Бозор иқтисодиётининг асосий принциплари қуйидагилардан иборатдир:
Бозор иқтисодиётининг асосий принциплари қуйидагилардан иборатдир:
-хўжалик фаолиятининг эркинлиги;
-бозор субъектларининг тенг ҳуқуқли бўлиши;
-иқтисодий масъулият ва тадбиркорлар таваккал қилишга мойиллиги;
-иқтисодий рақобат;
-молларга баҳо белгилаш эркинлиги;
-молиявий кўрсаткичларнинг етакчилик роли;
-бозорнинг барчага тааллуқли бўлиши;
-бозорнинг очиқлиги;
-давлат томонидан мувофиқлашуви;
-аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
Иқтисодий жиҳатдан заиф мамлакатларда анъанавий иқтисодий тизимга амал қилинади. Иқтисодий тизимнинг бу хили учун қолоқ технология, қўл меҳнатининг кенг тарқалиши, кўп укладли иқтисодиётнинг мавжудлиги хосдир.
Маъмурий-буйруқбозлик (марказлашган-режали) тизим илгари СССР, Шарқий Европа мамлакатлари, ХХР, Куба, Вьетнам, КХДР каби мамлакатларда ҳукмронлик қилган эди.
Хўжалик юритишнинг бозор тизими иқтисодий ривожланишнинг турли моделларини шаклланишини тақозо этди. Уларнинг ичида ривожланишнинг американ, япон, немис, швед, француз ва жанубий Корея моделлари ўзининг самарали ва ривожланувчанлиги билан ажралиб туради.
Американ модели аҳолини фаол қисмини бойишига, тадбиркорлик фаоллигини ҳар томонлама рағбатлантириш тизими асосига қурилган. Аҳолининг кам таъминланган гуруҳлари учун турли имтиёзлар ва кўмак бериш ҳисобидан мақбул ҳаёт даражаси яратилади. Бу моделда ижтимоий тенглик масаласи қўйилмайди. Бу модель юқори меҳнат унумдорлигига ва шахсий мувафаққият қозонишга асосланади. Умуман американ моделига иқтисодий мувозанат ва барқарор вазиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат таъсирини қўллаш характерли жиҳатдир.

Яна ривожланишнинг американ модели учун қуйидагилар характерлидир:
-давлат мулки улушининг камлиги ва давлатнинг мувофиқлаштириш ролини камлиги;
-тадбиркорликни ҳар томонлама рағбатлантирлиши (80 % янги иш ўринлари кичик бизнес ҳисобига очилади);
-аҳолини бой ва камбағалларга кескин табақалашуви;
-аҳолининг кам таъминланган гуруҳлари учун мақбул ҳаёт даражасининг мавжудлиги;
-фуқароларнинг мулкий ва ижтимоий жиҳатлардан ўзаро нотенглигини қисқартиришнинг олдиндан кўзланмаслиги.