Характер хислатлари келиб чиқишининг муҳим физиологик шароитларидан бири-характер хусусиятларининг физиологик ҳамда психологик жиҳатдан ифодаланиши ўртасидаги ўхшашлик бўйича тахминий хулоса чиқаришдир. Маълумки, И. П. Павлов илмий мактаби материалларида эътироф этилишича, лаборатория шароитида овқатланиш орқали, шунингдек, терига электр токи билан таъсир қилиш туфайли мустаҳкамлашда айнан бир ҳайвонда бир хил шартли қўзғовчига жавобан икки хил динамик стереотиплар ҳосил бўлиши мумкин. Ҳаракат стереотиплар ва сўлак ажратишдан иборат ижобий ва томозланиш шартли реакциялари билан жавоб қайтаради. Терига электр токи билан таъсир қилиш шароитида эса қўзғовчиларнинг ўзига мудофаа ҳаракатлари стереотиплари реакцияси билан жавоб беради. Бу ҳодисалар негизида ётган физиологик механизм кўчириш механизми дейилади. Кўчириш механизмининг моҳияти шуки, шароитда боғлиқ тарзда марказий нерв тизимсида ҳар хил функционал ҳолат пайдо бўлади, чунончи, овқатланишда овқатланишнинг марказларида кучли қўзғалиш юзага келади ва бундай овқатланиш билан боғлиқ даминанта туғилади. Терига электр токи билан таъсир қилишда мудофаа билан боғлиқ ҳаракат марказлари кучли қўзғалиши туфайли муҳофаза 9мудофа) доминантаси вужудга келади. Характер хислатлари келиб чиқишининг муҳим физиологик шароитларидан бири-характер хусусиятларининг физиологик ҳамда психологик жиҳатдан ифодаланиши ўртасидаги ўхшашлик бўйича тахминий хулоса чиқаришдир. Маълумки, И. П. Павлов илмий мактаби материалларида эътироф этилишича, лаборатория шароитида овқатланиш орқали, шунингдек, терига электр токи билан таъсир қилиш туфайли мустаҳкамлашда айнан бир ҳайвонда бир хил шартли қўзғовчига жавобан икки хил динамик стереотиплар ҳосил бўлиши мумкин. Ҳаракат стереотиплар ва сўлак ажратишдан иборат ижобий ва томозланиш шартли реакциялари билан жавоб қайтаради. Терига электр токи билан таъсир қилиш шароитида эса қўзғовчиларнинг ўзига мудофаа ҳаракатлари стереотиплари реакцияси билан жавоб беради. Бу ҳодисалар негизида ётган физиологик механизм кўчириш механизми дейилади. Кўчириш механизмининг моҳияти шуки, шароитда боғлиқ тарзда марказий нерв тизимсида ҳар хил функционал ҳолат пайдо бўлади, чунончи, овқатланишда овқатланишнинг марказларида кучли қўзғалиш юзага келади ва бундай овқатланиш билан боғлиқ даминанта туғилади. Терига электр токи билан таъсир қилишда мудофаа билан боғлиқ ҳаракат марказлари кучли қўзғалиши туфайли муҳофаза 9мудофа) доминантаси вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |