Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш
босқичлари
Ўтиш ҳисоботини
тузиш
Консолдациялашадиган
баланс ва молиявий
натижалар тўғрисидаги
ҳисоботни горизонтал
жамлаш
Бевосита
умумлаштириш
I-босқич
II-босқич
III-босқич
1-расм.
Консолидациялашган
молиявий
ҳисоботни
тузиш
босқичлари
Муаллиф ишланмаси.
Молиявий
ҳисоботларни
ушбу
фарқларни
ҳисобга
олмасдан
умумлаштириш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тўғри келмайди. Бундай
вазиятда бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг у ѐки бу жамияти ҳисоботини
ўтиш ҳисоботини тузиш ѐрдамида бирлаштиришга тайѐрлашни тақозо этади.
Унинг мақсади – бош ва шўъба корхоналари гуруҳи жамиятларнинг ҳисоб
сиѐсатидан четга чиққан ҳисоботини ўзгартириш ва уни асосий жамиятнинг
ҳисоб сиѐсати талабларига мослаштириш керак бўлади.
Бирлаштирилаѐтган жамиятлар ҳисоботи горизонтал равишда жамланади.
Ҳар бир банди бирлаштирилаѐтган жамиятлар ҳисоботининг тегишли
ҳолатлари суммасини ифода этадиган умумий баланс пайдо бўлади. Ушбу
босқичда консолдациялашган ҳисоботнинг тўлиқ тартиблари ҳамда унга бош ва
шўъба корхоналари гуруҳининг бирлаштирилиши лозим бўлган барча
жамиятлар тўғрисидаги қоидаларига риоя қилиш устидан алоҳида назорат
қилиш керак бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу босқич фақат шўъба ва
ҳамкорликда назорат қилинаѐтган жамиятларга тегишли, холос. Бунинг устига,
агарда шўъба жамиятининг маълумотлари тўлиқ жамланса, ҳамкорликда
назорат қилинаѐтган жамиятлар маълумотлари фақат бош ва шўъба
корхоналари гуруҳининг иштирок этиш ҳажмига мутаносиб улушда
жамланади.
Консолдациялашган баланс ва ҳисоботни тузишни ўз ичига оладиган
бевосита бирлаштиришни ифода этади. Унинг мақсади бош ва шўъба
корхоналари гуруҳи жамиятлари тўғрисидаги ахборотни ягона иқтисодий
тузилма сифатида тақдим этиш.
Бунинг учун жамлангандан сўнг ҳисобот ичидаги қайта ҳисобга олиш,
бош ва шўъба корхоналари гуруҳи ичидаги муомалалар ҳамда уларнинг
натижаларини истисно қилишга йўналтирилган бирлаштиришнинг аниқ
тартиби кўзда тутилган. Бирлаштириш тартиблари шўъба ва ҳамкорликда
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4-5, август-октябрь, 2018 йил
4
назорат қилинадиган жамиятлар учун бир хил бўлиб, қарам жамиятлар
ҳисоботи маълумотларини киритишдан анча фарқ қилади
2
.
Биринчи босқичнинг таркибига қуйидагилар киради:
1) Капитални умумлаштириш;
2) Мажбуриятларни умумлаштириш;
3) Оралиқ мажбуриятларни истисно қилиш;
4) Даромад ва ҳаражатларни умумлаштириш;
5) Бирлик назариясига риоя қилиш билан боғлиқ ва аниқ номга эга
бўлмаган баъзи бир хусусиятларини умумлаштириш.
Консолидациялашган
молиявий
ҳисоботни
тайѐрлашда
шўъба
корхоналарнинг молиявий ҳолати, бошқарув тизими, бошқа молиявий
ҳисоботларини тузушда бош корхона тузиш натижаларини молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосида тузишни талаб қилади.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тўғритузиш учун корхонада
тузиладиган бошқа ҳисоботларни ишончлилигини таъминлаш зарурдир. Бунинг
учун кўплаб услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва ҳисоботларни молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мослаштириш масалалари
республикамизда сезиларли даражада олиб борилмоқда.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишнинг биринчи босқичи
бўлган ўтиш ҳисоботи. Юқорида бош ва шўъба корхоналари гуруҳи
жамиятлари ҳисоботини умумлаштиришга айрим ҳолларда бош корхона
талабларига жавоб берадиган ўтиш ҳисоботини тузиш кўринишида тайѐрлаш
зарурати асосланган эди. Умумлаштиришга тайѐрлаш давомида бош ва шўъба
корхоналари гуруҳи жамиятларининг ҳисоботи лозим бўлса бош корхона
валютасида қайта ҳисобланади.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда биринчи бўлиб,
ҳисоботини тузишнинг қанчалик таркибий қисмларга ажратиш мумкин. Бу
ажратиш даврида қўйидаги ўзгаришлар бўлиши керак:
- баланс ва ҳисобот тузилмасида молиявий натижалар тўғрисида;
- ҳисобот моддалари таркибида;
- ҳисобот моддаларини баҳолашда;
- ҳисобот моддаларини бир валютадан бошқасига қайта ҳисоблашда.
Бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг асосий ва бирлаштирилаѐтган
жамиятлари ҳисоботи таркиби ва тузилмасини ўрганиш ҳамда таққослаш ўтиш
ҳисоботини тузишда дастлабки босқич ҳисобланади. Кўпинча бунинг
натижасида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва балансни бош ва
шўъба корхоналари гуруҳлаш амалга оширилади. Агарда бирлаштирилаѐтган
жамиятлар асосий жамият билан бир мамлакатда бўлса ва ҳисоботни
тузишнинг ягона услубларидан фойдаланса, албатта, одатда бунга зарурат
туғилмайди. Аммо, жамиятларининг мамлакат жойлашишининг миллий
талаблари бўйича тузилган ҳисоботи асосий жамият талабларига мувофиқ
ўзгартирилиши, қайта бош ва шўъба корхоналари гуруҳлаштирилиши мумкин.
Консалидациялашган молиявий ҳисоботлар ўхшаш операциялар ва
молиявий-хўжалик фаолиятининг бошқа воқеалари учун ягона ҳисоб
сиѐсатидан фойдаланиш асосида тайѐрланади.
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4-5, август-октябрь, 2018 йил
5
Гуруҳ
иштирокчиларидан
бири
ўхшаш
операциялар
бўйича
консалидациялашган молиявий ҳисобот тузиш чоғида қабул қилинган ҳисоб
сиѐсатидан фарқ қиладиган ҳисоб сиѐсатидан фойдаланган тақдирда, бу
молиявий ҳисоботларга жамлаш чоғида тегишли ўзгартишлар киритилади.
Агар консалидациялашган молиявий ҳисоботларни тайѐрлаш чоғида ягона
ҳисоб
сиѐсатидан
фойдаланишнинг
имконияти
бўлмаса,
бу
фақт
консалидациялашган молиявий ҳисоботнинг турли ҳисоб сиѐсати қўлланилган
моддаси қисмида очиб берилиши керак.
Консоидациялашган молиявий ҳисоботни аудиторлик текширувидан
ўтказиб инвесторлар ва капитал бозори иштирокчилари учун тезкор тақдим
этилган аудиторлик ҳисоботлари янада асосланган ва инвестицион қарорларни
қабул қилиш орқали бозордаги ўрнини мустаҳкам эгаллаш ҳамда даромадини
оширишга имкон яратади. Шунингдек, тадқиқот натижасида корхона
томонидан маҳаллий аудиторлик компанияларининг ѐлланиши аудит ўтказиш
жараѐнининг давомийлиги ҳамда ўз-ўзидан аудиторлик ҳисоботларидан орқали
олинадиган маълумотларнинг хорижий аудиторлик ташкилотлари билан
ишлашдан кўра юқорироқ эканлиги қайд этилган
7
.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишга қуйидаги омиллар
таъсир кўрсатади:
Ҳисоб амалиѐтини тартибга солиш даражаси ва шакли. Ҳисоб тизимини
тартибга солиш даражаси ва шаклига кўра барча мамлакатлар икки гуруҳга
бўлинади:
1. Бухгалтерия ҳисоби услубияти ва амалиѐти махсус қонунлар ѐрдамида
давлат томонидан тартибга солинадиган давлатлар;
2.
Бухгалтерия
ҳисоби
услубияти
ва
амалиѐти
ноҳукумат
профессионал бухгалтерлар ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган
махсус стандартлар асосида тартибга солинадиган давлатлар.
Бухгалтерия ҳисоби услубияти ва амалиѐтини тартибга солиш
характерига мос равишда ҳисобот тузиш ва тақдим этиш тартиби ҳам ўзгаради.
Бухгалтерия ҳисоботларини тузишни марказлашган давлат бошқаруви назорат
қилиб турадиган давлатларда ҳисобот тузиш консерватив характерга эга. Бу
консолидациялашган молиявий ҳисобот тузишга ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Сиѐсий ва иқтисодий алоқалар. Жаҳон мамлакатлари ўртасида ҳисоб
амалиѐти ва услубияти бўйича тажриба алмашиш ушбу мамлакатлар
ўртасидаги сиѐсий ва иқтисодий алоқаларнинг қай даражада ўрнатилганлигига
боғлиқдир.
Консолидациялашган
молиявий
ҳисоботни
тузиш
трансмиллий
компаниялар фаолиятида одатий ҳолат ҳисобланади. Лекин бу жараѐнда
инвестор шу нарсани билиши лозимки, корпорация раҳбарлари кўпинча
бўлинмалар фаолияти бўйича зарарлар, йўқотишларни бекитиши мумкин.
Натижада корпорациянинг реал ҳолати ҳисоботда акс этмаслиги мумкин.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботдаги ахборотнинг ишончлилиги
ва шаффофлиги тартиблари. Бу ахборотнинг фойдалилиги ҳисоботда акс
эттирилган ҳаражатлар билан боғлиқлигига нисбатан юқорироқ бўлиши
кераклигини англатади. Ишончлилик ва вақтинчалик яқинлик ўртасидаги
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4-5, август-октябрь, 2018 йил
6
балансни шундай танлаш керакки, ҳисоботдан фойдаланувчи қарор қабул
қилишда унинг эҳтиѐжларини қондиришга тўсқинлик қилмаслиги лозим
6
.
Консолидациялашган ҳисоботни тузиш учун баъзи бир ўзига хос ва
кенгайтирилган тартиблар ва қоидалар ҳам мавжуд. Қуйида уларнинг
асосийларини келтирамиз (2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |