Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


XX АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ПЎСТЛОҚХЎР



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
XX АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ПЎСТЛОҚХЎР 
ҚЎНҒИЗЛАР ФАУНАСИНИ ЎРГАНИЛИШ ҲОЛАТИ 
 
Султонов Д. 
Фарғона давлат университети
 
Марказий Осиѐ энтомофаунасини ўрганиш 150 йил олдин бошланган. Қаттиққанотлилар 
тўғрисидаги дастлабки ишлар илк марта Г.И.Фишер-Валдгейм (1821-1828) ва Е.Зубков (1883) 
тадқиқотларида ўз ифодасини топган. Марказий Осиѐга биринчилардан келган табиатшунослар 
Э.А.Зверсманн (1820-1827), Г.С.Карелин (1830-1840), А.Леман (1841-1842), А.П.Федченко 
(1871-1873)ларнинг тадқиқотларига оид манбаларда қаттиқанотлиларга доир маълумотлар ҳам 
ўрин олган. Марказий Осиѐга уюштирилган экспедициялар пайтида машҳур рус 
табиатшуносларидан 
К.А.Северцов, 
И.В.Мушкетов, 
энтомологлар 
Б.Ф.Ошанин, 
П.С.Барцевский, ботаниклар А.Э.Регель, М.Б.Грумм, А.П.Семенов-Тян-Шанскийлар томонидан 
қаттиққанотлиларни ўрганишга доир ҳам кўплаб материаллар тўпланган. Ўз даврида Марказий 
Осиѐ табиатини ўрганиш учун ҳам экспедициялар ташкил қилиниб, бу экспедицияларда 
Д.Н.Глазунов бошчилигида Зарафшон воҳаси, Н.В.Богаявленско бошчилигида Олой водийси, 


129 
Помир ва Зарафшон тоғлари (1895-1898) ҳамда А.С.Берг бошчилигида Орол денгизи атрофи 
(1900-1901), Г.Соболевский бошчилигидаги экспедиция эса Мирзачўл, Қорақум ва Ҳисор 
тоғлари (1912), ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ўрганилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Шунингдек А.К. Голбека Қоратегин (1908-1909), А.Н.Кириченко ва А.Н.Авинов томонидан 
Помир тоғлари (1908), Н.А.Зарудно томонидан 1909-йилда Вахш водийси тадқиқ 
этилганлигини қайд этиш мумкин. 
ХХ асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб Марказий Осиѐда, қишлоқ хўжалик ва мева 
боғларини зараркунанда ҳашаротларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу кенг 
қамровли тадқиқотлар натижалари Марказий Осиѐ ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясининг 
йиллик ҳисоботлари ва таъкидланган муаллифларининг қатор ишларида ўз ифодасини топган 
эди. 
Мўйловдорлар, златкалар, пўстлоқхўрларнинг фаунаси ва экологиясини ўрганиш бўйича 
собиқ иттифоқ ҳудудидан тўпланган бошланғич маълумотлар Н.Н.Плавильшиков, А.А.Рихтер, 
З.Н.Старк ишларида келтирилган бўлиб, мазкур ҳашаротларнинг айрим турлари Марказий Осиѐ 
минтақалари учун ҳам хос эканлиги қайд этилган. 
Марказий Осиѐда пўстлоқхўрларни ўрганишга доир дастлабки тадқиқотлар В.Я. 
Парфентев ишларида ҳам ўз ифодасини топган. Мазкур тадқиқотлар давомида муаллиф 
томонидан Қирғизистоннинг тўқай, чўл ва ярим чўл, тоғ олди ва тоғ дарѐлари бўйидаги дарахт-
буталар, дашт ҳудудларидаги маданий мевали ва манзарали дарахтлар фаунасига оид 
материаллар йиғилган. Ушбу материалларнинг таҳлилига кўра Қирғизистон ҳудудидан 
аниқланган 9 турнинг 6 таси Марказий Осиѐ фаунаси учун эндемик турлар ҳисобланади.
1956-йилда Н.Н.Плавилшиковнинг ―Краткая энтомология‖ китобида ѐзилишича собиқ 
иттифоқ ҳудудида пўстлоқхўрларнинг 300 тури тарқалган бўлиб, шулардан асосан 50 тури 
ўрмон хўжалигига катта зарар келтиради. Шунингдек у ушбу ҳашаротларни Марказий Осиѐ 
ҳудудида ҳам қарағай, арча каби дарахтларда учратиш мумкинлигини таъкидлайди. 
Қозоғистоннинг дарахт ва буталари зараркунандаларини Б.А.Вайнштейн, И.Д.Костин, 
Г.Я.Матесов, В.Я.Парфеньтев, В.Н.Старк ва бошқа олимлар ўрганган. 
И.Д.Костин ―Жуки – дендрофаги Казахстана‖ номли монографиясида Қозоғистон ҳамда 
Марказий Осиѐнинг ҳудудларида учровчи пўстлоқхўр қўнғизларнинг 24 уруғга мансуб 75 тури 
ҳақида маълумотлар келтирган. Шунга кўра пўстлоқхўрларнинг 
Scolytus 
уруғи энг кўп - 15 
турни ташкил этади. Озуқа ўсимликлари ичида очиқ уруғли дарахтлар асосий ўринни 
эгаллаган. 
В.Н.Старк томонидан 
Dentroctonus micans 
Kug., 
Hylurgus ligniperda
F., 
Hylastes cunicularis 
Er., 
Polygraphus subopacus
Thoms., 
P.polygraphus 
L., 
P.punctifrons 
Thoms., 
Typodendron lineatum 
Ol., 
T.signatum 
F., 
Ips typographus 
L., 
I.duplicatus 
Sahll., 
Xyleborus dispar 
F., 
X. сryptographus
Ratz., 
X. saxeseni
Ratz., 
Carphoborus perrisi 
Chap. каби турлар Қозоғистон худудидаги асосан 
очиқ уруғли ўсимликларда ҳаѐт кечирувчи доминант турлар сифатида қайд этилган.
Қозоғистонда тарқалган – 
Scolytus orientalis 
Egg.
, S.multistriatus 
Marsh.
, S.kirschi 
Skal.

S.rugulosus 
Ratz.
, S.sulcifrons 
Rey.
, Hylesinus prutenskyi 
Sokan., 
Carphoborus kuschkensis, C.perrisi 
Chap., 
Saliciphilis machnovskii 
Socan., 
Typodendron lineatum 
Ol., 
T.signatum 
F., 
T.alni 
Rtt., 
Pityogenes spesivtzevi 
Pjant. ва бошқа турларига оид маълумотлар Б.В.Сокановский томонидан 
ҳам ўрганилган. 
 
Scolytus scolytus 
F. Уралнинг ўрта қисмлари ва Жанубий Қозоғистонда тарқалган бўлиб, 
ҳар икки ҳудуднинг экологик шароити туфайли ушбу турнинг морфологик белгилари бир-
биридан фарқланиши аниқланган.
Тожикистоннинг мевали ва манзарали зараркунандалари ҳақида П.К.Кулинич ва 
А.Е.Семенов ишларида маълумот берилган.


130 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish