«хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси


II. Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/37
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#58654
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги

II. Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва 
ривожлантириш концепциясининг асосий вазифалари 
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш 
концепцияси қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган: 
путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни ташкилий-методик ва илмий-
техник таъминлашни такомиллаштириш; 
путур етказмайдиган назорат ходимлари малакасини, лабораторияларининг 
ваколатлилигини, методик ҳужжатлари ва воситаларининг техник даражасини 
ошириш; 
путур етказмайдиган назорат тизимининг қоидалари ва тартиб-қоидаларини путур 
етказмайдиган назорат бўйича халқаро стандартлар талаблари ва мезонларига 
уйғунлаштириш; 
путур етказмайдиган назорат ходимлари, лабораториялари, методик ҳужжатлари 
ва воситаларини баҳолаш ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш; 
путур етказмайдиган назорат ходимлари, лабораториялари, методик ҳужжатлари, 
воситалари маълумотлар банкини шакллантириш ва путур етказмайдиган назорат 
тизимини ахборот билан таъминлаш; 
мувофиқликка баҳо бериш ва тасдиқлаш бўйича ташкилий тузилмаларни 
мақбуллаштириш; 
мувофиқликка баҳо бериш ва тасдиқлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб 
чиқиш ва тасдиқлаш; 
путур етказмайдиган назорат натижалари халқаро эътироф этилиши учун шарт-
шароитлар яратиш. 
III. Маҳсулот сифатини таъминлашда путур етказмайдиган назоратнинг 
роли 
Путур етказмайдиган назорат маҳсулотнинг ишончлилиги ва сифатини ошириш 
имконини беради, янги, мураккаброқ ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, 
шунингдек янги прогрессив технологик жараёнларни жорий этишга кўмаклашади. 
Путур етказмайдиган назорат назоратнинг бошқа усулларидан фарқ қилган ҳолда 
назорат қилинадиган туркумда буюмларнинг 100 фоизини қамраб олиши мумкин, 
шу сабабли ишлаб чиқариш жараёни самарадорлигини текшириш имконини 


беради, кейинчалик қайта ишлаш учун маҳсулотнинг яроқли қисмини танлаб 
олиш имконини беради ва ишлаб чиқарилаётган буюмларнинг сифатини 
кафолатлайди. 
Технологик жараённинг ҳар хил босқичларида путур етказмайдиган синовларни 
мунтазам ўтказиш ва ушбу синовлар натижаларини статистик қайта ишлаш 
нуқсонлар пайдо бўладиган технологик жараёнлар босқичини аниқлаш ва, 
тегишлича, нуқсоннинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш имконини 
беради. 
Мураккаб технологик жараён шароитларида тайёр деталлар сифатини қайд 
этадиган путур етказмайдиган назорат жараёнига тузатиш киритишнинг фаол 
усулига айланади. Ишлаб чиқариш автоматлаштирилиши шароитларида 
назоратнинг тузатувчи роли айниқса ошади. 
Шундай қилиб путур етказмайдиган назорат усулларидан оқилона фойдаланилган 
тақдирда улар технологик жараённи такомиллаштиришнинг самарали воситасига 
айланиши мумкин. 
Путур етказмайдиган назорат операциялари ўзида технологик жараённинг 
ажралмас ва тенг ҳуқуқли бўғинини ифодалайди. Ушбу операциялар: 
буюм сифатини аниқлашга; 
буюмларнинг мустаҳкамлигини аниқлашга; 
энг яхши конструктив ва технологик ечимга йўналтиришга; 
тайёрловчининг маркасини қўллаб-қувватлашга; 
бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсизликни оширишга; 
ишлаб чиқариш қийматини пасайтиришга қодир. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish