Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Шарқ дурдонаси»
ҳисобланади. 
Бухоро шаҳрини Минораи Калонсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Ўрта 
Осиёдаги машхур архитектура ёдгорликлари орасида энг баланди 
ҳисобланган ва 900 йилдан зиёдроқ илгари қурилган бу минора Бухоро 
қиёфасида алоҳида мавқиега эга. Уни баъзида ўлим минораси ёки 
“Ажал 
минораси”
деб аташган. Афсоналарга қараганда ўлимга хукм этилган 
жиноятчилар ва бевафо хотинларни ундан ташлашган. 
Бухоро шаҳрининг марказий қисмида қадимий қалъа - 
Арк
қад 
кўтарган. У музей шаҳарнинг энг кўҳна архитектура ёдгорлигидир. 
Шаҳардаги бошқа ёдгорликлар ҳам катта қизиқиш ўйготади. Тўртта 
баланд миноралари бўлган Чорминор мадрасаси, йигирмата ёгоч устунли 
айвони бўлган Балоховуз масжиди, Абдулазизхон, Мир Араб мадрасалари ва 
бошқа туристлар диққат эътиборини ўзига жалб қилади. Ёзги хон саройи 
Ситораи Мохи-Хоса каби мухташам бинони гапириб ўтмаслик мумкин эмас. 
Тарихий ёдгорликларнинг шоҳидлик қилишича, бу сарой кўрилишида 
ажойиб махаллий ва бошқа жойлардан таклиф этилган европалик
усталарнинг ижодий салохияти муштараклашиб кетган. Ушбу ёдгорлик жуда 
муҳташам кўкаламзорлаштирилган майдонни эгаллайди. Ситораи Мохи-
Хоса саройидаги кўп иморатлар ичида тантанали қабуллар учун 
мўлжалланган 
“Оқ зол”
айниқса ажралиб туради.
Бухоро вилоятининг маъмурий, иқтисодий маркази Бухоро шаҳрида 
240 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Шаҳарда қатор саноат корхоналари 
мавжуд. Зардузлик ва шойи тўқиш хунарлари Бухорони жаҳонга танитган. 
Моҳир маҳаллий усталар яратган буюмлар-бадиий сўзаналар, аёллар 
кийимлари, турли шойи белбоғлар, зар дўппилар, республикамиздан узоқ-
узоқларга ҳам машҳурдир. Бухоро жаҳоннинг қатор мамлакатларидан 
Ўзбекистонга келадиган туристларнинг кўпини ўзига жалб қилади. Бу ерга 
келаётган туристларнинг ўтган йиллардаги таҳлилини ҳисоблаб кўрсак жуда 


339 
кўп туристлар, айниқса мусурмон давлатларидан келаётган сайёҳлар 
кўпчиликни эгаллайди. 
Замин туристлари диққат-эътиборини ўзига каратган, ажойиб тарихий 
обидалар маркази бўлган яна бир шаҳар 
Хивадир
. Шахар тўғрисидаги ёзма 
маълумотларнинг кўпчилиги бизгача тўлик етиб келмаган. 
XVII аср бошида Хива Хоразм давлатининг пойтахти эди. Кейинчалик 
бу давлат Хива хонлиги деган номни олди. Хива узоқ йиллар давомида 
мусулмон маданиятининг муҳим марказларидан бири бўлиб келди. Ўша 
даврларда бу ерда турли хил халқ хунармандчилиги кенг ривожланди. 
Шаҳарнинг ички қисмини ташкил этадиган Ичан қалъа ва Дишон 
қалъа шаҳарнинг ажойиб ёдгорликларидан ҳисобланади.
Ичан қалъа шаҳарнинг энг эски қисми бўлиб, тўрт тарафдан қалъа 
деворлари билан ўралган. Ичан қалъада қадимги меъморчилик учун мос 
бўлган қатор архитектура ёдгорликлари жойлашган. Бу ёдгорликлар орасида 
мадрасалар, масжидлар, мақбаралар ва ёпиқ бозорлар ўрин эгаллаган. 
Дишон қалъада савдогарлар, хунармандлар уйлари, шунингдек қатор 
масжид ва мадрасалар қад кўтарган. 
Хива шаҳри ўртасида кўп устунли Жума масжиди Марказий Осиёнинг 
энг қадимий иншоотларидан бири ҳисобланади. Хива архитектураси ўз 
шаклининг салобатлиги ва безакларининг нафислиги билан кишини ҳайратга 
солади. Шаҳардаги ёдгорликлар махаллий усталар ва умуман Хоразм 
меъморларининг юксак маҳорати ва мухандислик ишлари кишини ўзига 
жалб этади. 
Хивада 50 мингга яқин аҳоли сонига эга бўлиб, у ўзининг тарихий 
обидалари билан жаҳонга танилган. У туристлар диққатини ўзига тортадиган 
шаҳарлар қаторидан ўрин олади. Республикамизнинг Тошкент, Андижон, 
Қўқон, Шаҳрисабз, Термиз каби шаҳарларида ҳам ўзига хос бўлган тарихий 
ёдгорликлар анчагина кўп. 
Ҳозирги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларидан келадиган минг-
минглаб туристлар учун маршрутлар (йўналишлар) белгиланган. 
«Ўзбектуризм” миллий компанияси ихтиёрида туристларга хизмат 
кўрсатадиган қатор сайёҳлик ташкилотлари (бўлимлари) мавжуд бўлиб, улар 
барча вилоятларда туризм билан боғлиқ бўлган фаолият устида иш олиб 
боради.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish