Сотиш маркази жавобгарлик марказининг бир тури ҳисобланиб, бу бўлинмада раҳбар фақат тушумга жавоб беради. Шу сабабли, унда сотишдан олинадиган тушум ва уни белгиловчи кўрсаткичлар: сотиш ҳажми ва баҳо асосий назорат қилинадиган кўрсаткичлар ҳисобланади. - Сотиш маркази жавобгарлик марказининг бир тури ҳисобланиб, бу бўлинмада раҳбар фақат тушумга жавоб беради. Шу сабабли, унда сотишдан олинадиган тушум ва уни белгиловчи кўрсаткичлар: сотиш ҳажми ва баҳо асосий назорат қилинадиган кўрсаткичлар ҳисобланади.
- Жавобгарлик марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш шуни кўрсатадики, ҳар бир бўлинма фаолияти натижаларини баҳолаш учун муайян жавобгарлик марказининг олиши кутилаётган фойдаси ҳажмини белгилаш зарур. Бундай шароитда жавобгарлик марказлари доирасида фойда марказлари тузиш алоҳида аҳамиятга эга.
Фойда маркази - бу бўлинма раҳбари харажатлар ва фойда учун жавоб берадиган марказдир. Бундай марказларда харажат ва даромадлар - ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг пулдаги ифодаси бўлиб, фойда эса улар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Фойда маркази менежери сотиш ҳажми ва баҳони, шунингдек, харажатларни назорат қилади. - Фойда маркази - бу бўлинма раҳбари харажатлар ва фойда учун жавоб берадиган марказдир. Бундай марказларда харажат ва даромадлар - ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг пулдаги ифодаси бўлиб, фойда эса улар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Фойда маркази менежери сотиш ҳажми ва баҳони, шунингдек, харажатларни назорат қилади.
- Фойда маркази - бу кичик кўринишдаги корхона иқтисодидир. Фойда маркази бўйича бошқарув моделидан фойдаланиш кўпгина корхоналарда фойда учун жавобгарликни номарказлаштиришга имкон беради.
- Фойда маркази, ўз навбатида, бир қанча харажатлар марказларидан ташкил топиш мумкин
- Фойда марказини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек, режалаштирилган фойда олиш жадвали (операцион бюджет) ёрдамида бошқариш мумкин.
Инвестициялар маркази - бу раҳбар нафақат даромадлар ва харажатларга, балки капитал қуйилмаларга ажратилган маблағларга ҳам жавоб берадиган бўлинмадир. - Инвестициялар маркази - бу раҳбар нафақат даромадлар ва харажатларга, балки капитал қуйилмаларга ажратилган маблағларга ҳам жавоб берадиган бўлинмадир.
- Амалиётда соф фойдасини инвестиция қилиш ҳуқуқига эга бўлган бундай марказнинг мақсади фойда олиш ҳамда сарфланадиган маблағларнинг рентабеллиги, инвестицияларнинг даромадлилиги ва хусусий маблағнинг ортишига эришиш ҳисобланади.
- Инвестициялар маркази фаолиятини режалаштирилган фойда олиш жадвали (операцион бюджет), шунингдек, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, бухгалтерия баланси ёрдамида бошқариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |