Мирза Улугбек Номидаги Узбекистон Миллий
Университети
Биалогия Факультети
Хашротлар Экологияси
фанидан
ЭССЕ
Мавзу: Тиббийотдаги ахамиятига ега хашаротлар
хашарот турини номи безгак чивини
Бажарди;
3-курс Биалогия йуналиши
Талабаси Исмоилова Нафосат
Текширди;
Доп.Муминов Б.А
2021\2022укув йили
Безгак чивини
БЕЗГАК (итал. malaria, mala aria — бадбўй ҳаво) — безгак плазмодийлари қўзғатадиган инвазион касаллик; иситма тутиши, қонда жиддий ўзгаришлар содир булиши, камқонлик, жигар ва талоқнинг катталашуви билан кечади. Безгак плаз-модийси тўрт хил, шунга кўра Б. нинг уч кунлик, тўрт кунлик, тропик ва Африка хиллари бор. Б. плазмодийси Безгак чивини ва одам организмида кўпайиб, ривожланади. Касаллик манбаи бемор ва Безгак чивини (асосан урғочиси) ҳисобланади. Безгак плазмодийси Безгак билан оғриган бемор организмида жинссиз (шизогония), касалликни ташиб юрувчи — анофелес чивини танасида эса жинсий йўл билан ривожланади. Касаллик соғлом одамга чивин чаққанда, одам организмига унинг сўлаги орқали қўзғатувчилар тушганда юқади. Қон оқими билан улар жигарга тушади, бу ерда ривожланишнинг биринчи (тўқима) цикли рўй беради, сўнгра яна қонга тушади ва эрит-роцитлар ичига кириб олади, бу ерда иккинчи (эритроцитар) ривожланиш цикли ўтиб, эритроцитларнинг парчаланиши ва қонга кўп миқцорда қўзғатувчилар чиқиши б-н тугалланади, бу одамни иситма тутиши билан ўтади. Қўзғатувчи одам организмида 10—14 кунгача (баъзан, бир йилгача ва бундан кўпроқ) бўлиб, касаллик белгиларини қўзғатмаслиги мумкин (инкубацион ёки яширин давр). Касаллик тўсатдан бошланади: беморни иситма тутиб, жунжийди, қалти-райди (у баъзан шу қадар қатгиқ қалти-райдики, ҳэтто устига иссиқ кўрпа ёпилганда ҳам совуқ қотади), кейин кдлти-раш босилиб, ҳарорат кўтарилади (41 — 41,5°), бемор бўриқиб, қизариб кетади, нафас олишга қийналиб, ҳаллослайди, боши қаттиқ оғрийди. Иситма бир неча соат тутади. Сўнгра ҳарорати тез паса-йиб, баъзан бир маромга тушади; шу пайт бемор қаттиқ терлайди, эртасига ўзини соғлом ғис қилади. Кейин яна иситма тутади; уч кунлик Безгакда — икки кунда бир марта, тўрт кунлик Безгакда — ҳар уч кунда бир марта, тропик Безгакда — кўпинча кун сайин иситма тутиб туради. Иситма тутаётган беморнинг қони текширилганда, Безгак плазмодийларини топиш мумкин. Безгак тутавергач, плазмодийлар қизил қон таначалари (эритроцитлар)ни парчалаши са-бабли бемор камқон бўлиб қолади, та-лоғи ва жигари катталашади, оқ қон та-началари (лейкоцитлар) анча камаяди. Безгак даволанмай қолиб, касаллик узоқ давом этганда тинкани қуритиб, меҳнат қобилиятини сусайтиради, болалар ўсиш ва ри-южланишдан орқада қолади. Бемор ўз вақтида даволанмаса ёки чаладаволанса, Безгакка бошқа касалликлар қўшилади. Безгакнинг оғир шакли билан оғриганларда, шунингдек бо-лаларда кома ҳолати, баъзан ўлим юз бериши мумкин. Бемор барвақт тўғри даволангавда соғлиғига пугур етмайди, ундан атрофдаги кишиларга Безгак чивинлари орқали касаллик юқиш эҳтимоли йўқолади. Иситманинг хуружига, талоқнинг катта-лашганига, чап биқин соҳасида оғриқ туриши ва бадан заъфарон тус олишига қараб, беморда Безгак бор деб тахмин қилиш мумкин. Аммо Безгакни аниқ билиш учун бемордан қон олиб, микроскопда текшириш шарт. Беморни врач даволайди. Унга тинч шароит ва яхши парвариш зарур. Касалликнинг олдини олишда асосий эъти-бор беморларни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган бўлиши керак
Тиббийотдаги ахамийати
Безгак касаллиги иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан катта зарар берадиган протозоалар (protozoа) келтириб чиқарадиган юқумли касаллик бўлиб иситма, кам қонлик ва талоқнинг катталашиши билан характерланади. Безгак қўзғатувчиси бўлиб плазмодиум (plasmodium) авлодига мансуб содда жониворлар ҳисобланади ва улар Anopheles чивинлари орқали одамга юқади. Безгак ер юзида ушбу касаллик юқиши мумкин бўлган табиий шароитлари бор ҳамма ҳудудларда кенг тарқалган. Безгак касаллиги билан касалланиш сони Дунё бўйича йилига 450-480 миллионни ташкил этади. Ҳар йил безгак касаллигидан 2 миллион атрофида болалар ўлими кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда дунёнинг юздан ортиқ мамалакатларида бу касаллик мавжуд. Жаҳоннинг 42% (2,3 миллиард) аҳолиси безгак касаллигининг хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда яшайди. Йилига дунёнинг турли ҳудудларида безгак билан касалланган бир неча минг беморлар рўйхатга олинмоқда.
Этиологияси. Безгак плазмодийларининг 70 дан ортиқ турлари маълум бўлиб, булар ҳар-хил ҳайвонларда (маймун, калтакесак, каламуш, қушларда) учраши кузатилган. Одамларда касаллик чақирувчи безгак қўзғатувчиларининг қуйидаги турлари тафовут қилинади
1..Plasmodium vivax 3 кунлик безгак қўзғатувчиси, бошқа турдаги қўзғатувчиларга нисбатан кўп ва кенг тарқалган.
2.Plasmodium malariaе 4 кунлик безгак қўзғатувчиси.
3.Plasmodium falciparum тропик безгак кўзғатувчиси.
4.Plasmodium ovale 3 кунлик безгакнинг алоҳида турининг қўзғатувчиси.
Безгак қўзғатувчиси ўз ҳаёт фаолияти давомида мураккаб ривожланиш жараёнини ўтайди, у хўжайин алмаштириб ривожланади. Аnopheles чивини организмида жинсий ривожланиш даврини (спорогония) ва одам организмида аввал гепатоцитларда, кейинчалик эритроцитларда ривожланади, яъни жинссиз йўл билан кўпаяди (шизогония). Безгак қўзғатувчисининг ташувчиси Аnopheles чивини ҳисобланади. Ўзбекистонда чивинларнинг 9 тури мавжуд. Булардан А. maculipenis энг кўп учрайди. Одам қони билан бу чивинларнинг фақатгина урғочиси озиқланади. Улар кечки ва тунги пайтларда одамларга ҳужум қилади. Қонни ҳазм қилиш билан бирга урғочи чивинда тухум ривожланади. Бу жараённинг қай даражада тез кетиши ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ. + 16°С ҳароратда 7 кун, +20°С да 4 кун, +25-30°С да 2 кун. Тухум қўйиш учун энг қулай жой қуёш нури яхши тушиб турадиган, турғун, атрофи ўсимликлар билан ўралган сув манбаи ҳисобланади. Урғочи чивинлар 1 мартада 100-2500 тагача тухум қўяди. Личинкалар сувнинг юза қаватида муаллақ ҳолатда турган моддалар билан озиқланади. Шунинг учун личинкаларни йўқотиш мақсадида сувнинг юза қатламига заҳарли моддалар сепилади. Ғумбак овқатланмайди. Унинг орқасида турган кутикула такомиллашади ва ундан етилган чивин ажралиб чиқади. Сувдаги бу жараёнлар +100 С ва +35°С ҳароратда содир бўлади. + 16-19°С да бу жараён 30 кун, +20 – 22°С да 18 кун, +24 – 270 С да 14 кун давом этади. Чивиннинг ўзи эса барча объектларга 45° градус бурчак ҳосил қилиб қўнади.Чивинлар одатда одамга кечқурун ташланади. Анофелес чивини соғлом одамни чаққанда қон сўриши билан бирга одам организмига спорозоитларни юқтиради ва одам организмида жинссиз ривожланиш (шизогония ) даври бошланади.Безгак қўзғатувчисининг инфекция манбаи бўлиб бемор ёки паразит ташувчи ҳисобланади. Табиий шароитда безгакнинг бирдан-бир юқиш йўли трансмиссив йўл бўлиб, ўз танасида спорогония жараёнини тугатган анофелес чивининг урғочиси соғлом одамни чаққанида рўй беради. Анофелес чивининг ривожланиши бошқа чивинлардан фарқ қилади. Чивининг кўпаядиган жойи кичик, секин оқадиган турғун, яхши илийдиган (анофелоген) сув ҳавзаларидир.Трансмиссив йўлдан ташқари безгак қўзғатувчилари парентерал ва трансплацентар (вертикал) йўл билан юқиши мумкин. Беморга қон қуйилганда ёки қон билан зарарланган тиббиёт асбоблари ишлатилганда безгак қўзғатувчиларининг ҳар бир тури парентерал йўл билан ҳам юқиши мумкин. Бундан ташқари эмлаш вақтида шприц, ниналар орқали ҳам юқиши мумкин. Чунки тўрт кунлик безгак қўзғатувчиси бемор қонида 25 йилдан кўпроқ давргача персистенцияланган(мудроқ) ҳолда сақланиб қолиши мумкин. Плазмодийлар донор қонида 1-2 ҳафтагача яшай олади.Плазмодийнинг вертикал йўл билан хомилага ўтиш ҳоллари безгакнинг гипо ва мезоэндемик ўчоғида иммунитети паст бўлган, тропик безгак қўзғатувчиси билан оғриган ҳомиладор аёлларда кузатилади. Безгакка қарши табиий иммунитет йўқ, демак қонга плазмодиум тушганда ҳамма касалланаверади.
Профилактикаси. Безгак паразитининг тури, эпидемиологик шароитлар бўйича турт йўналишда олиб борилади: даволаш-профилактика, чивинга қарши курашиш, кадрлар тайёрлаш бўйича ва санитар-таргибот ишлари олиб бориш.Тропик безгакни бошидан кечирган одамлар 1,5 йил мобайнида, уч кунлик безгак билан оғриб утган шахсларга 2,5 йил мобайнида диспансер назоратида бўлади. Чивин кўпаядиган жойларни йўқотиш, ботқоқликларни қуритиш ва сув ҳавзаларини тозалаш. Чивин учиб кирмаслиги ва чақмаслиги чораларини кўриш лозим. Чивин личинкасига қарши курашишда биологик усуллардан фойдаланилади.Безгак касаллигига қарши эпидемиологик назоратни, тиббий – профилактика мусассасалари ва санитария – эпидемиология хизмати ходимлари, ҳамда энтомолог ходимлар билан биргаликда иш олиб боришларини талаб этади.Бугинги кунда безгак дунёнинг 100 дан ортиқ давлатлари аҳолисининг соғлигига жиддий хавф солиб келмоқда. Касаллик асосан Африка, Ўрта Осиё, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Европанинг айрим ҳудудларида рўйхатга олинмоқда. Безгак аввал элиминация (бартараф) этилган Мустақил Хамдўстлик Давлатларида (Тожикистон, Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Россия ва бошқа давлатларда) яна қайд этилиши кузатилмоқда
Бутун мамлакат миқёсида мухофазалаш ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуасининг ўз вақтида ўтказилиши натижасида безгакнинг республикага кириб келишига йўл қўйилмади ҳамда эпидемиологик вазият қатьий назорат остига олинган.Мухофазалаш тадбирларини утказишга ахолининг барча қатламларини онгли муносабати хамда тадбирларни амалга оширишда кенг жамоатчиликни узини-узи бошқариш органлари фаолларини иштирок этиши катта ахамият касб этади.Безгак касаллигини тугатишда жамоатчиликни жалб қилиш-хал қилувчи омилдир. Шу мақсадда ахоли уртасида куйидаги тадбирларни:
-Ахолини безгак касаллиги буйича санитария маданиятини ошириш буйича кенг миқёсида санитария тарғибот ишларини олиб бориш;
-Чивинлар купаядиган жойларни йуқ килиш, сув хавзаларини тозалаш, сувни истеьмол қилиш қоидаларига риоя қилиш, кераксиз хужалик сув хавзаларини пайдо булишига йул қуймаслик;
-Хорижий давлатларга бориб келган шахсларни уз вақтида аниқлаш ва худудий даволаш профилактика муассасаларига хабар бериш;
-Касалликни махаллий аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш учун фермер хўжаликлари ва жисмоний шахслар томонидан шоли экиш учун ажратиладиган майдонларни аҳоли яшаш жойларидан 2-3 км узоқликда режалаштириш;
-кўп қаватли бинолар ертулаларининг санитария-техник холатини яхшилаш,
-Хўжаликлараро ва хўжалик ички суғориш тармоқларини тозалаш, кераксиз сув ҳавзаларини йўқотиш;
-қишлоқ хўжалик экинларини этиштиришда агротехника ва санитария–гидротехника қоидаларига амал қилиниши безгак чивинларининг кескин камайишига ва республикамиз худудида безгак касаллиги тарқалишининг олдини олишда муҳим омил хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |