Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Бироқ ушбу режим камчиликлардан ҳам ҳоли эмас:
Мамлакат қатъий курсни ушлаб туриш учун керак бўладиган экспорт 
бозорларини йўқотиши ва валюта заҳираларининг етишмаслигидан юзага 
келадиган маълум иқтисодий шокларга бардош бера олмаслиги мумкин. Бу 
ҳодисалар ишлаб чиқаришнинг тушиб кетишига ва ишсизлар сонининг ўсишига 
олиб келувчи ички нархларнинг кескин пасайиши билан бирга кузатилади. 
Қатъий курс режимини ўрнатишда валюта миқдорини аниқлаш юзасидан 
муаммо келиб чиқади, лекин «бир валютага боғлаб қўйиш» ҳолатида ушбу 
мамлакат қуйидагича тавсифланади: 
- барча компаниялар томонидан мамлакатнинг молиявий бозорларида бу 
сиёсат қулай тушунилади; 
- курсларга ҳукумат томонидан таъсир этиш имконияти анча қисқаради; 
- савдода алмашув курси риски камаяди, чунки бир хил валютада олиб 
борилган операциялар йирик савдо ҳамкорлари учун афзалроқдир; 
- бир валюта курсининг тебраниши ички валюта курсининг бошқа амалдаги 
валюталарга нисбатан тебранишига сабаб бўлади. 
Бундан фарқли ўлароқ, «валюталар саватчасига боғлаб қўйиш» билан 
қатъий курс сиёсати қуйидаги параметрлар билан тавсифланади: 


114 
а) валюта саватчаси таркиби яхши маълум бўлмаганлиги сабабли ҳукумат 
валюта бозорини билан бевосита бошқармоқда деган тахмин туфайли чет эл 
инвесторлари ушбу сиёсатни қийин қабул қиладилар; 
б) ушбу сиёсат якка валюта қиймати ошиши рискини бартараф этади ва бу 
ўз навбатида мамлакатнинг ўз савдо ҳамкорлари билан битимларини тартибга 
солиш масаласида жуда ҳам муҳимдир. Бироқ валюта қийматининг кўтарилиши 
экспорт ҳажмининг камайишига, импортнинг ошишига ва шу билан бирга, 
мамлакат тўлов балансининг ёмонлашишига олиб келади.
Бу режимнинг бошқа афзалликлари шулардан иборатки, агар барча 
валюталар саватчалари ўзлари боғланган алмашув курсларига нисбатан бир хил 
олинган бўлса, у ҳолда валюта курсининг тебраниши анча камроқ бўлади. 
Алмашув курсларининг сузувчи режими. Мамлакатнинг валюта-молия 
сиёсати эркин сузувчи режим шароитида маълум даражада мустақил 
шаклланади. Ушбу курс рақобатбардошликни қўллаб-қувватлашга ва иқтисодий 
инпульс ва шокларга тезда мослашишга имкон беради ва энг муҳими, мамлакат 
ҳукумати мос курсни аниқлаш функциясидан озод бўлади. Бу режим ушбу 
афзалликларга эга бўлишига қарамай, айрим камчиликлардан ҳам ҳоли эмас:
- агар валюта бозори (ҳажм жихатидан) кичикроқ бўлса, у ҳолда бу режимда 
бир неча катта битимлар мавжуд ҳолатни издан чиқариши мумкин; 
- бу режим давлат томонидан тартибга солинганда, шунингдек, валюта, 
молия, фискал чоралари қабул қилинганда валюта сиёсатининг самарадорлигини 
таъминлаб бериши мумкин; 
- чет эллик инвестор ва савдо ҳамкорлари учун бу режим шароитида 
ноаниқлик шартларининг мавжуд бўлишини таъкидлаш лозим; 
- валюта курсининг ҳукумат томонидан бошқарилуви таҳдиди («ифлос 
сузиш») мавжуд бўлиб, бу бозор субъектлари ишончини сўндиради; 
- агар мамлакатда йирик спекулятив капитал оқими мавжуд бўлса, алмашув 
курслари сезиларли даражада валюта-молия мустақиллигини чеклайди.
Ушбу 
режимдан 
фойдаланиш 
халқаро 
тижорат 
алоқаларининг 
ривожланмаганлиги шароитида энг самарали ҳисобланади, яъни ишлаб чиқариш 
ҳолати иқтисодий савдога жуда ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолда. 
Сузувчи валюта курсларини жорий қилишнинг асосий шартлари бўлиб 
ривожланган молиявий бозорнинг мавжудлиги, дунё тизими билан 
интеграциялашганлик даражаси, миллий ва чет эл пул активларининг ўзаро 
ўрнини босиши, шунингдек, молиявий воситачиликнинг ривожланганлик 
даражаси ҳисобланади. Юқоридаги омилларнинг мавжуд бўлмаслигига қарамай, 
кўпгина давлатлар сузувчи курслар режимига ўтганлар. Бунинг сабаблари 
сифатида тўлов балансининг бир маромда турмаслигини, қатъий курсларни 
ушлаб туриш учун валюта резервлари ҳажмининг камлигини, валюталарнинг 
«қора» бозорини тўсиб қўйиш ҳоҳиши каби омилларни киритиш мумкин. Бу 
режимга биринчи бўлиб, аксарият ҳолларда саноати ривожланган давлатлар 
ўтишди ва ундан кейин ривожланаётган давлатлар ўта бошладилар. Бироқ 
миллий валюталарнинг сузувчи курсини киритиш ХВФ нинг барқарорлаштириш 
дастурлари доирасида ва техник ёрдам мавжуд шароитда содир бўлди. Бу эса ўз 


115 
навбатида иқтисодиётни тузилмавий қайта қуриш, валюта ва божхона 
режимларини эркинлаштириш, талабни чеклаш ва ҳоказолар каби иқтисодий 
чоралар мажмуасини ўтказиш заруриятини тақозо этди. Ушбу асослар йўқ 
бўлган шароитларда эса, кўпчилик давлатлар қатъий ва сузувчи курсларни 
биргаликда қўллаш режимидан фойдаландилар. Унинг модефикациялашган 
шакли бўлиб «судралувчи» валюта курси ҳисобланади. «Судралувчи» валюта 
курсининг моҳияти шундан иборатки, бунда валютанинг алмашув қиймати 
майдалаб ва қисман корректировка қилинади ва бу бир ойда 1-2 марта 
такрорланади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish