Халқаро туризм


Халқаро туризмнинг бошланғич даври



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

3.2. Халқаро туризмнинг бошланғич даври
Туризм соҳасида биринчи мутахассислардан бири англиялик Томас Кук 
бўлиб ҳисобланади. У баптистлар пастери (руҳонийси) бўлиб, 1843 йилда 
биринчи марта 570 кишидан иборат этиқод қилувчиларни тўплаб Англиянинг 
Лестера ва Лафебаро шаҳарлари ўртасида туристик гуруҳни поезда саёҳатга 
олиб чиқади ва оммавий туризмнинг ташкил этилишига асос солади. 
Экскурсиядаги муваффақияти Томас Кук учун шон-шуҳрат келтиради. Айнан 
Кук туристларни чипта (билет)лар нархини белгилашда каттагина скидка бериб 
ўз ишини ривожлантиради. У англичанларнинг Лондон шаҳрида ўтказилган 
Халқаро кўргазмада 165 киши иштирок этишини экскурсиялар ташкил этиб 
таъминлайди. 
Томас Кук 1855 йилда биринчи бор англиялик туристларни тўплаб 
Париждаги Халқаро кўргазмада қатнашади. 1851 йилда «Томас Кук ва ўғли» 
сайёҳлик коммерцияли фирмани ташкил қилади. 1865 йилда бой-бадавлат 
кишиларни тўплаб дам олиш учун Швейцарияга саёҳат уюштиради. Шундай 
қилиб, у ҳозирги замонавий туризм индустриясига асос солади. 
Бу ҳодисаларга кўп ҳолларда самолёт инқилоби, жумладан транспортдаги 
туб ўгаришлар, янги замонавий транспорт воситаларининг пайдо бўлиши, 
темир йўллар қурилиши сабаб бўлади. 
1838 йилда биринчи бор «Грейтвестерн» парракли – винтли параходнинг 
қурилиши, у 68 пасажжирни Америкадан Европага олиб бориб қуйди ва 


36 
шундай қилиб Нью-Йорк ва Лондон шаҳарлари ўртасида мунтазам кема 
қатнови ташкил этилди. 1866 йил Томас Кук иккита англиялик туристлар 
гуруҳини АҚШга боришни ташкил этади. 1867 йилда «Квейкер Соти» параходи 
60 кишидан иборат сайёҳларни ўз бортига олиб, беш ойлик денгиз саёҳатига 
бошлайди. 
Ўша даврда бизнеснинг янги соҳаси туризм тез орада жуда кўплаб 
тадбиркорларни ўзига жалб қила бошлади. Томас Кук фирмасидан кейин 
Англияда Треймза ва сэра Лан туристик ташкилоти, туристлар сиёсий 
ассоциацияси, Велосипедчилар клуби каби бир қанча янги туристик 
ташкилотлар пайдо бўла бошлади. Бироз кейинроқ туристик фирмалар ва 
агентликлар Францияда, Италияда, Швейцария ва Европанинг бошқа 
мамлакатларида пайдо бўла бошлайди.
XIX аср ўрталаридан бошлаб Россияда ҳам туризмга бўлган эътибор 
кучая борди. Бу даврда Россияда табиатшуносликка қизиқувчилар жамияти, 
Қрим тоғи клуби, Кавказ тоғи жамияти каби сайёҳлик ташкилотлари тузилиб, 
кенг тарқалади. 1885 йили Петербургда Л.Линсон туристик ташкилоти ўз 
фаолиятини бошлади. 1899 йилда Москвада умумий таълим ўқувчилари учун 
экскурсияларни ташкил этиш бўйича Педагоглар жамияти комиссияси иш 
бошлади. 1895 йилда Қрим - Кавказ тоғ клуби Ялта бюроси ташкил этилди. 
Россияда уюшган оммавий туризмнинг ривожланиш босқичи 1890 
йиллардан бошланади. Бу даврда Россиянинг Қрим ва Кавказ ҳудудларида 
курортлар, санаторийлар ташкил этила бошлайди. Бу эса туризмни даволаш 
соғломлаштириш соҳасининг пайдо бўлишига олиб келдилар. 1914 йилда 
Россияда иккита энг катта пасажжирлар ташийдиган теплоходлар («Буюк кня 
Ольга Николаевна» ва «Буюк кня Татяна Николаевна» қурилиб ишга 
туширилади. Қрим ва Кавказ минтақаларида туризмнинг рекрацион даволаш, 
соғломлаштириш) тури ривожлана боради. Сочи ҳудудида «Кавказ ривьераси» 
мажмуаси қурилиб ишга туширилади. Мажмуа таркибига 360 номерли 4 та 
меҳмонхона, 600 ўринли концерт зали, даволаниш корпуси, кортлар, чўмилиш 
жойлари қўшилади. 
Мамлакатда «Экскурсия ахбороти», «Мактаб экскурсияси ва мактаб 
музейи», «Рус экскурсанти» каби махсус журналлар босилиб чиқа бошлади. 
Туристик ташкилотларда Улар ичида Д.М.Мамин – Сибиряк, Д.И. Менделеев, 
В.В. Вернадский, Н.М.Пржевальский, П.П.Семенов - Тян-Шанский, 
К.А.Тимирязев, И.П.Павлов сингари жуда кўплаб атоқли олимлар, саёҳатчилар, 
ёзувчилар, жамоат вакиллари қатнашганлар. Экскурсиялар фаолиятининг 
ривожланиши ҳар хил кўргазмалари музейлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар 
билан ҳамкорликда олиб борилади. 1872 йили Москвада Политехника музейи, 
1873 йилда эса Тарихий музейлар ишга туширилди. Карелияда «Марказий 
сувлари» курорти ишга туширилиб соғломлаштириш, даволаш туризми 
ривожланишига 
асос 
солинди. 
Россиянинг 
кўпгина 
жойларида 
соғломлаштириш ва даволаш масканлари, курортлари Старой Руссе, Кашино, 
Самара атрофида, (Сергеев Минерал суви) Липец, Яхта, Кавказ Минерал 
сувлари ташкил этилди. XIX асрда экскурсиялар походлар, саёҳатлар 
мактабларда, олий ўқув юртларида ўқитилиши муҳим усуллардан бири бўлиб, 


37 
илмий географик ва ўлкашунослик ахборотларини йиғиш учун хизмат 
қиладиган соҳа бўлдилар. 
1882 йили Русия князи Муқаддас Ерга бориб ҳаж зиёратларини амалга 
оширгандан сўнг император Александр III праваслав Фалистин императорлик 
жамиятини ташкил этиш учун буйруқ берди. Бу илмий-хайрия ташкилоти Яқин 
Шарқда праваславияни доим қўллаб-қувватлаб у ерда ибодатхона, мактаблар, 
касалхоналар қуриб, муқаддас жойга саёҳатлар уюштирганлар. 
XX асрда ич-ёнар двигателли автомобилнинг кашф этилиши инсоният 
учун қулай ва жуда тез фурсатда ҳаракат қилиш учун имкониятлар туғдирди. 
автомобиллар ва автобуслар яратилди. 1903 йилда америкалик ака-ука 
Райсилар томонидан маторли самолёт яратилди ва бир вақтнинг ўзида у Европа 
осмонида пайдо бўлди. Денгизда сузувчи пороходлар ҳам мукаммаллашиб 
борабошлади. Ўз даври учун гигант бўлган лайнерлари қурилди. Жумладан, 
«Сириус», «Лузитания», «Мавритания», «Император», «Фатерланд», «Титаник» 
каби катта сув сиғимига эга ва тезлиги юқори бўлган пассажжирлар ташувчи 
транспорт воситалари пайдо бўлди. Америка ва Европа ўртасида мунтазам 
қатновчи «Куин Мери» русумли океан лайнери қурилиб ишга туширилди. 
Денгиз ва ҳаво транспортининг тараққиёти халқаро пасажжирларни ташиш ва 
улар сонининг ўсишига имкониятлар туғдирди.
1901 йилда тузилган Россия туристлар жамияти мамлакатда туризмни 
кенг кўламда ривожлантириш учун катта рол ўйнайди. Туристлар жамияти 
аъзолари турли хил экскурсияларни яъни яёв, (пиёда), вилосипедда, чанғида, 
отда байдарка ва парусларда ташкил қилганлар. Жамият аъзоси А.Панкратов 
вилосипедда биринчи бор ер шарини 15 йилда айланиб чиқади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish