Халкаро савдо


-БОБ. ТЎЛОВ БАЛАНСИ – ЖАҲОН ХЎЖАЛИК АЛОҚАЛАРИНИНГ



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

6-БОБ. ТЎЛОВ БАЛАНСИ – ЖАҲОН ХЎЖАЛИК АЛОҚАЛАРИНИНГ 
ИФОДАСИ СИФАТИДА 
 
6.1. Тўлов балансининг макроиқтисодий ўрни ва аҳамияти. 
6.2. Тўлов баланси тузилишининг асосий тамойиллари. 
6.3. ХВФ томонидан таклиф этилган тўлов баланси тузилиши. 
6.4. Мамлакатнинг иқтисодий сиёсати ва тўлов баланси. 
6.5. Молиявий воситалар ва капитал билан боғлиқ операциялар счёти 
6.6. Мамлакат расмий валюта резервларининг ўзгариши 
 
6.1. Тўлов балансининг макроиқтисодий ўрни ва аҳамияти. 
Халқаро иқтисодий алоқалар бир давлатдан иккинчисига товар, хизмат ва 
ишлаб чиқариш омилларини ўз ичига олади, ишлаб чиқариш омиллари эса 
сармоя, ишчи кучи ва технологиядан иборат. Тўлов баланси кўпинча, бир 
мамлакат фуқароларининг маълум бир давр давомида хорижий давлат 
фуқаролари билан амалга оширган бутун иқтисодий келишувлари натижасини 
кўрсатувчи, тизимга солинган маълумотнома сифатида таърифланади. Тўлов 
баланси асосан йиллик маълумотлар билан тузилади. Лекин тўлов балансини 
қисқароқ даврлар учун ҳам ишлаб чиқадиган давлатлар мавжуд. Масалан, 
АҚШда тўлов баланси мавсумий (уч ойлик) тузилади. Тўлов балансининг 
маълум давр ичидаги амалга оширилган операцияларни ифода этиши унинг 
уқувчанлигидан далолат берди. Масалан, тўлов баланси давлатнинг йиллар 
давомидаги хорижий қарзларини кўрсатмайди, лекин қарзлардаги йиллик 
ўзгаришларни ифода этади. Халқаро иқтисодий операциялар натижасида 
кўпинча пулли тўловлар амалга оширилади. Яъни, товар, хизмат ёки технология 
экспорт ёки хорижий сармоя импорт қилган давлатга валюта кириб келади, 
аксинча бўлган шароитларда эса мамлакатдан валюта чиқиб кетади. Шу билан 
биргаликда бутун иқтисодий операциялар натижасида пулли тўловлар амалга 
оширилади дейиш ҳам нотуғри фикрдир. Масалан, очлик муаммоси бўлган 
давлатларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдами ёки бартер, клиринг 
асосидаги халқаро тижорат натижасида давлатга валюта кириб келмайди. Лекин 
тўлов баланси таърифига кўра хориж билан амалга оширилган иқтисодий 
операциялар пулли тўловлардан қатъий назар тўлов балансида акс эттирилиши 
керак.
Давлатнинг маълум муддатдаги ташқи иқтисодий фаолияти, шу жумладан, 
ташқи савдоси, капитал ва ишчи кучи миграцияси унинг тўлов балансида 
ифодаланилади. Ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта алмашинуви билан 
олиб бориладиган харид-сотув акти бўлганлиги сабабли давлатнинг жаҳон 
бозоридаги фаолияти натижаси охир оқибатда чет эл валютасининг харажатлари 
ва қўйилмаларида ўз аксини топади. Бир томонида чет элдан келган ҳамма 
қўйилмаларни, иккинчи томонида давлатнинг чет элга кетган ҳамма 
тўловларини акс эттирган ҳужжат тўлов баланси дейилади.
Тўлов баланси - бу уй хўжаликлари, фирмалар ва ушбу давлат хукумати 


99 
билан қолган дунё ўртасидаги ҳамма битимлар натижаларининг тартибли 
қайдномасидир. 
Икки ёқлама ёзув тартибини қўллайдиган тўлов балансида ҳар қандай 
операция икки марта, яъни ҳам кредит, ҳам дебет ҳисобларида ўз аксини топади. 
Ушбу давлат ва қолган дунё ўртасидаги ҳамма битимлар жорий 
операциялар ва капитал билан операцияларни ўз ичига қамраб олади. Яъни тўлов 
баланси 3 таркибий қисмларни ўз ичига олади: 
- жорий операциялар ҳисоби, 
- капитал ҳаракати ҳисоби, 
- расмий заҳиралар. 
1) жорий операциялар ҳисоби товар ва хизматлар экспорти (“+“ ишораси 
билан), импорти (“-“ ишораси билан), сармоялардан тушган соф даромадлар ва 
соф трансфертларни ўз ичига олади. Товар экспорти ва товар импорти 
ўртасидаги фарқ савдо балансини ташкил этади. Умуман жорий операциялар 
ҳисоби кенгайтирилган савдо балансидир.
Товар экспорти (шу билан бирга ҳамма экспорт операциялари) “кредит“ 
ҳисобланиб, миллий банкларда валюта заҳираларини ташкил этади. Ва аксинча, 
импорт (шу билан бирга ҳамма импорт операциялари) “дебет“ бўлинмасида 
ҳисобга олинади ва улар мамлакатдаги чет эл валюта заҳираларини камайтиради. 
Агар чет элга сарфланган миллий капитал, ушбу мамлакатга сармояланган 
чет эл капиталига нисбатан катта қийматдаги фоизлар ва дивидендлар келтирса, 
бунда сармоялардан тушган соф даромадлар ижобий, акс ҳолда салбийдир. 
Соф трансфертлар хусусий ва давлат маблағлари (жумладан, чет элга 
нафақа, совға, пул ўтказишлари ёки чет эл давлатларига беғараз ёрдам)ни бошқа 
мамлакатларга ўтказишни ўз ичига қамраб олади. 
2) капитал ҳаракати ҳисобида унинг халқаро активли (чет эл фуқароларига 
акциялар, облигациялар, кўчмас мулк ва бошқалар сотувидан тушган даромадлар 
ва чет элда активлар сотуви натижасида юзага келган харажатлар) битимлари ўз 
аксини топади. 
Капитал активлар чет элда активлар 
ҳаракати + сотувидан тушган - сотиб олиш 
баланси тушумлар харажатлари 
Чет эл активларини сотиш чет эл валюта заҳираларини оширади, аксинча, 
сотиб олиш валюта заҳираларини камайтиради. Шунинг учун капитал ҳаракати 
баланси ҳамма активли битимлардан тушган соф чет эл валюта тушумларини 
кўрсатади. 
Капитал ҳаракати ҳисоби сальдо (қолдиғи)си агар чет элда активлар сотиб 
олиш билан боғлиқ харажатлар активларни чет элга сотишдан тушган 
даромадлардан куп бўлса, мусбат кўринишга эга бўлади, капиталнинг олиб 
кетилишини кўрсатади ва капитал ҳаракати ҳисоби танқислиги шароитида юзага 
келади.
3) турли мамлакатлар Марказий банклари чет эл валюта расмий 


100 
заҳираларини тўлов балансини тартибга солиш учун ишлатадилар. Тўлов 
баланси танқислиги Марказий банк расмий заҳираларининг камайтирилиши 
ҳисобига қопланиши мумкин. Бундай ҳолатда чет эл валютаси таклифи ортиши 
туфайли бундай операциялар экспорт сингари “+“ ишора билан ҳисобланади. Ва 
аксинча, тўлов балансининг актив сальдоси Марказий банкларнинг расмий 
валюта заҳираларининг ортиши билан кузатилганда, бу ҳолат дебетда “-“ ишора 
билан ўз аксини топади, чунки бундай операция чет эл валютаси таклифини 
камайтиради. 
Жами тўлов балансининг уч қисми: жорий операциялар ҳисоби, капитал 
ҳаракати ҳисоби ва расмий заҳиралар йиғиндиси нолни ташкил этиши лозим. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish