Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туроператорлар.
Улар туристик маҳсулотларни улгуржи сотувчилар 
ҳисобланишади Туроператорлар туристик хизматлар ишлаб чиқарувчилар ва 
уларни чакана сотувчилар ўртасида боғловчи ўринни эгаллайди. Оммавий 
туристик маҳсулотлар (инклюзив сафарлар) яратиш учун улар меҳмонхона, 
ресторанлар, транспорт корхоналари катта ҳажмдаги хизматларини сотиб 
оладилар. Улардан белгиланган йўналишда гуруҳ ва индивидуал саёҳатлар 
учун сафар пакетларини шакллантирадилар. 
Туроператорлар 
уюштирилган 
туризмнинг 
бош 
генераторлари 
ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси бозор талабларини ўрганиш ва 
қондиришдан иборат. Улгуржи турфирмаларга ўз бизнесини ривожлантириш 
учун сезиларли молиявий воситаларни инвестиция қилишга тўғри келади. Бу 
ўз савдо маркази ва маҳсулотнинг ҳаракати, самарали сотиш тармоғи яратиш ва 
бошқалар учун зарурдир. 
Туристик бозорнинг катта бўлаклиги ва сегментацияси ва талаб 
туоператорларнинг фаолиятини ўз маҳсулотини аниқ ихтисосланган йўналишга 
қаратишига зарурат туғдиради. Туоператорлик фаолиятининг асосий 
ихтисослашга йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Хорижий сайёҳларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатишга 
ихтисослашиш. Бу фаолият билан шуғулланувчи турфирмалар қабул қилиш 
бўйича туроператорлар дейилади. Ўзларининг асосий вазифаларини бажариш 
учун улар: 

мамлакатда мавжуд туристик ресурсларни ва улардан фойдаланиш, 
эгаллаш, ўз мамлакати бўйлаб туристик сайёҳатлар хусусиятлари 
ҳақида ахборотларни яхши билиши; 


314 

ўз мамлакатида туризмнинг моддий-техник базаси ҳақида ахборотга 
эга бўлиш, туристик хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ишчан 
алоқада бўлиш ва хорижий туристларга хизмат кўрсатиш учун улардан 
фойдаланиш имкониятлари; 

хорижий туристларни визали қўллаб-қувватлаш, турфирма таклиф 
этадиган мамлакатга сафарларни сотиб олиш ҳуқуқи (референс)га эга 
бўлиш; 

хорижий туристик бозорда ўз маҳсулотини сотиш ва ҳаракатланиш 
каналларига эга бўлиш. 
2. Ўз мамлакати фуқароларининг хорижга туристик сафарга боришини 
ташкил қилишга ихтисослашиш. Бу операциялар билан шуғулланувчи 
турфирмалар йўналиш бўйича туроператорлар дейилади. Ўзларинининг асосий 
функцияларини бажариш учун улар: 

ўз мамлакатида чиқиш туризми бозорида яхши ўринга эга бўлиши, ўз 
юртдошларига хорижга туристик саёҳатларни таклиф этиш ва сотиш 
имконига эга бўлиши; 

ўз туристларини халқаро участкаларга боришини таъминлаш учун 
халқаро ташрифчилар (авиа ва автотранспорт, темирйўл ва сув 
транспорти) билан мустаҳкам ишчанлик алоқасида бўлиш;

қабул қилинадиган хорижий туристларга сифатли хизмат кўрсатиш ва 
визавий қўллаб – қувватлашни таъминлаш учун қабул қилиш бўйича 
чет 
эл 
туроператорлари 
билан 
мустаҳкам 
шерикчилик 
муносабатларига эга бўлиш; 

турли мамлакатларга туристик саёҳатлар шартлари бўйича зарур 
ахборотга эга бўлиш. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish