344
саноқли. Биз чексиз шукуроналик билан айтамизки, она Ватанимиз Аллоҳнинг назари тушган
ана шундай муқаддас диѐрдир».
Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Махмуд Замахшарий, Аҳмад Яссавий,
Баҳоуддин
Накшбанд, Абдухолиқ Фиждувоний, Нажмиддин Кубро, Хўжа Аҳрори Валий,
Бурхониддин Марғиноний, Абу Наср Фаробий, Мусо Хоразмий, Аҳмад ал- Фарғоний, Абу Али
ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Амир Темур, Улуғбек, Навоий, Бобур Мирзо каби не- не авлиѐ,
аллома-ю фозиллар, давлат ва сиѐсат арбобларининг
Турон заминда таваллуд топиб, шу
муқаддас тупроқда униб-ўсиб олам узра довруқ таратганликларини Яратганимизнинг қудрати
ва марҳамати деб биламиз.
Ўрта аср (IХ-Х асрлар) Шарқнинг қомусий олимлари Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн
Сино, Маҳмуд Қошкарий асарларида, «Авесто» китобида, темур тузукларида ва бошқа
манбааларда ҳам тупроқ ҳақида кўплаб фикрлар айтилган. Беруний китобларида Ўрта Осиѐ
ҳудудида асосий тупроқ пайдо қилувчи жинсларнинг келиб чиқиши ва хоссалари тўғрисида сўз
юритилади.
Ўзбекистонда деҳқончилик билан қадим замондан буѐн шуғулланиб келинмоқда. Шунинг
учун тупроқшунослик-деҳқончилик тарихини ўрганиш илмий ва амалий жиҳатдан жуда катта
аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги олдида турган кўпгина бугунги масалалар қадимги
деҳқонларда ҳам бўлган. Қадимги даврларда тупроққа ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш,
мелиорациялаш тадбирлари катта моддий ҳаражатларни талаб қилмайдиган ва
оддий усуллар
билан ўтказилган.
Ўрта аср (IХ-Х аср) Шарқнинг қомусий олимлари Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн
Сино асарларида ҳам тупроқ ҳақида кўплаб илғор фикрлар айтилган.
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973-1048) китобларида Ўрта Осиѐ
территориясида асосий тупроқ пайдо қилувчи жинсларнинг келиб чиқиши ва хоссалари
тўғрисида сўз юритилади. Унинг минераллар физик хоссаларини ўрганишга бағишланган
ишлари буюк ихтиро ҳисобланади. Бу ҳақда у «Жавоҳирларни ўрганишга оид маълумотлар
тўплами» китобида ѐзиб қолдирган. Берунийнинг илмий тўплами тупроқлар ва она жинслар
минерал қисмининг физик хоссаларини ўрганишга бағишланган биринчи иш ҳисобланади.
Берунийнинг литосферада фойдали қазилмаларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги илмий фикрлари,
тоғ жинсларининг нураши ва тупроқ, она жинслар нураш маҳсулотлари эканлиги ҳақидаги
хулосалари Х асрнинг буюк илмий кашфиѐтидир. Унинг «Ҳиндистон» асарида ернинг тортиш
кучи ҳақида баѐн этган фикрларининг тўғри эканлиги ҳозирги замонда ўз исботини топган.
Буюк мутафаккир Абу Али ибн Сино ўзининг 30 дан ортиқ асарларини табиий фанларга
бағишлаган. Ибн Синонинг «Китоб-аш-шифо» (Тиб қонунлари) асарида баѐн этилган тоғ
жинслари ва ер юзасида кечадиган нураш жараѐнлари тўғрисидаги қарашлари
тупроқшуносликда катта аҳамиятга эга. Унинг кўрсатишича, «ер юзаси сув ва шамол таъсирида
емирилади ва бу жараѐн жойнинг релъьефига боғлиқ. Ер жинслари қаттиқ ва юмшоқ
заррачалардан иборат. Сув юмшоқ жинсларни ювади ва ѐки
шамол уларни ялаб, учириб
кетади» деб кўрсатади. Олимнинг бу фикрлари тупроқэрозиясига доир масалаларни ўрганишда
ҳозиргача ўз моҳиятини йўқотмаган.
Шунингдек Абу Али ибн Синонинг тупроқнинг механик таркиби ва физик хоссалари
ҳақида билдирган фикрлари ҳам қимматлидир. У қуйидагича ѐзади: «Ердан бошқа совуқроқ ва
қуруқроқ ҳеч нарса йўқ. Ернинг ўзи илиқ эмас. Ўзидан ўзига мерос бўлган, табиатан у совуқ,
акс ҳолда зич ва оғир бўлмас эди». Сўнгра Ибн Сино ер пўсти ва тупроқнинг тузилиши ҳақида
гапириб: «Ер шарининг ўртасида ернинг оддий табиатга тўлиқ мос келадиган, тоза ер бўлиши
керак. Унинг устида ер сув билан аралашган ҳолда лой бўлиши керак. Унинг устида ѐки сув
ѐки ер (тупроқ) кўпроқ. Ушбу ер –тирик мавжудотлар ҳаѐт кечиришининг асосидир». Ушбу
фикрлардан маълумки, Абу Али ибн Сино тупроқни литосферанинг бошқа қатламларидан
ажратган. Ибн Сино «Донишнома»да минерал субстанциялар (бутун борлиқнинг
бирламчи
асоси) қаватига илмий тушунча беради. Бундан ташқари Ибн Синонинг ишларида тупроқ
гурунт қатламида тупроқ – сувининг ҳаракатланиши ҳақидаги термодинамик қонунининг
элементлари мавжуд.
Тупроқ ва ундаги жараѐнларни билишда Махмуд Қошғарий катта хисса қўшган. У Абу
Райҳон Берунийдан тахминин 40-50 йил кейин яшаган ва ўз тадқиқотларини ўтказган ва
345
Берунийнинг ишларидан хабардор бўлган. Шунинг учун уни Бурунийнинг шогирди деб
ҳисоблаш мумкин.
Махмуд Қошғарий ўзининг 1074-1077 йилларда ѐзилган «Девон» тўпламида экспедицияси
давридаги кузатишлари асосида турли тупроқларга тавсиф беради. Ушбу тўпламда қора тупроқ,
ўсимликларсиз, шўрланган ерларни –чаланг ер; унумдор, яхши ерларни –сағизли ер; тоза
тупроқ, соғлом тупроқни-сағизли тупроқ; ўсимликлар кам, унумсиз, кам ҳосилли ерларни –тоза
ер; юмшоқ ерли тупроқни, текис ерни, қумли ерни –қайир ер; нотекис ер, ботқоқланган ерларни
–қазғон ер деб тавсиф беради.
Буюк Амир Темур деҳқончиликнинг ривожланишига катта аҳамият беради. Ўзининг
«Темур тузуклари» тўпламининг бир қисмини қишлоқ хўжалигини бошқаришга бағишлаган.
Жумладан у ким ерни ўзлаштирса, иккинчи йилда солиқ олишни, яъни биринчи йили ундан
солиқ
олинмасин, иккинчи йили ўзининг хохишига қараб солиқ тўласин, учинчи йили эса
умумий қоидага асосан солиқ тўласин деб ѐзади.
Шунингдек Темурийлар даврида деҳқончиликка оид тўпламлар ѐзилган. Чунончи «Иршад
аззиратфи илм ал хараса» (жойлардаги деҳқончилик экинлари учун илмий кўлланма) номли
асарнинг ѐзилиши Темурийлар даврида бошланган ва доимий урушлар туфайли Шайбонийлар
даврида (1599) тугалланган. Ушбу тўпламда тўққиз типдаги тупроқлар ҳақида маълумот
келтирилган. Бунда тупроқлар таркибидаги қум имқдорига кўра
икки турга, яъни устки
қатламида қумни кўп сақлайдиган ва устки қатламида қумни кам сақлайдиган турларга
ажратилган ва шунга кўра тупроққа ишлов бериш, суғориш усуллари ваҳосил миқдори
кўрсатилган.
ХVI асрларда тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигининг оширилишига кўп
эътибор берила бошланди. Бундан ташқари ўша даврда тупроқни мелиорациялаш ҳам анча
ривожлана бошланди.
Бухоро воҳаси деҳқонлари шўрланган тупроқларни ювиш ва ботқоқликларни қуритишга
катта эътибор қаратди. Ўша даврда Ромитон, Пешку, Қоракўл туманларида ковланган зовурлар
ҳозирги кунгача ишлатилиб келинмоқда. Шунингдек деҳқонлар тупроқни тузлардан тозалашда
жўхори ва бошқа тузга чидамли экинлардан фойдаланган.
Ўша даврда уч далали алмашлаб экиш энг кўп тарқалган деҳқончилик
системаси
ҳисобланарди. Ушбу системага кўра далалар уч қисмгабўлинар эди. Шундан икки қисмига
экин экилар, бир қисми эса қора шудгорга ажратилар эди. Шу усулда ерга дам берилган. Бундан
ташқари ўша даврларда йўнғичқа экилганда тупроқ сифатининг яхшиланиши маълум бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: