"Хамса" дан илҳом Қўлимга олганда нурли китобни



Download 39,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi39,5 Kb.
#202468
Bog'liq
8-SINF


“Хамса” дан илҳом

Қўлимга олганда нурли китобни,


Кўнглимга тутшар ҳар саҳифаси.
Майин сабо кабо урилар юзга,
Меҳр-муҳаббатнинг қайноқ нафаси.

Севги нималигин билмасдим ҳали,


Менга нотанишдир бу ширин туйғу.
Лек Фарҳод Ширинни ўқиб бу кеча,
Севгига қул бўлдим, қул бўлдим мангу.

Ҳамсани ўқийман кўзга ёш олиб,


Бу ёшлар тўкилар қалбим қарига.
Шу он кўз ёшимдан унган гулларни,
Қўйгим Лайли Мажнун якто пойига.

Зийнатшоев Ҳожиакбар


8-синф ўқувчиси

* * *


Шеърият олами мисоли булоқ,
Отилиб чиқади турли асарлар.
Биз учун қаҳрамон мисоли ҳаёт,
Бир-бирини қувлаб ўтар асрлар.

Эзгуликка чўмди бутун коинот,


Алишер кўнгуллар севгани бўлди.
Асрлардан ошган азим асарлар,
Бугун муҳаббат ва меҳрга тўлди.

Яратилаверар янги-янги шеър,


Умрлар боқийдир, хотира боқий.
Энди туғиларми буюк Алишер,
Қайтиб келармикан улуғ Навоий?

Адилова Зилола


8-синф ўқувчиси

Навоийни қумсайди дунё

Ғазалнинг тотини англадим илк бор,
Сеҳирли куйига бўлдим маҳлиё.
Лайлидай, Шириндай гўзаликни ва
Ҳазрат Навоийни қумсайди дунё.

Чин сўзнинг ошиғи, ҳақиқий шоир,


Очунни қалам-ла олган Авлиё.
Жаҳонни титратган асарларни ва
Ҳазрат Навоийни қумсайди дунё.

Айтинг, туғиларми шундай асарлар,


Шириндай гўзаллар туғиларми ё?
Навоий минг йилда бир бор туғилар,
Уни интиқликла кутябди дунё.

Ҳазрат Навоийни кутмоқда дунё!

Иномжонова Дурдона
8-синф ўқувчиси

Бобур


Саройдаги бир туп ўрик гулламоқда,
Шоир янглиғ куйламоқда булбул жўшиб.
Қўлидаги қалам билан Бобур турар,
Ижодига армон тўла шеърар қўшиб.

Бобурнома кўнгилларни забт этмоқда,


Олтин сандиқ битиклари ўчмагадир.
Она юрти гулларини босиб ўтган,
Шоир руҳи юраклардан ўчмагайдир.

Кобул узоқ, кўнгил яқин Бобур билан,


Мусофирлик елкамизни эзмасмикан.
Андижонда гуркираган ўшал боғлар,
Юракларга ботиб кетган тошмасмикан.

Юракларга ботиб кетган тошмасмикан.

Комилжонова Розияхон
8-синф ўқувчиси

Оғриқли ишқ

Тоғ ҳам суяр ўз лоласини,
Бўри боласи-чун беради жонин.
Мирзо Бобур ватан ишқида
Ёндириб ўтказди Қалби маконин.

Минглаб узоқликда гўзал Тожмаҳал,


Устида бетакрор кумуш либоси.
Бобур адамига Андижон маҳтал,
Қорайган шафақда унинг овози.

Кўмиб борар менинг қалбимни,


Мирзо Бобур тўккан кўз ёши.
Тожмаҳалга жон кирса агар,
Қайтар эди тоғлардан ошиб.

Олис ўтмишларга солсам бир назар,


Тариҳ буюкларни унутолмайди.
Ёмонлар дунёда яшар алхазар,
Мирзо Бобур ўзин кечиролмайди.

Мамазияев Абдулборий


8-синф ўқувчиси

Навоий


Лайлининг сочларин ўради дунё,
Ширинга дугона бўлади тонглар.
Меҳрга йетказган кемаларми? Ё
Юраккка урилган висолий бонглар.

Мажнуннинг бахтини қучади маҳкам,


Қалблардан таралган севги куйлари.
Фарҳод отга минар мағрур ва шахдам,
Кўнгилдан тошади мардлик ўйлари.

“Маҳбуб ул-улуб” ни ўқийди замин,


“Лисон ут-тайр” дан айтади эртак.
Сабъайи сайёр” ни ўқиган сайин,
Муҳаббат гуллари уйғонса керак.

Кемада учади Меҳр Суҳайли,


Севги-ла оламни қилмоқ учун лол.
Эй дунё эзгулик сенга керакми?
Мана Навоийнинг “Хамса”сидан ол!

Одилова Ҳилола


8-синф ўқувчиси

Заҳириддин Муҳаммад Бобурга

Олис дийёрларда юртидан айро,
Гуллар, тиғдек ботар юракларига.
Мардларга ҳос бўлган шер юракликни,
Ахтардим... Андижон йўлакларидан.

Изладим... Бобурдай шидатни, шахтни,


Туғилиш бир бўлса, ўлиш минг экан.
Ҳатто, эски омбор сақламас энди...
Бешавқат дунёнинг калтакларидан.

Ким ўзни деди-я, ким каба деди,


“Муббайин”дан иймон, инсоф садо бер.
Намимат дунёсин ўйлаган сарим,
Юрагим совуқ йер...

Андижон боғларин, кездим сарсари,


Муҳаббат ислари тутди хонамни.
Катта бўлдим дея... севгини эмас
Юракка қададим “Бобурнома” ни.

Шаҳар шовқиниг қоришди ҳислар...

Эргашова Нилуфар
8-синф ўқувчиси

“Бобур” трагедияси

Буюк шоҳ ҳамда шоир
Бобур кўшкида бир кун,
Чалинибди бедаво
Дардга ўғли Ҳумоюн.

Улуғ шоҳ кўзин ёшлар,


Худога нола чекиб.
Намоз ўқиди тинмай
Қиблага бошин эгиб.

Деди, эй хунрез тақдир,


Синовингга тўймайман.
Андижонни бердим, лек
Ўғлим бериб қўймайман.

Подишоҳнинг нидолари


Бориб арши-аълога,
Ўғли тузали, Бобур
Айланди бедавога.

Бобур шунча йўл босиб


Қора кунига етди.
Жони кетиб бобоси
Темур ёнига кетди.

Бую шоҳ ҳамда шоир,


Бобур кўшкида бир кун.
Бодишоҳ тобутин тонгда
Чиқаришдилар маҳзун.

Ўзбек ҳалқи асли бу,


Буюкларнинг шодаси.
Манашундай жонкуяр
Бўлар ўзбек отаси.

Эркинов Оллоҳёр


8-синф ўқувчиси
Download 39,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish