55. С: “Техника” сўзининг маъноси нима?
Ж: Техника сўзи юнонча “Техниус” сўзидан олинган бўлиб, “Маҳорат ва санъат” деган маънони билдиради.
56. Авиа спорт турлари ҳақида нима биласиз?
Ж: Авиа спорт турларидан – самолёт спорти, планерли спорт, парашют спорти ҳамда авиамодел спорти. Халқаро Авиация спорти (ҲАС) 1905 йилда ташкил топган. ҲАС 1948 йилдан бери планерли спортдан ва бошқа турларидан ҳар икки йилда бир марта жаҳон биринчиликларини ўтказиб келмоқда.
57. С: Бадминтон спорт тури федерацияси қачон ва қаерда ташкил топган?
Ж: Бадминтон спорт тури федерацияси 1934 йили Лондон шаҳрида ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |