Мавзу: Халқаро валюта фонди Бажарди: катта ўқитувчи Жўраев Исроил Иброҳимович
Терминлар
ХВФ – аъзо давлатлар ўртасида валюта-кредит муносабатларини тартибга солиб туриш ва молиявий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ҳукуматлараро ташкилот;
СДР – ХВФ томонидан ташкил этилган халқаро резерв аткивлар
Квота – ХВФга аъзо мамлакатларнинг СДРда қўшган улуши, ҳар 100 минг квотага 1 та овоз тўғри келади.
ХВФ 1944 йил июлда Бреттон-Вудс (АҚШ, Нью-Гемпшир штати)да ташкил топган, қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.
ХВФ — ҳукуматлараро корпоратив валюта-молиявий ташкилот бўлиб, фаолияти давлатлараро вужудга келадиган, тўсатдан рўй берувчи ва олдиндан билиш мумкин бўлмаган миллий валюталарнинг ўзгарувчанлиги, давлатларнпнг миллий валюталарини алмаштирпш доирасидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилгандир.
ХВФнинг мақсади
1. Халқаро савдонинг ўсишига ёрдам кўрсатиш;
2. Миллий валюталар қадрини бир меъёрда ушлаб туришга кўмаклашиш;
3. Жамғармага аъзо давлатларнинг жорий ҳисоб-китобларини амалга ошириш жараёнида кўп томонлама тизимни ташкил этишга кўмаклашиш;
4. Халқаро савдонинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллар, валюталар борасидаги тўсиқлар вужудга келмаслигига ёрдам бериш;
5. Савдо ва тўловлар доирасидаги тўсиқлар вужудга келмаслиги учун аъзо давлатларга кредит ресурслартни бериш;
6. Халқаро валюта доирасида вужудга келувчи муаммоларни ечиш борасида маслаҳат-форумлар ўтказиш.
ХВФ ўз операцияларини 1947 йилнинг март ойидан бошлаган. 1947 йили ХВФга 49 мамлакат аъзо ҳисобланиб, ташкилотнинг асосий капитали 7,7 млрд. долларни ташкил қилган эди. Ҳозирги кунда 181 мамлакат 145,3 млрд. СДР миқдоридаги квота суммаси билан Фонднинг аъзоси ҳисобланади.
ХВФ молиялаштириш манбалари
ХВФнинг молиялаштириш маблағлари аъзо давлатлар томонидан тўланадиган бадаллар ҳисобига ташкил этилади. Унга аъзолик тўловлари миқдори иқтисодий ривожланиш даражаси билан белгиланади.
Аъзолик тўловларининг 25 фоизи захира активлари бўйича тўланиб, СДР ёки шунга тенг келадиган валюталар шаклида, қолган қисми давлатнинг миллий валютасида тўланади. ХВФнинг пул маблағларига бўлган зарурияти ҳар 5 йилда текшнрилади.