«хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/37
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#58654
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
а) декларацияланаётган объектдан фойдаланишга саноат хавфсизлиги 
талабларини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар (фаолият кўрсатаётган 
объектлар учун «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси органлари 


фармойишлари ва кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар, 
декларацияланаётган объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият 
турлари учун мавжуд ва/ёки зарур лицензиялар рўйхати, ходимларни касб бўйича 
ва аварияга қарши ҳаракат қилишга тайёрлаш тўғрисидаги маълумотлар, уларда 
саноат хавфсизлиги соҳасидаги билимларни текширишнинг мунтазамлиги ва 
ходимни ишга киритиш тартиби кўрсатилади; саноат хавфсизлиги талабларига 
риоя қилинишини ишлаб чиқаришда назорат қилиш тизими тўғрисидаги 
маълумотлар, авария ҳолатларини тўплаш ва таҳлил қилиш тизими тўғрисидаги 
маълумотлар, саноат хавфсизлигининг ўтказилган экспертизалари рўйхати, унда 
экспертизани ўтказган эксперт ташкилотларининг ва экспертиза объектининг 
номи кўрсатилади; ишлаб турган объектдан фойдаланиш шарт-шароитларининг 
меъёр ва қоидалар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар; 
(1.6-банднинг 
«а» 
кичик 
банди 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли
 қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 
2010 й., 51-сон, 486 -модда) 
б) авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича 
ҳаракатларга тайёргарлик юзасидан саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш 
тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объектдаги авария оқибатларини 
локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича аниқ тадбирлар, саноат 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича аварияга қарши кучларнинг, авария-қутқарув 
хизматлари ва бошқа хизматларнинг таркиби, декларацияланаётган объектдаги 
авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш учун молиявий ва 
моддий ресурслар, декларацияланаётган объектда авария вужудга келган 
тақдирда хабар қилиш тизими тўғрисидаги маълумотлар, унда хабар қилиш 
схемалари ва авариялар содир бўлгандаги ҳаракатлар тартиби кўрсатилади). 
1.7. 4-бўлим «Хулосалар» қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 
а) хавфсизлик даражасининг умумлаштирилган баҳоси, унда декларацияланаётган 
объектнинг энг юқори хавфли таркиблари ва хавф кўрсаткичларига таъсир 
кўрсатадиган энг аҳамиятли омиллар кўрсатилади; 
б) авария хавфини камайтиришга йўналтирилган режалаштирилаётган чора-
тадбирлар рўйхати. 
1.8. «Вазият режаси» номли 5-бўлим ўз оқибатларига кўра энг хавфли ва 
декларацияланаётган объектдаги аварияларнинг энг юқори даражада бўлиши 
мумкин бўлган (намунавий) сценарийлари учун шикастланиши мумкин бўлган 
энг кўп зоналарнинг график тасвиридан иборат бўлиши керак. 
«Вазият режаси»да масштаб ҳисобида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 
а) декларацияланаётган объектнинг саноат майдони (ҳудуди) ва санитария-ҳимоя 
зонасининг чегараси; 
б) корхоналар, аҳоли пунктлари, одамлар кўп тўпланадиган жойлар; 
в) аварияларнинг шикастловчи омиллари таъсир кўрсатадиган зоналар. 
2. «Ҳисоб-китоб-тушунтириш хати» номли 1-илова қуйидаги таркибда бўлади: 
титул варақ; 
бажарувчилар рўйхати; 
Мундарижа; 
1-бўлим «Ташкилот тўғрисидаги маълумотлар»; 


2-бўлим «Хавфсизлик таҳлили»; 
3-бўлим «Хулосалар ва таклифлар»; 
4-бўлим «Вазиятлар режалари»; 
«Фойдаланилган манбалар рўйхати». 
2.1. Титул варақ декларациянинг биринчи саҳифаси ҳисобланади ва ҳужжатни 
ишлаб чиқиш ва қидириш учун зарур бўлган ахборотларнинг манбаи бўлиб 
хизмат қилади. 
Титул варақда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: 
а) ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиққан ташкилотнинг раҳбари 
томонидан ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини тасдиқлаш грифи; 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish