Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Компания 
зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги 
функцияларни бажаради: 

Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга қаратилган 
асосий стратегик йўналишларни ишлаб чиқади; 

Туризмни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган ҳуқуқий-
норматив хужжатларни тайёрлашда иштирок этади; 

Туристик фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган функциясини 
бажаради; 

«Туризм тўғрисида»ги қонунга биноан туристик хизматларни 
сертификатлаштиришни ўтказади; 

Туризм 
соҳасида 
статистик 
ҳисоб-китобларни 
юритишни 
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 

Туризм соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил қилади; 

Республикада туризмни ривожлантириш прогнозлари ва асосий 
тенденцияларини белгилайди, тахлилий ишлар олиб боради; 

Туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий ва соҳавий дастурларни 
тайёрлайди, уни мақсадли бажарилишини координациялашни 
ташкил қилади ва таклифлар тайёрлайди; 

Туристик хизматларни амалга оширилишини таъминлаш бўйича 
реклама-ахборот фаолиятни йўлга қўяди; 

Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатлар миллий туристик 
маъмуриятлари ва уларнинг вакиллари билан ҳамкорликни йўлга 
қўяди; 


310 

БТТ ва бошқа туризм билан боғлиқ халқаро ташкилотлар билан 
ҳамкорликни таъминлайди, уларда республика манфаатларини ифода 
этади; 

Туристик индустрия тараққиётига инвестицияларни жалб этиш 
бўйича ишларда иштирок этади; 

Туристик 
инфратузилмаларни 
ривожлантириш 
соҳасида 
инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқади; 

Ташқи бозорда Ўзбекистон Республикаси манфаатларига амал 
қилинишини таҳлил этади ва туристик соҳада шу асосда салбий 
нуқсонларни тугатиш бўйича таклифлар тайёрлайди; 

Туристик соҳага кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро дастурини амалга 
оширади. 
Ўзбекистонда туризм тараққиётини жаҳон стандартлари даражасига 
кўтариш «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг муҳим вазифалардандир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
фармони 
билан 
архитектура 
ёдгорликларини ўрганиш ва рестоврация қилиш бўйича ката ишлар қилинди. 
Кичик шаҳарларда, аҳоли пунктларида Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган 
ўтмиш меъморий ёдгорликларини реставрация қилиш бўйича «Мерос» дастури 
ишлаб чиқилди. Савдо иқтисодий – маданий алоқалар бўйича бир пайтлар бой 
берилган имконият ва шуҳратни қайта тиклаш учун замонавий йўлда катта 
ишлар қилинмоқда. Мустақил давлатимизда аҳолининг фаол дам олиши, 
анъанавий саёҳатларни жаҳон туризми тараққиёти даражасига ташкил этиш 
тикланаяпти. 
Ўтмиш 
маданиятимиз 
ютуқларига 
янгича 
муносабат 
шаклланаяпти. Қўшни давлатлар ютуқларига эътибор ошаяпти. Халқимизга хос 
бўлган тинчликсеварлик, меҳмонновозлик, яхшилик ва маънавият сингари 
фазилатлар юксак даражага кўтарилмоқда. 
Ўзбек халқининг дунё цивилизацияси, маданияти ва илм-фанига қўшган 
буюк хиссаси у 1993 йилда октябрда аъзо бўлган нуфузли халқаро ташкилот 
ЮНЕСКО томонидан эътироф этилди. Бу ташкилот халқлар ўртасида таълим, 
фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида улуғ 
аждодларимиз Абу Райҳон Беруний, Ибн Синонинг 1000 йиллик, ал-
Хоразмийнинг 1200, Самарқанд шаҳрининг 2750, Қарши шаҳрининг 2700 
йиллиги, Тошкент, Марғилон шаҳарларининг 2000 йиллик юбилейларини 
ўтказиш ташаббускори ва ташкилотчиси бўлди. 
Улуғ мунажжим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ЮНЕСКОни 
Париждаги штаб-квартирасида 1994 йилда 600 йиллигини кенг нишонланиши 
ҳамкорликда янги шонли саҳифалар очди. ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 28-
сессиясида Ўзбекистон делегациясининг дунё цивилизацияси тараққиётига 
буюк хисса қўшган, Европани вайронага айланишидан сақлаб қолган, Буюк 
ипак 
йўли 
орқали 
жаҳон 
савдо-иқтисодий, маданий 
алоқаларини 
ривожланишида катта хизмат қилган буюк бобомиз Амир Темурнинг 660 
йиллиги, Буюк ипак йўлида йирик марказлар бўлган Бухоро, Хива 
шаҳарларининг 2500 йиллик юбилейларини ўтказиш, Орол денгизи 
муаммоларини ҳал этишга жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортиш 
тўғрисидаги конструктив таклифлари ва тадбирлари маъқулланди. Шу 


311 
муносабат билан Марказий Осиё мамлакатлари учун ЮНЕСКО махсус «Ипак 
йўли-мулоқотлар йўли» дастурини ишлаб чиқди.
Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи Соҳибқироннинг она шаҳри 
Шаҳрисабзда, темурийлар пойтахти Самарқандда, Темурнинг болалиги, 
ўспиринлиги, буюк фаолияти билан боғлиқ шаҳарлар, қўрғонларда Темур даври 
ўрта аср меъморчилиги ноёб намуналари - обидалар, қадамжоларда таъмирлаш, 
ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Президент фармони билан улуғ 
саркарда ҳаёт пайтида бўлган жойларда унга хайкаллар ўрнатилди, музейлар 
ташкил этилди. 
Илмий тадқиқот ва таъмирлаш характеридаги ката ҳажмдаги ишлар 
Бухорои шарифнинг 2500 йиллик юбелейи муносабати билан бажарилди. 
Исломгача, ундан олдинги ўрта асрларга ва замонимизга тегишли меъморий- 
маданий иншоатлар, савдо тизимлари таъмирланди. 
Тиклаш ишлари қадимги Хоразмнинг пойтахти Хивадаги Ичон қаъла ва 
Ташан қаълада ҳам олиб борилди. Ганч, ёғоч ўймакорлиги ёдгорликлари билан 
донг таратган юбиляр шаҳар ва ҳудуд қиёфаси қайта жонланди. 
Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон шаҳарларининг қадимги ва ўрта 
асрларга доир ноёб маданий ёдгорликларини тиклаш бўйича Ўзбекистон 
Республикаси ва БМТ ҳамкорлигида қўшма фаолият кенг дастури ишлаб 
чиқилди ва тасдиқланди. Республика туристик марказларида кўрсатиладиган 
ноёб объектлар аниқланиб таъмирлаш ишлари режалари тузилди ва 
тасдиқланди. Маҳаллий реставраторларни ва мутахассисларни таёрлаш бўйича 
хорижий инвесторлар билан шартномалар тузилди. Туристик корхоналар 
комплекслари моддий базасини яратиш ва ривожлантиришга қўйиладиган 
маблағлар ҳажми белгиланди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish