ҲАМИД ОЛИМЖОН
Режа:
Ҳамид Олимжоннинг адабий мероси.
Шоир меросининг о`рганилиши.
Ҳаёт ва ижод ё`ли.
Ҳамид Олимжон лирикасининг г`оявий-бадиий хусусиятлари.
О`збек халқ ог`заки ижоди ва Ҳамид Олимжоннинг лиро-епик асарлари.
Шоир ижодининг аҳамияти.
ХХ асрда о`збек ше`рияти ан`анавий аруз вазнидан халқ ижоди учун характерли бармоқ вазнига о`тганида, Чо`лпон “Го`зал” сингари со`лим ше`рлари билан янги о`збек лирикасини бошлаб берди. Унинг бармоқ вазнида ёзилган лирик ше`рларида о`збек адабий тилининг имкониятлари кенглиги, о`збек ше`риятининг эса шкал ва воситаларга бойлигини намойиш этди. Чо`лпондан кейин о`збек лирикасининг энг яхши намуналари унинг издошлари томонидан яратилди.
О`збек лирикаси тараққиётига улкан ҳисса қо`шган шоирлар орасида Ҳамид Олимжон ижоди алоҳида ажралиб туради. У фақат лирик шоир бо`либ қолмай, “Ойгул билан Бахтиёр”, “Семург`”, “Зайнаб билан Омон”, “Роксананинг ко`з ёшлари” сингари достонлари, “Муқанна” ше`рий трагедияси билан ҳам машҳур. У айни пайтда таржимон ва адабиётшунос ҳам бо`лган.
Ҳамид Олимжон ижоди 30-йилларданоқ танқидчилар ва адабиётшунослар э`тиборини жалб этиб келмоқда. Унинг ҳаёт ё`ли ва ижодий фаолияти ҳақида ко`пгина монография ва китоблар, газета ва журнал мақолалари мавжуд. Улар орасида С.Азимов, Н.Каримов ва С.Маллажонов тадқиқотлари э`тиборга сазовор.
Ҳамид Олимжон 1909-йил 12-декабрда Жиззах шаҳрида туг`илган. То`рт ёшга етар-етмас отадан етим қолган Абдулҳамид Азимбобо қо`лида тарбия ко`рган. Азимбобо хат-саводли кишилардан бо`либ, неварасида ҳам о`қиш-ёзишга қизиқиш уйг`отган. Машҳур халқ шоири Фозил Ё`лдош о`г`ли аҳён-аҳёнда Булунг`урдан Жиззахлик до`ст-ёрларини ё`қлаб келганида, унинг уйида ҳам то`хтар, шунда Абдулҳамид бобоси пинжида о`тириб, улуг` шоирнинг достон ва термаларини мург`ак қалби билан тинглар эди. Унинг онаси Комила ая ҳам эртак, мақол ва маталларга чечан бо`лган. Бо`лажак шоир узун қиш кечаларида унинг Ойгул билан Бахтиёр, Тоҳир ва Зуҳра, Ёрилтош ҳақидаги эртакларини тинглаб, болалик кезларидаёқ халқ ог`заки ижодидан баҳраманд бо`либ о`сган. Ёш Абдулҳамид 1916-йилги Жиззах қо`зг`олонини о`з ко`зи билан ко`рган. Орадан икки йил о`тгач, у Жиззахда очилган Наримонов номидаги то`лиқсиз о`рта мактабга о`қишга кирди. 1923-йили Самарқанддаги о`збек билим юртида таҳсилни давом эттиради. У ерда С.Айний, А.Шакурий, Ҳожи Муин, В.Л.Вяткин сингари машҳур алломалардан сабоқ олган бо`лажак шоир аста-секин ше`рлар машқ қила бошлайди. 1928-йилдан О`збекистон Олий педагогика институтининг иқтисод факултетида о`қий бошлади. Бу вақт оралиг`ида Ҳамид Олимжон талайгина ше`рлар муаллифига айланиб улгурган эди. “Ко`клам” номли илк ше`рий то`плами, “Тонг шабадаси” ҳикоялар то`пламлари шулар жумласидандир. 1931-йилдан шоирнинг қайноқ ижодий фаолияти бошланди. “Олов сочлар” (1931), “Пойга”, “О`лим ёвга” (1932), “Дарё кечаси” (1936), “Ше`рлар” (1937), “О`лка”, “Ойгул билан Бахтиёр” (1939) ва “Бахт” (1940) ше`рий то`пламлари, достонлари, таржималари кетма-кет нашр қилинади. 1939-йили у О`збекистон Ёзувчилар уюшмасига мас`ул котиб этиб тайинланади.
1944-йилнинг 3-июн кунги бахтсиз тасодиф Ҳамид Олимжонни ҳаётдан ва ижоддан жуда эрта олиб кетди.
Ҳамид Олимжоннинг шоирлик маҳорати ҳақида гапирадиганлар уни табиатан лирик шоир, нозик ҳиссиёт ва кечинмалар мусаввири, дея та`рифлашади. Чинакам ше`рият шоир яшаган давр чегараларини парчалаб абадият сари интилади. Ҳамид Олимжон ҳам о`зининг энг яхши лирик асарларида о`зи мансуб бо`лган замон ва макон ҳудудларини ёриб, келажак авлодлар билан мулоқотда бо`лади. 20-йилларнинг со`нгги ва 30-йилларнинг аввалида шоирларнинг сарбаст вазнига мурожаат қилиб, ижод эта бошладилар. Ҳамид Олимжоннинг ҳам шу даврда ёзилган “Темир қонун”, “Мудофаа кунларида”, “Тарих ко`рганми?”, “Нима бизга Америка!” каби асарларида сарбаст ше`р имкониятларидан самарали фойдаланди.
Ҳамид Олимжоннинг 30-йилларда яратган лирик асарлари орасида “Бахтлар водийси” балладаси э`тиборга сазовор. Шоирнинг 1932-йил ко`кламида Фарг`она водийси бо`йлаб сафари таассуротлари асосида ёзилган бу асарда шоир Фарг`она далаларига келган ко`клам тасвири орқали шо`ролар малакатининг баҳорини, янги ҳаёт тонготарини олқишламоқчи бо`лди. Табиатдаги ко`клам билан жамиятдаги “янгиланиш фасли” о`ртасида уйг`унлик ко`рди.
Ҳамид Олимжоннинг лирик қаҳрамони она тупрог`ини ардоқлайди, шу бешикда улг`айгани билан ифтихор қилади:
Мен дунёга келган кунданоқ
Ватаним деб сени, уйг`ондим.
Одам бахти биргина сенда
Бо`лурига мукаммал қондим.
“О`лка” ше`ридан олинган мана бу то`ртликда ҳам Ватан ҳақидаги туйг`улар самимий.
Қулог`имга номинг кирганда
Қумлик каби ташна боқурман.
Сенинг жаннат водийларингдан
Наҳрлардай то`либ оқурман.
“Ҳамид Олимжон Шарқнинг энг йирик лирикларидан, -деб ёзган эди Асқад Мухтор. -У лириканинг кучига чуқур ишонч билан қоради, о`зининг барча жанрдаги асарларини лириканинг нафис сеҳри билан суг`орди”. Ана шундай “нафис сеҳр билан суг`орилган” лирик ше`рларнинг катта бир қисмини шоирнинг фуқаролик г`оялари улуг`ланган ше`рлари ташкил этади. Бу ше`рларнинг жуда ко`пчилиги ҳозир ҳам о`з қимматини сақлаб келмоқда.
Ҳамид Олимжоннинг ҳарбий лирикасида публитсистик жо`шқинлик лирик ҳарорат билан туташиб, “Севги”, “Сен туг`илган кун”, “Шарқдан Г`арбга кетаётган до`стга”, “Қамал қилинган шаҳар тепасидаги ой” асарлари вужудга келди. Агар “Сен туг`илган кун” ше`рининг лирик қаҳрамони жанг майдониларида туриб севгилисига қалб со`зларини ё`лласа, “Севги” ше`рида тасвирланган қиз жангчи ёри ортидан фронтга ё`л олади. “Менга не керакдир бу ёлг`из қолиш? Сенсиз ололмасман асло мен нафас”, дейди у ва бош олиб, жанг майдонига кетади:
Балки учрашмасмиз биз энди мангу,
Бо`самиз ҳам қолар балки саргардон.
Лекин севишганлар қайтмас о`лимдан,
Лекин мангу қолар икки томчи қон.
30-йилларнинг о`рталарида фолклорни о`рганиш кун тартибига қо`йилган бир пайтда халқ ог`заки ижодининг давр руҳига мос асарлари асосида Ҳамид Олимжон замонавий эртак-достонлар ёзишга аҳд қилди. “Ойгул билан Бахтиёр” (1937), “Семург` ёки Паризод ва Бунёд” (1939), “Зайнаб ва Омон” ана шундай достонлар сирасига киради. Ҳамид Олимжондек серқирра исте`дод соҳибининг драматургияда о`з кучини синаб ко`рмаслиги мумкин эмас эди. Таниқли адабиётшунос Сарвар Азимовнинг гувоҳлик беришича, Ҳамид Олимжон педакадемияда таҳсил ко`рган дарвидаёқ Садриддин Айний та`сирида Муқанна қо`зг`олони билан қизиқиб, о`збек халқи тарихининг бу қаҳрамонона саҳифасини қункт билан о`рганган. 1937-йили эса, Муқанна ҳаракатига баг`ишланган драматик асар ёзишга киришиб, ҳатто унинг биринчи пардасини ёзиб ҳам тугатган. Лекин ҳали адабий тажрибанинг етишмаслиги сабабли бу ижодий ниятини охирига етказолмаган. Беш йилдан со`нг яна Муқанна мавзуига қайтиб, 1942-йил 31-майда асарни то`ла қо`лдан чиқарди. “Муқанна” фожиаси билан Ҳамид Олимжон шо`ро тузуми ва мамлакатини душман чангалидан ҳимоя этишга о`зининг баҳоли қудрат ҳиссасини қо`шди. Лекин бугун бу асар қа`ридаги миллий мустақиллик учун кураш г`ояси, она-Ватанни севиш ва ардоқлашга қаратилган руҳ биз учун айниқса муҳимдир.
Ҳамид Олимжон ХХ аср о`збек адабиёти тараққиётига даставвал лирик шоир сифатида катта ҳисса қо`шди. Унинг уруш йилларида ёзган икки драматик асари, айниқса, “Муқанна” трагедияси о`збек драматургиясида катта воқеа бо`лди. Бундан ташқари, у адабиётшунос олим сифатида ҳам о`збек халқ ог`заки ижоди, ҳам мумтоз о`збек адабиёти, ҳам ХХ асрнинг биринчи чорагидаги о`збек адабиёти тарихини о`рганишга қаратилган тадқиқотларни яратди. Унинг бу соҳадаги ишлари орасида Фозил Ё`лдош ог`зидан ёзиб олинган “Алпомиш” достонини нашрга тайёрлаганлиги ва Алишер Навоий ижодини о`рганишга баг`ишланган илмий мақолалари, айниқса, аҳамиятлидир. Шунингдек, Ҳамид Олимжон рус адабиётининг бир қатор намуналарини о`збек тилига катта маҳорат билан таржима қилиб, уларни халқимиз ва маданиятимизнинг қимматбаҳо мулкига айлантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |