаришда махсус амортизатор суюқликлари бўлмаса, уларни тенг миқдорда олинган трансформатор ва турбина мойларини аралаштириб тайёрлаш мумкин.
3. Атроф-ҳаво температураси паст бўлганда ёнувчи аралашманинг секин ўт олиши сабабли карбюраторли двигателлар ва дизелларни юргизиб юбориш қийинлашади.
Совуқ двигателни юргизиб юборишни осонлаштириш учун юргизиб юбориш суюқликлари фойдали ҳисобланади. Бу суюқликларга муайян эксплуатацион талаблар кўйилади:
- улар паст температурада яхши буғланиши ҳамда учқун таъсиридан тез ўт олиши ёки сиқиш натижасида ўз-ўзидан алангаланиши лозим. Юргизиб юбо-риш суюқлиги 20 ва 50 мл сиғимли алюминий ампулаларда бўлади. Суюқ-ликлар двигателга киритиш учун юргизиб юбориш мосламалари бўлиб, улар двигателга ўрнатилади. Насос орқали ҳаво босими остида ампула тешилади, ҳаво билан биргалиқда тўзитилган суюқлик жиклёрларига берилади. Дизелли двигателлар учун "Холод Д-40", карбюраторли двигателлар учун "Арктика " суюқлиги ишлатилади.
11.3.Совутиш суюлиқлари.
Ички ёнув двигателлари ҳаво ёки суюқлик билан совитилади. Двигател ишлаётганда совитувчи суюқлик температураси 85-90°С га, баъзан 105-110°Сга етади. Бу суюқликларга қуйидаги талаблар қўйилади:
-қайнаш температураси совитиш системасидаги энг юқори температурадан 15-200С юқори бўлиши керак;
-қотиш температураси ҳавонинг температурасидан 5-10° паст бўлиши керак;
-суюқликлар арзон, етарли, ёнғин чиқиш жиҳатидан ҳавфсиз бўлиши керак.
Совитиш системасида асосан сувдан фойдаланилади. У иссиқлакни яхши ўтказади, иссиқлик сиғими катта, қовушқоқлиги паст бўлиб, ишлатишга қулай.
Сувнинг умумий қаттиқлиги деганда ундаги кальций ва магний тузларининг умумий миқдори тушунилади. Сув қайнаганда кальций ва магний тузлари чўкмасдан, эритмада қолади. Агар сувдаги тузлар 3,0мГ -эквивалентлардан ошмаса, бу сув юмшоқ ҳисобланади. Таркибида 6,0мГ -эквивалентдан ортиқ тузлар бўлган сув қаттиқ ҳисобланади. Қаттиқ сувни юмшоқ сувдан унда совун кўпиртириб аниқлаш мумкин.
Сувни юмшатишнинг энг оддий усули, уни 15-20 минут давомида қайнатишдир.
1 л сувни таркибида 20,04 мГ кальций ва 12,16 мГ магний тузлари бўлса, бу сувнинг қаттиқдиги 1 мГ эквивалентга тенг дейилади.
Паст температурада музлайдиган совитиш суюқликларига антифризлар киради. Бу суюқлик этиленгликоль ва сувнинг аралашмасидан ҳосил бўлади.
Этиленгликолъ - икки атомли спирт СН2ОН-СН2ОН бўлиб, рангсиз тиник суюқлик. У сув, спирт ва ацетонда яхши аралашади ва нефт маҳсулотларида эримайди. Сув 0°С да, этиленгликоль - 12,7°С да музлайди.
33,3% сув ва 66,7% этиленгликольдан иборат аралашманинг қотиш температураси - 75°С га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |