81
аҳамият касб этади [Пратов, 2003; Mустафаев, 2002]. Ҳозирги кунда узум маҳсулотларига
бўлган талабнинг ортиши ва бу маҳсулотнинг экспортдаги улушининг ортиши бу маҳсулотга
бўлган талабни янада кучайтирмоқда.
Бу ўсимликни турли патоген микроорганизмлар билан касалланиши туфайли
ҳосилдорликнинг кескин пасайиши ва маҳсулот сифатининг ѐмонлашувига сабаб бўлади [5].
Ток ўсимлигини 10 дан ортиқ: ток ўсимлигининг бўғимлар орасининг қисқариши
(
Grapvine fan leaf virus - GFLV
), ток баргининг буралиши (
grapevine leaf roll - GLD
), помидор
баргининг ҳалқасимон буралиши (
Тоmota ringspot virus
-
TomRSV
), тамаки баргининг
ҳалқасимон доғланиши (
Тоbaco ringspot virus - TRSV
) каби вируслар касаллантириши ҳақидаги
маълумотлар келтирилган [Карташаева, 2007]. Бу вирусларнинг ҳар бири ўсимликда ўзига хос
касаллик аломатларини намоѐн қилиши ва ҳосилдорликни турли даражада пасайтириб халқ
хўжалигига катта зарар келтиради. Шу билан бир қаторда мамлакатимизда ток ўсимлигини
касаллантирувчи вирусларни ўрганиш бўйича бугунги кунгача илмий тадқиқотлар олиб
борилмаганлиги, бу ўсимликни касаллантирувчи вирусларни ўрганишни тақозо этади. Шунинг
учун ушбу ишда ток ўсимлигини касаллантирувчи асосий вируслар ҳақидаги маълумотлар
умумлаштириб келтирилган.
Бу виру
с
лар ичида бутун дунѐда ток ўсимлиги бўғимлар орасининг қисқариши вируси
(
grapevine fanleaf virus
) кенг тарқалган бўлиб, вирион ўлчами изометрик кўринишда бўлиб,
ҳарорат таъсирида фаолигини йўқотиш нуқтаси 50-60°С ни ташкил этади. Вирус таъсирида ток
ўсимлиги ўсиши секинлашади, барглари майдалашиб, четлари қисқариб аррага ўхшаб қолади.
Буғимлар оралиси қисқариб, қўш куртакли мева ҳосил бўлади. Баҳорда ток ўсимлигида сариқ
яшил рангли барглар пайдо бўлади, бу жараѐн аввал катта баргларда, кейин кичик баргларда
намоѐн булади. Вегетациянинг ярмида сариқ рангли барглар яна кўкариши мумкин бўлиб,
кучли сарғайган барглар оқиш тусга кириб қуриб қолади. Лаборатория шароитида ўсимлик
баргидан тайѐрланган юқумли шира орқали механик усулда юқиши аниқланган ва
иммунофермент усули ѐрдамида аниқлаш яхши натижа беради [Карташаѐва, 2007].
Узум баргининг қайиқсимон буралиши вирусининг (
Grapevine leaf roll virus
) узунлиги
1200-2000 нм, диаметри 12 нм, ТТИ 45-55°С. Америка ва Европанинг узумчилик ривожланган
худудларида кенг тарқалган вирусли касаллик бўлиб, бу касаллик узум баргини зарарлайди.
Касаллик ѐзнинг охирида пастки баргларда пойдо бўлади ва аста секин юқори баргларни ҳам
эгаллайди. Барг четлари пастга қараб буралади. Буралган барглар ялтироқ ва нозик бўлади.
Ўсиш ва ҳосилдорлик касал токларда қисқаради узум сифати ѐмонлашади [3, 4].
Узумни вирули касаллиги туфайли унинг ҳосили камаяди ва сифати ѐмонлашади. Бугунги
кунда ток ўсимлигида учрайдиган касалликларининг 60-65% ни вирусли касалликлар ташкил
этишини адабиѐтларда келтирилган [Карташаѐва, 2007]. Бугунги кунда мамлакатимизда
сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва экпорт даражасига чиқариш асосий
масалалардан бўлганлиги сабабли, маҳсулот сифатини пасайишига сабаб бўлувчи вирусли
касалликларни ўрганиш муҳим бўлиб, бу мамлакатимизда ток ўсимлигини касаллантирувчи
вирусларни ўрганиш устида илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Бу ўз навбатида
уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишда муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: