Япон модели учун меҳнат унумдорлигининг ўсишига нисбатан аҳолининг ҳаёт даражасини (жумладан, иш ҳақи даражаси ҳам) орқада қолиши характерли жиҳатдир. Ана шу ҳисобдан маҳсулот таннархини пасайтиришга эришилади, бу маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги ошиб боради. Бу каби модель миллий ўзини ўзи англашнинг юқори даражасига эришиш, айрим олинган инсон манфаатларидан миллат манфаатларини устуворлигини таъминлаш, аҳолини мамлакатни гуллаб-яшнаши учун фидойилик қилиш салоҳиятини ривожланиши натижаси асосидагина яшай олади. Япон моделининг яна бир ҳусусияти иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида (айниқса, унинг бошланғич даврида) давлатнинг фаол роли билан изоҳланади. - Япон модели учун меҳнат унумдорлигининг ўсишига нисбатан аҳолининг ҳаёт даражасини (жумладан, иш ҳақи даражаси ҳам) орқада қолиши характерли жиҳатдир. Ана шу ҳисобдан маҳсулот таннархини пасайтиришга эришилади, бу маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги ошиб боради. Бу каби модель миллий ўзини ўзи англашнинг юқори даражасига эришиш, айрим олинган инсон манфаатларидан миллат манфаатларини устуворлигини таъминлаш, аҳолини мамлакатни гуллаб-яшнаши учун фидойилик қилиш салоҳиятини ривожланиши натижаси асосидагина яшай олади. Япон моделининг яна бир ҳусусияти иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида (айниқса, унинг бошланғич даврида) давлатнинг фаол роли билан изоҳланади.
- Ривожланишнинг япон модели учун хос жиҳатлар:
- -иқтисодиётнинг асосий соҳаларига давлат таъсирининг юқори даражада эканлиги;
- -иқтисодиётни ривожлантиришни олдиндан белгиланиши;
- -фирма раҳбарлари билан хизматчиларнинг иш ҳақлари даражалари фарқларининг камлиги;
- -моделнинг ижтимоий йўналтирилганлиги.
ГФР ижтимоий бозор хўжалиги. Бу модель фашистлар давридаги концернларни тугатиш, барча турдаги хўжалик юритиш шаклларига (йирик, ўрта, майда) барқарор ривожланиш имкониятларини яратиш асосида шаклланди. Шу билан бирга, миттельштанд деб аталувчи, яъни майда ва ўрта корхоналар, фермерлик хўжаликлари ҳомийликнинг алоҳида туридан кенг фойдаланади. Давлат баҳолашлар, божлар ва техникавий меъёрларни ўрнатишга фаол таъсир этади. Бу тизим асосида ётадиган бозор иқтисодиёти юқори самарали хўжалик фаолиятига ундайдиган рағбатлантиришларга эга бўлди. - ГФР ижтимоий бозор хўжалиги. Бу модель фашистлар давридаги концернларни тугатиш, барча турдаги хўжалик юритиш шаклларига (йирик, ўрта, майда) барқарор ривожланиш имкониятларини яратиш асосида шаклланди. Шу билан бирга, миттельштанд деб аталувчи, яъни майда ва ўрта корхоналар, фермерлик хўжаликлари ҳомийликнинг алоҳида туридан кенг фойдаланади. Давлат баҳолашлар, божлар ва техникавий меъёрларни ўрнатишга фаол таъсир этади. Бу тизим асосида ётадиган бозор иқтисодиёти юқори самарали хўжалик фаолиятига ундайдиган рағбатлантиришларга эга бўлди.
- Немис моделининг характерли жиҳатлари:
- -иқтисодиётга давлат таъсирининг юқори даражада эканлиги;
- -асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни олиндан башорат қилиниши;
- -фирма раҳбарлари билан хизматчиларнинг иш ҳақлари даражалари фарқларининг камлиги;
- -моделнинг ижтимоий йўналтирилганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |