Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш масалалари кўпгина
иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилган.
Хусусан иқтисодчи олимлар А.Ибрагимов, И.Очилов, И.Қўзиев ва
Н.Ризаевлар “шўъба корхоналар, филиаллар ва вакилликларга эга бўлган
корхоналар консолидациялашган молиявий ҳисобот тузади” деб таъкидлашган
[5, 265].
Н.Хўжабековнинг
фикрича,
конхоналарни
бирлаштиришда
консолидациялашган ҳисобот тузиш таҳлили ҳақида айтиб ўтилган [6].
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот давомида консолидациялашган молиявий ҳисобот тузишнинг
услубий жиҳатларини ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот фаолияти олиб
боришнинг иқтисодий-статистик, монографик тадқиқ этиш, таққослаш каби
усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Иқтисодиѐтини модернизациялаш шароитида хорижий инвесторларнинг
стратегик қарор қабул қилиши кўп жиҳатдан молиявий ҳисоботларнинг
ишончлилиги ва уларга берилган холисона баҳога боғлиқ бўлади. Бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли
фармонида
“Корпоратив
бошқарувнинг
замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик
бошқаришда
акциядорларнинг
ролини
кучайтириш,
тадбиркорлик
субъектларининг муҳандислик тармоқларига уланиши бўйича тартиб-таомил ва
механизмларни такомиллаштириш ва соддалаштириш”[3]. Демак, молиявий
ҳисоботларнинг шаффофлиги ва ишончлилиги ошириш муҳим ҳисобланади.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда қарзлар бўйича
харажатларнинг ўртача тортилган миқдорини ҳисоблаш мақсадида бош ва
шўъба хўжалик жамиятларининг барча қарзларини киритиш мумкин ѐки бошқа
шароитларда ҳар бир шўъба хўжалик жамияти учун мазкур шўъба хўжалик
жамиятининг қарз маблағларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича
харажатларнинг ўртача тортилган миқдорини қўллаш мумкин
2
.
Консолдациялашган ҳисобот- бош, шўъба, ҳамкорликда назорат
қилинадиган ва шўъба жамиятларда тузилган ҳисоботларнинг маълумотларини
ўзида акс эттиради. Бунинг устига ҳисобот мулк ва молиявий аҳвол,
шунингдек, фаолият натижалари компаниялар бош ва шўъба корхоналари
гуруҳи бир бутун ҳолда кўриниши учун тузилиши керак. Бу мураккаб вазифа
бош ва шўъба корхоналари гуруҳи жамиятлари ҳисоботлари маълумотларини
босқичма-босқич бирлаштириш, жамият туридан қатъий назар ўзларида ташкил
этилган услуби ѐрдамида ҳал этиш, ҳар бир услуб махсус ҳисоб тартиблари –
бош ва шўъба корхоналари гуруҳини бир бутун қилиб кўрсатиш мақсадига
эришишга ѐрдам берадиган бирлаштириш тартибидан ташкил топади (1-расм).
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4-5, август-октябрь, 2018 йил
3
Do'stlaringiz bilan baham: |