Корхоналар фаолиятида бошқаришнинг чизиқли-функционал тузилмасидан кенг фойдаланилади. Бундай тузилма доирасида чизиқли бўлинмалар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича асосий фаолият билан шуғулланади, ихтисослашган функционал бўлинмалар эса (маркетинг бўлими, режа-молия бўлимлари, кадрлар бўлими) асосий бўлинмаларга хизмат қилади. Бу ҳолда бошқарувнинг ихтисослашуви, унинг тамойиллари биргаликда тўлароқ амалга оширилади ҳамда тайёрланадиган қарорларнинг юксак даражалилиги ва ҳар бир ишлаб чиқариш бўғинига ёппасига раҳбарлик қилиш таъминланади. - Корхоналар фаолиятида бошқаришнинг чизиқли-функционал тузилмасидан кенг фойдаланилади. Бундай тузилма доирасида чизиқли бўлинмалар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича асосий фаолият билан шуғулланади, ихтисослашган функционал бўлинмалар эса (маркетинг бўлими, режа-молия бўлимлари, кадрлар бўлими) асосий бўлинмаларга хизмат қилади. Бу ҳолда бошқарувнинг ихтисослашуви, унинг тамойиллари биргаликда тўлароқ амалга оширилади ҳамда тайёрланадиган қарорларнинг юксак даражалилиги ва ҳар бир ишлаб чиқариш бўғинига ёппасига раҳбарлик қилиш таъминланади.
Матрицали тузилмада функционал бўлинмалар билан бирга муайян ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этиш учун махсус органлар (лойиҳа гуруҳлари) тузилади. Бу гуруҳлар бошқарувнинг турли даражаларидаги алоҳида функционал бўлинмалар мутахассисларидан таркиб топади. - Матрицали тузилмада функционал бўлинмалар билан бирга муайян ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этиш учун махсус органлар (лойиҳа гуруҳлари) тузилади. Бу гуруҳлар бошқарувнинг турли даражаларидаги алоҳида функционал бўлинмалар мутахассисларидан таркиб топади.
- Матрицали тузилманинг афзаллиги шундаки, у корхона ички фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш имконини беради, бу эса функционал ихтисослашиш ривожига халал бермайди. Функционал-қиймат таҳлили (ФҚТ)нинг вужудга келиши ҳам бунга мисол бўлиши мумкин. Унинг мақсади энг кам харажат қилган ҳолда энг яхши сифатли ва замонавий, янги буюмни ишлаб чиқаришга эришишдир.
- Бошқаришни ташкил этишнинг матрицали шакли раҳбар ва ходимларнинг ҳамжиҳатликдаги фаолиятини таъминлайди, уларнинг шахсий қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратади. Мазкур ташкилий тузилмага мувофиқ жавобгарлик марказларини тузиш (цех, бўлим, бўлинма) ҳар бир бўлинма фаолиятини муайян шахслар масъулияти билан боғлашга, бўлинмалар молиявий натижаларини баҳолашга ва уларнинг корхона фаолияти натижаларига ўўшган ҳиссасини аниқлашга имкон беради
Do'stlaringiz bilan baham: |