Халқаро молия институтлари фаолиятининг хуқуқий асослари; Халқаро молия иниститутларининг республикамизда фаолият кўрсатишининг дастлаки хукукий асоси 02.07.1992 йилдаги ўзбекистон республикасининг халқаро валюта фонди, реконструкциялаш ва ривожланиш халқаро банки, ривожланиш халқаро ассоциацияси, халқаро молия корпорацияси, кўп томонлама сармоя ажратишни кафолатловчи агентлигининг аъзоси эканлиги тўғрисида»ги ўзбекистон республикасининг қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги Ўзбекистон республикаси олий кенгашининг қарори халкаро молия иниститутларнинг республикамиз худудига кириб келишининг дастлабки хукукий асоси бўлиб хизмат қилган.
Мазкур қонун 9 та моддадан иборат бўлиб, мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқлик асосида жаҳон ҳамжамияти таркибига кириши зарур эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотларига киришининг, бу ташкилотларга аъзо бўлишининг ҳамда уларнинг имкониятларидан республикани ривожлантириш учун фойдаланишининг ҳуқуқий асосларини белгилаб бериши таъкидланди.

Юқоридаги қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Фондга аъзо бўлиб кирилганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси номидан ўзлаштиришнинг махсус ҳуқуқлар бўлимига: Ўзбекистон Республикаси ушбу Қонунга мувофиқ фонднинг мазкур бўлими иштирокчисининг барча мажбуриятларини зиммага олади дейилган ва Ўзбекистон Республикаси ўзлаштиришнинг махсус ҳуқуқлари бўлими иштирокчисининг барча мажбуриятлари ижросига юридик мақом берилиши учун барча чора-тадбир кўрганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштириш ва киритишга вакил қилинганлиги маълум килинган бўлса, қонуннинг 6-моддасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фонд ва Банк Битимлари моддаларининг турли қоидаларида назарда тутилган операциялар ва келишувларда тўланиши ёки республикага ўтказилиши мумкин бўлган ҳар қандай суммани қабул қилиб олишга ҳақлилиги белгиланган.
Қонуннинг 9-моддасига асосан заруратга қараб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Битимлар ва Конвенция моддаларида, Агентлик томонидан ва ушбу Қонуннинг 1-моддасида санаб ўтилган резолюцияларда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш ва ушбу Қонуннинг қоидаларига амалий куч бериш учун Фармонлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир де эътироф этилган.
Юқорида келтирилган қонундан сўнг, 22.04.1997 йилда 205-сонли Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки заёми доирасида молия секторини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида, сўнгра Республикамизга дастлабки, ХМИнинг инвестициялари кириб келиш бошланган, жумладан Халқаро молия корпорациясининг «Файз» холдинг компаниясига инвестициялари тўғрисидаги Вмнинг 426 сонли асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Файз» холдинг компаниясининг иккиламчи эмиссия акциялари чиқариш йўли билан «Файз» холдинг компаниясининг устав фондини 129,2 млн сўмгача кўпайтириш ва Файз холдинг компаниясининг 500 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги акцияларини Халқаро молия корпорациясига сотиш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва компаниянинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини янгилаш учун Халқаро молия корпорациясининг 1900 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитини олиш юзасидан қарори эълон қилинган.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида молиявий секторни институционал ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 19.07.1999 йилдаги Вмнинг 348 сонли, Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган «Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги» лойиҳасини рўёбга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 13.01.2004 йилдаги 17-сонли, Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 12.06.2014 йилдаги 154 сонли, Халқаро молия институтлари иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 334 сонли, Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 20.12.2017 йилдаги Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 21.06.2018 йилдаги ва бошқа бир қатор Вснинг қарорлари ва президент қарор ва фармонлари амалиётга тадбиқ қилинди.