Туристик ҳаражатлар таркиби уч хилдан иборат бўлади:
Саёҳатгача ҳаражатлар - Мулкни сотиб олиш, узоқ муддатга фойдаланиладиган йирик предметлар (дала ҳовлиси, автомобил, автофургон, қайиқ ва бошқалар) қайсиким туристик мақсадларда фойдаланиши мумкин. Унча катта бўлмаган узоқ муддатга фойдаланиладиган ёки жорий этишда истеъмол қилинадиган товарлар (йўл буюмлари, спорт инвертарлари ва бошқалар); Сафар даврида таклиф этиладиган ва истеъмол қилинадиган (комплекс турлар, жойлаштириш, ташиш ва туристик суғурталарни сотиб олиш) хизматлар учун олдиндан тўлов; Саёҳатгача бўлган ва ундан кейинги (автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар) хизматлар тўлови
Саёҳат давридаги ҳаражатлар - Саёҳатчилар, шу жумладан, иш ёлловчи шахслар, уларнинг ишга алоқадор саёҳатида савдо-сотиқлари; Нақд пулнинг дам олиш сафарига юбориш пайтида қариндош-уруғларига, танишбилишларига бериши, туристик товарлар ва хизматлар ҳамда ҳайрия взносларини киритмаган ҳолда; Кўчмас мулкларни сотиб олиш, узоқ муддатга фойдаланадиган йирик предметларни (дала ҳов-лиси, автомашина, автофургонлар, қайиқ ва бошқалар) хатто улар келажакда туристик мақсадларда фойдаланадиган бўлса; Оддий муҳитдан ташқарида кенг истеъмол молларини паст баҳода сотиб олиш; Бошқа йирик ҳаражатлар тури (автомобилни капитал ремонт қилиш ва бошқалар); Узоқ муддатга фойдаланадиган ва жорий истеъмол қилинадиган вақт ва унинг фойдаланиш жойига боғлиқ бўлмаган, кичик товарларни сотиб олиш; Сувенирлар ҳарид қилиш; Сафар давомида хизматлар (ташиш, жойлаштириш ва бошқалар) ни ҳарид қилиш; Борган жойида пошлиналарсиз товарларни қўшган ҳолда, уларнинг қиймати ва фойдаланиш хусусияти-дан қатъий назар (кўчмас мулк ва коммерцияли савдо-сотиқни қўш-маган ҳолда) бошқа товарлар (хизматларни) сотиб олиш.
Сафардан кейинги ҳаражатлар - Сафар билан боғлиқ бўл-ган товарлар (хизматлар) ни (фотоплен- каларни дорига солиб чиқармоқ, саёҳат давомида автомобилларни таъмирлаш ва бошқалар), кўчмас мулк ва йирик узоқ муддатга фойдаланиладиган товарлардан ташқари товарлар (хизматлар) ни сотиб олиш.
Туристик харажатлар муваффақиятлигини таъминлаш ва унификациялаш мақсадида БТТ қуйидаги гуруҳлашни тавсия этади:
Тарикибий элементларга бўлинмасдан туриб, ягона нархда амалга
ошириладиган хизматларни ўз ичига олган комплекс турлар;
Жойлаштириш;
Овқатлантириш;
Транспорт;
Рекрацион, маданий ва спорт товарлари, хизматлар: маданият, дам олиш ва кўнгилхушлик муассасаларига кириш тўловлари, харид сарфлари, сафар чоғида спорт жиҳозларини таъмирлаш, фойдаланиш харажатлари, алоҳида спорт турларига ўсиш тўловлари, қисқа муддатли экскурсиялар, шунингдек гидлар хизматлари ҳақлари қўшилган ҳолда;
Дўконлардан харидлар;
Бошқа статялар – суғурта тўловлари, комиссион йиғимлар, фотография плёнкаларини ишлаш қийматлари.
Таътил чоғида туристлар харажатларининг таркиби ва катталиги бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Венециянинг Ка Фоскар университети (Италия) ҳузуридаги туризм иқтисодиёти бўйича халқаро тадқиқот маркази мутахассислари беш омилни ажратдилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |