Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


Тажриба натижаларининг асосий хулосаси



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   414
Bog'liq
Туплам

Тажриба натижаларининг асосий хулосаси. 
1. Озиқа элементларининг суғориш суви билан ювилиши биоазот, гўнг ва органик 
микробиологик ўғит берилганда ўсув даврини бошида, ўртасида ва охирида нитрат шаклидаги 
азот 4,84 мг/л, сувда эрувчан фосфор 10,0 мг/л ювилган. Бу кўрсатгич N
150
Р
150
К
100 
берилган 
вариантда нитрат шаклидаги азот 8,26 мг/л, сувда эрувчан фосфор 17,60 мг/л ни ташкил этди. 
2. Энг яхши кўрсатгич 50 кг/га органик микробиологик ўғит + 4 л/га биоазот + Р
75
К
50
берилган вариантда кузатилди. Мевасида сувда эрувчан модда 9 %, қанд - 8,07 %, аскорбин 
кислота - 22,88 мг% , N-NО
3
- 2,26 мг/кг, N
150
Р
150
К
100
берилганда 8,4 %, 7,06 %, 17,16 мг% , 
9,13 мг/кг ни кўрсатди. 
3. Пестицидлар ва оғир металлар кузатилмади. Энг кўп ҳосил 50 кг/га органик 
микробиологик ўғит + 4 л/га биоазот + Р
75
К
50
қўлланилганда 22,2 т/га, N
150
Р
150
К
100 
берилганда -
16,7 т/га ни ташкил этди. 
Адабиѐтлар
1.
Алимбетова Л.В., Алимбетова А.В., Федорова Л.С. Промежуточные сидеральные 
культуры - основа биологизиро-ванных технологий. Ж. Картофель и овощи №6, 2005 г. с 8-
10.
 
2.
Новиков М.А., Тимошина Н.А., Федорова Л.С.
 
Взаимосвязь систем удобрения картофеля 
с плодородием почвы и урожайностью. Ж. Картофель и овощи №5, 2005 г. с 20-22.
 
3.
Решновидкий С.Б. Использование биопрепаратов экономически выгодно. Ж. Картофель 
и овощи №5, 2005 г. с 22-23.
 
 
ГИДРОМОРФ ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШ 
ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Вахобов А
1
., Исағалиев М
2
., Исомиддинов З
3
., Мирзажонов И
2

АИТС катта илмий ходими
1
,
Фарғона давлат университети
2

Қўқон давлат педагогика институти
3
 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши 
бўйича 
―Ҳаракатлар 
стратегияси‖ 
―Иқтисодиѐтни 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришнинг устувор йўналишлари‖да белгилаб берилган ―пахта ва бошоқли дон 
экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ѐғ 
олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш 
ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш‖ масаласидан келиб чиқадиган 
Марказий Фарғонада тарқаланган паст рентабелли ерлардан ҳам самарали фойдаланишни 
тақазо этади. 
Қисқартирилаѐтган пахта ва ғалла майдонлари ўрнига юқорида таъкидланганидек, 
сабзавот (2500 га), полиз (2000 га), интенсив боғ (1770 га) ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги 
экинлари етиштириш режалаштирилган бўлиб, бу ерда янги ўсимлик турларини, хусусан батат 
ўсимлигини етиштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири саналади. 
―Батат‖ - 
Jpomoea batatas
- ширин картошка бўлиб, печакгулдошлар оиласига мансуб кўп 


316 
йиллик иссиқсевар ўсимлик, пояси сербарг, ер бағирлаб ўсади. Туганаги (картошкаси) йирик 
(0,2-2,5 кг гача, айримлари 3,5-5 кг ни ташкил этади). Чўзиқроқ таркиби турли хил моддаларга 
бой, сервитамин, макро ва микроэлементлар мавжуд бўлган шифобахш ўсимликни 24-30 фоиз 
азотли ва 42 фоиз қуруқ моддалардан иборат. 
Маълумотларга қараганда бу ўсимлик дунѐнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида 
етиштирилмоқда. Ушбу мамлакатларда етиштирилаѐтган маҳсулотдан озиқ-овқат саноатида 
консерва, крахмал, кимѐ саноатида эса спирт олинади. Ҳозирда ушбу маҳсулотдан 
фармацевтика саноатида ҳам фойдаланиш йўлга қўйилган. Мутахассислар ва шу соҳага 
қизиқувчи мутасаддилар ушбу картошка унидан 50 дан зиѐд мазали инсон организми учун 
фойдали бўлган, энергияга бой, осон ҳазм бўлувчи таом тайѐрлаш мумкин эканлиги амалда 
кўрсатилди. 
Батат туганагидан олинадиган хом-ашѐни қайта ишлашни йўлга қўйилса, озиқ-овқат, 
чорвачилик, кимѐ, фармацевтика саноатида катта ютуқларга эришиш мумкин. Бунинг учун 
авволо ушбу ўсимликни Ўзбекистон шароитида етиштириш технологиясини мукаммал ўрганиб, 
ишлаб чиқаришга жорий қилишимиз зарур бўлади. 
Батат картошкаси минерал моддаларга бойлигидан бошқа картошкалардан ажралиб 
туради. У тез ўсади, фазалар бўйича ривожланиши билан бошқа ўсимликлардан тубдан фарқ 
қилади. Таркибидаги крахмал моддаси оддий картошкага нисбатан 1,7 баробар кўп, ўрта пишар 
ҳисобланади.
Бу шифобахш ўсимликни етиштириш технологияси, кўпайтириш тўғрисида етарлича 
маълумотлар, илмий мақолалар етарлича чоп этилмаган. Ушбу ўсимлик қадимги ўсимлик 
ҳисобланмайди. Ватани Жанубий Америка бўлиб, Республикамизга 1980-йилларнинг 
охирларида кириб келган. 
Биз ушбу ўсимликни Андижон вилояти Шахрихон туманидаги Найнаво-оқшоми 
―Экспрементал‖ уруғчилик фермер хўжалигида ва ―Сабзавот, полиз экинлари ва 
картошкачилик‖ илмий текшириш институти Андижон илмий-тажриба станциясида бир неча 
йилдан буѐн қатор тажрибалар ўтказилди ҳамда илмий мақолалар, тавсияномалар, қўлланмалар 
чоп этиб, бу соҳага қизиқувчиларга керакли маслахатлар берилмоқда. Ушбу ўсимликни 
етиштириш учун мураккаблик ва ортиқча ҳаражат талаб қилмайди. Юқорида баѐн 
қилганимиздек, уй шароитда ҳам етиштириб оиласига керакли маҳсулот олиш имкони мавжуд. 
Агар имкониятлар мавжуд бўлган жойларда батат картошкасини қаламчаларини (нихол) иссиқ 
хоналарда ўстирилиб кенг майдонларга экиш мақсадга мувофиқ. 
Ҳозирги кунда севиб истъемол қилинаѐтган районлаштирилган батат навларини 
бозордаги нархлари бир меъѐрда бўлмаганлиги бу ўсимликни уруғчилигини тўла-тўкис йўлга 
қўйилмаганлигидан далолат беради. 
Батат ўсимлигининг афзаллиги ҳам кам ҳаражатлигидир. Бу ўсимлик учун катта маблағ, 
ортиқча ер майдони талаб қилинмайди. Батат ўсимлиги оналик картошкани қаламчасидан 
(нихол) кўпайтирилади. Феврал-март ойларида иссиқхоналарда тайѐрланган оналик 
картошкадан ҳосил бўлган ўсимлик-қаламчалар (нихол) парвариш қилиниб шу ойнинг ўзида 
қаламчаларидан озиқлантирувчи илдизчалар пайдо бўлгунича ўсимлик назорат қилиниб 
турилади. 
Қаламчалар 15-20 см га етганда, олдиндан тайѐрланган майдонга 6-8 см чуқурликда илдиз 
томонидан кўмилади. Экиш схемаси 70х30-40х1, экиш муддати апрел охири, май бошларида. 
Қаламчалар яхши тутиб олганидан сўнг, қатор оралари ва ўсимлик атрофи юмшатилиб 
турилади.
Ўғитлаш 1 гектар ҳисобига 30-40 тонна яхши чириган гўнг, (компост) ѐки 20 тонна соф 
биогумус ишлатилса минерал ўғитга эхтиѐж бўлмайди. Бу усулда етиштирилган Батат 
ўсимлигидан экологик соф маҳсулот олинади. Агар маҳаллий ўғит солишни имконияти 
бўлмаса, бундай вазиятда 1 гектар майдонга минерал ўғитдан 60-70 кг азот, 40-50 кг фосфор, 
30-35 кг калий ўғитлари ишлатилиши зарур. 
Суғориш сизот сувларининг жойлашишига қараб амалга оширилади. Сизот сувлари чуқур 
жойлашган майдонларда 5-6 маротаба, биз тадқиқотлар олиб борган гидроморф тупроқларда 3-
4 маротаба суғориш талаб қилинади. Вегетация даври, экиш муддати ва етиштириш 
технологиясига қараб етилиш муддати 110-120 кунга тўғри келади. Бу ўсимликни 


317 
етиштиришда тўғри агротехник тадбирлар амалга оширилса гектаридан 400-500 центнер хатто 
бундан ҳам кўпроқ ҳосил олиш имконияти мавжуд. Батат картошкасини йиғиштиришдан олдин 
палаги текис ўриб олинади. 
Батат-картошкаси тўғрисида қисқача бўлсада маълумот берилди, шу билан бирга бу 
ўсимликнинг пояси чорва моллари учун тўйимли протеинга бой озуқа ҳисобланади. Ўсимлик 
поясини лабаротория шароитида чуқур текшириш ўтказилса фақат чорва учунгина эмас, балки 
формацевтика саноати учун ҳам фойдали хом-ашѐ бўлиши мумкин. Бунинг учун алоҳида илмий 
йўналишда қатор текширишлар талаб қилинади. Маълумотларда келтирилишича батат пояси 
таркибида А
1
В
1
В

РР ва оқсил, углеводлар, органик кислоталар мавжуд бўлиб, пояси сигирлар 
рационига қўшиб берилганда сутдорлиги 1,4-2,0 баробар кўпайганлиги исботланган. 
Батат ўсимлиги экилган майдон поялардан обдон тозалангандан сўнг, картошкаси ковлаб 
олинади. Ковлаб олинган картошка ўша жойда 7-10 кун сўлитилиб, махсус яшикларда 10-12 
градус иссиқликда, олдиндан тайѐрланган махсус хоналарда сақланади. Бу жараѐнлар амалга 
оширилгандан сўнг мўл ҳосил олишга пухта замин яратилади. 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Марказий Фарғона ҳудудида 2018-2020 йиллар давомида 
пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш тўғрисидаги таклифда гидроморф ва енгил механик 
таркибли тупроқларда батат ўсимлигини экиш юқори иқтисодий самара беради. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish