Адабиѐтлар
1.
Решетников В.П. Производство фитопрепаратов – важная задача науки и производства. /
В.П. Решетников // Труды БГУ. 2010. Т. 5. С. 7-9.
2.
Алматов К.Т. Механизмы развития повреждений мембран митохондрий и роль
липолитической системы. Доктор. Дисс., Ташкент, 1990. 410 с.
3.
Алматов К.Т., Юсупова У.Р., Абдуллав Г.Р. ва б. Организмнинг нафас олиши ва энергия
291
хосил қилишини аниқлаш. - Тошкент. - 2013. - 103 б.
4.
Гривенникова В. Г., Виноградов А. Д., 2013 г. Генерация активных форм кислорода
митохондриями. Успехи биологической химии, т. 53, 2013, с. 245–296
5.
Schneider W.C., Hogeboom G.N. Cytochemical studies of mammalian tissues the isolation of
cell components by differential centrifugation. Cancer. Res. 1951. V. 19. P. 1 – 22.
6.
Lowry O.H., Rosebrough N.J., Farr A.L., Randall R.J. Protein measurement with the Folin
phenol reagent. J. Biol. Chem., 1951. V. 193. N. 1. P. 265 – 274.
КЕКСАЛАРДАГИ АСАБ ВА СУЯК СИСТЕМАСИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ
БУЗИЛИШЛАРИ
Ғофурова Ш.
ТАТУ қошидаги академик лицей
Асаб системаси функционал ѐшга алоқадор касалликларни ва ўзгаришларини ўз ичига
олади. Бош мия фаолияти қариш жараѐнининг тезлашиш ѐки секинлашишида муҳим роль
ўйнайди. Бош мия томирлар касалликлари ѐш ўтиши билан кўпайиб боради. 60 ва ундан катта
ѐшдаги беморларда мия инсульти ѐш беморларга қараганда 17 марта кўпроқ учрайди, чунки
мия томирларида атеросклеротик ўзгаришлар пайдо бўлади. Атереосклеротик энцефалопатия
касаллигида бош мия томирлари атеросклероз оқибатида торайиб, мия функциялари бузилиб
қолади. Касаллик даврида бош оғриши, айланиши, қулоқ шанғиллаши, тажанглик, тез чарчаш,
уйқунинг қийинлашуви, ҳотиранинг бузилиши, панжалар тремори кузатилади.
Беморлар ҳаѐли паришон бўлиб қолади, яқинда бўлиб ўтган воқеаларни эслаб қолиши
қийинлашади, борган сари кўнгли бўшашиб, салга йиғлайверади, аста-секин ақли пасайиб,
фаҳм-фарсати камаяди. Баъзи ҳолларда қарилик маразми пайдо бўлади. Атеросклероз туфайли
депрессия ҳоллари, паркинсон касаллиги, эпилепсия тутқаноқлари кузатилиши мумкин.
Касалликни даволашда – бош мия қон айланишини яхшилаш мақсадида кавинтон, эуфилин,
компламин, нигексин, ксантинол, циннаризин, стугерон, қон ивишига таъсир (гепарин,
пелентан, эскузан, недикумарин), тўқима метаболизмини нормаллаштирувчи аминалон,
пирацетам, глютамин кислота, декамевит, ундевит ва ферментлар тайинланади. Касаллик
профилактикасида меҳнат ва дам олиш режимига қатъий амал қилиш, уйқуни меѐрга келтириш,
тоза ҳавода сайр қилиш, ванналар қабул қилиш керак бўлади.
Кексаларда мияда қон айланишнинг бузилиши ѐш ўтган сари кўпроқ кузатила бошлайди.
Мияда қон айланишнинг бузилиши ҳолларида инсультлар ва ўткинчи ўзгаришлар фарқланади.
Инсульт (бош мияда қон айланишнинг ўткир бузилиши) да ѐки мияга қон қуйилганда
қоннинг қайси жойга қуйилганлигини ѐки миянинг қайси жойи юмшаб қолганини аниқ билиш
муҳим ҳисобланади. Бош мияга қон қуйилиши кўпроқ гипертония касаллиги сабаб бўлади.
Атеросклероз оқибатида қон қуйилиши камроқ кузатилади. Мия томирлари атеросклерозида
мияда юмшаш ҳодисаси бошланади. Мияда қон айланишининг бузилиши руҳий изтироб,
жисмоний зўриқишдан кейин келиб чиқади. Мияга қон қуйилганда бемор тўсатдан коматоз
ҳолатига тушиб қолади, гемипарез, юз ассиметрияси, мускуллар тонусининг кучайиши, афазия,
патологик рефлекслар кузатилади. Гемипарезда беморлар Варнике – Манн ҳолатида юрадилар,
бунда қўли гавдасига яқинлаштирилган бўлиб, тирсак ва билак кафт бўғимларидан букилган,
бармоқлари мушт қилиб тугилган, оѐғи барча бўғимларда ѐзилган бўлади.
Ишемик инсульт бош миядаги бирор томирнинг тромбоз эмболия натижасида ѐки
буларсиз тиқилиб қолиши оқибатида юзага келиши мумкин. Ишемик инсульт ѐши катта
одамларда кўпроқ учрайди. Касаллик аста-секин ривожланади, аввалига бош оғрийди,
айланади, кўз олди қоронғилашади, одам карахт бўлиб, эс-ҳуши айниб қолади. Артериал босим
пасайиб, ранги оқариб кетади. Аста-секин нутқнинг бузилиши пайдо бўлади. Мияда қон
айланишининг ўткинчи бузилишлари мия инсультига қараганда кўпроқ учрайди. Бу
бузилишлар тўсатдан пайдо бўлади ва бир неча минутдан 24 соатгача чўзилади. Бу касаллик
мия томирининг тортишиб, торайиб, спазмга учраши натижасида келиб чиқади. Бу ўткинчи
бузилишлар инсультдан олдин кеалдиган ҳабарчилар бўлиши мумкин. Клиникасида бош
292
оғриқлари, бош айланиши, кўнгил айниши, карахтлик ва ўчоқларга алоқадор симптомлар, юз
нерви тармоғининг, тил ости нервининг парези билан, афазия кўринишидаги ўтиб кетадиган
камчиликлар билан ифодаланиши мумкин.
Остеопароз – суяк массаси камайиши ва унинг
таркибидаги минерал ва остеоид (органиклар) нинг нисбатан меъѐрий бузилишидир. Эрта
қаришда остеопарознинг I типи кузатилади. Бу ҳолат климаксдан кейин 10 йиллар ўтгач
бошланиб, 60 ѐшларга тўғри келади. Бу патологиянинг асосида суяк ғовак моддасининг
йўқолиб, сўрилиб кетишидир. Шунингдек бел оғриғи, кифоз ва бўйнинг пасайиши каби
белгилар пайдо бўлади.
Остеопарознинг II типи 70 ѐшдан кейин аѐлларда ва
эркакларда бирдек учрайди. Бу ҳолатда суякнинг (қаттиқ) ғовак моддаси бирдек йўқолади. Шу
сабабли сон суяклари ва умуртқаларнинг синиш эҳтимоли кўпаяди. Эрта остепароз
ривожланишининг энг муҳим омиллари: аѐл жинсига мансублик, европоид ва манголоид ирқ,
эрта бошланган менопауза, глюкокартикоид гормонлари билан ўтказилаган даволаш
муолажаларидир. Оилавий анамнезда эрта букчайиб қолишнинг мавжудлиги, овқатда кальций
моддасининг камлиги, жисмоний фаоллик ва ҳаракатнинг чегараланганлиги, чекиш, спиртли
ичимликларни кўп ичиш, сурункали жигар касалликлари, меъданинг субтотал резекцияси,
ўпканинг сурункали касалликлари эрта остепароз ривожланишининг ҳавфли омилларидан
ҳисобланади.
Олдини олиш учун модда алмашинувини яхшилаш, кексалар юришига ҳалақит берадиган
тўсиқларни олиб ташлаш, ювиниш учун сувнинг ҳарорати 35
о
С дан ошмаслиги, каллорияли ва
тез ҳазм бўлувчи енгил овқатларни истеъмол қилишлари, қарияларни кийим боши ва ташқи
қиѐфасига эътибор бериш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |