Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни 2020
Ҳар йили 13 октябр куни нишонланадиган Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш
куни дунё бўйлаб одамлар ва жамоалар фалокатларга дучор бўлишларини камайтиришга
қаратилган.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича
агентлиги маълумотларига кўра, 2000 ва 2019 орасида 1.23 миллион инсон ҳаётини олиб
кетган 7,348 йирик офатлар юз берди . Улар натижасида 4.2 миллиард инсон жабрланди
(уларнинг кўпчилиги бир мартадан ортиқ жабрланган). Ушбу офатлар тахминан 2.97
триллион ақш долларига тенг келадиган глобал иқтисодий йўқотишларга олиб келди.
Жорий йилда кўпчилик ташкилотларнинг ишини ва одамларнинг яшаш тарзини сезиларли
даражада ўзгартирган КОВИД-19 пандемияси рўй берди. Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти хабар қилишича 2020 йил октябр ойи бошига келиб 34,8 миллион КОВИД-19
касалига чалинган, улар орасида 1 миллион одам вафоти қайд қилинган. Кўпгина
мамлакатлар пандемия таъсирига тезда жавоб қайтара олдилар, бироқ, айрим мамлакатлар
ўзларининг миллий ва маҳаллий табиий офатлар хавфини камайтириш стратегияларига
биологик хавфларни етарли даражада мослаштира олмадилар.
2020йилги Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни асосий эътиборни
Сендайнинг офатлар хавфини камайтириш бўйича 2015-2030 йилларга мўлжалланган
дастурининг етти мақсадига қаратилган “Сендай етти” кампаниясига жалб этилган. Жорий
йилда асосий этибор Сендай дастурининг Мақсадларидан бири бўлган - 2020 йилга қадар
миллий ва маҳаллий табиий офатлар хавфини камайтириш стратегиясини қабул қилган
мамлакатлар сонини сезиларли даражада оширишга қаратилади.
2020 йилги Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунини Марказий Осиёда
нишонлаш концепцияси хабардорликни ошириш, ёшларнинг салоҳиятини ривожлантириш
ва уларни табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги илм-фан ва сиёсатга жалб
қилишга қаратилган.
Жирий йилнинг 16 Октябр куни ЮНЕСКОнмнг Олмаотада Ваколатхонаси, БМТнинг
табиий офатлар хавфини камайтириш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар
хавфини камайтириш маркази (CESDRR) ва Табиий офатлар хавфини камайтириш ва
иқлим ўзгаришина мослашиши (DACRYN) бўйича ёшлар тармоғи билан ҳамкорликда,
ушбу кунни нишонлаш учун онлайн тадбир ташкиллаштирадилар..
Тадбир ёшларни табиий офатлар хавфини камайтириш (ТОХК) борасидаги хабардорлигини
ошириш ва ёшларни ТОХК амалиётларига жалб етишга алоҳида урғу берган ҳолда, Сендай
дастурининг амалга оширилишига бағишланади. Тадбирда ёшларни ТОХК фаолиятига
маҳаллий даражада жалб етиш бўйича энг яхши амалиётлар ҳам кўриб чиқилади.
Тадбирда иштирок этиш учун қуйида келтирилган манзилда рўйхатдан ўтишингиз
мумкин:
https://forms.office.com/Pages/ResponsePage.aspx?id=Uq5PHbM5-
kuwswIpVrERlL8z1aRHzk5MlR9TJtj2851URVJBTDFSOE9VUzY2M1pUNEk3MFgxQU4wU
C4u
• Сана ва вақт: октябр 16, 2020, 15:00 - 17:10 (Тошкент вақти билан).
* Тил: рус ва инглиз тиллари (синхрон таржима билан).
* Онлайн платформа: Zoom саҳифаси рўйхатдан ўтган иштирокчиларга электрон почта
орқали юборилади.
Тадбирнинг концептуал маълумотномаси ва дастлабки дастурини бу ерда кўришингиз
мумкун (ҳужжатни юклаб олиш учун манзил)
Do'stlaringiz bilan baham: |