Булим қабул қилаётган мамлакатда рўйхатдан ўтади, аммо ўз балансига эга бўлган мустақил компания бўлмайди, у тўлалигича (100%) бош компанияникидир ва у юридик шахс сифатида амал қила олмайди. Улар
Булим қабул қилаётган мамлакатда рўйхатдан ўтади, аммо ўз балансига эга бўлган мустақил компания бўлмайди, у тўлалигича (100%) бош компанияникидир ва у юридик шахс сифатида амал қила олмайди. Улар:
А) Бош компаниянинг хориждаги ваколатхонаси;
Б) Бош компаниянинг қўшма корхона бўйича хамкори, у ерга бошқа фирмалар хам кириши мумкин;
В) Бош компаниянинг хориждаги кучмас мулки;
Г) Бош компаниянинг камида бир йил давомида хорижда фаолият юритувчи мосламалари (кемалар, самолетлар, нефть казиб чиказувчи платформалар) булиши мумкин.
Шуъба компаниялар – бу қабул килаетган мамлакатда ўз балансига эга бўлган мустақил фирма сифатида (яъни юридик шахс ҳисобланади) руйхатдан утган, лекин унинг устидан назоратни акцияларнинг контрол пакетига еки шуъба компаниянинг бутун капиталига эгалик қилувчи ва бу корхона бошликларини тайинловчи бош компания амалга оширадиган ТМК тизимига кирувчи корхона.
Экспорт – технологиялар билан алмашинув – қабул қилувчи мамлакатдаги ваколатхона – шуъба компанияси – уюшган компания – глобал масштабдаги бизнесга эга халқаро корхона.
Компания миллати ҳақидаги масалалар банкротлик, солиқка тортиш, антимонопол қонунчиликни куллаш ва бир қатор бошқа холатларда хам юзага келади. Кўпчилик солиқка тортиш ҳуқуқий тизимига кўра хар бир компания кардош фирмалар билан алокаларидан катъи назар алохида солиқка тортилади. Бунда икки маротаба солиқка тортмаслик учун бош компания кардош корхона билан уларга технологияларни, ноу-хауларни бериш, патентлардан, конструкторлик ишланмаларидан, савдо маркаларидан, НИОКР натижаларидан (агар НИОКР тижорат даромади келтирса, улар солиқка тортилади) фойдаланиш сохасида келишиб олишлари зарур.
Антимонопол қонунчилик кулланилган холатларда кўп мамлакатлар суди бирлашмаган бозор кудратини аниқлашда корхоналарнинг иқтисодий бирлиги (кардошлиги) кўзда тутилади. Бу ерда кўпгина ТМКларнинг юридик консультациялар, НИОКР, молия, бухгалтерия, бир ёки бир нечта халқаро марказларда программалаштириш каби ТМКнинг бутун тизимига хизмат кўрсатадиган функцияларни марказлаштириши эътиборга олинади. Компания миллати суд еки орбитражда бош компаниянинг экологик жихатдан зарарли технологиялар ёки дефект маҳсулотлар ишлаб чиқаришга жалб килинганлиги даражаси куриб чиқилаётганда катта ахамиятга эга булиши мумкин. Бундай холатларда суд хукмига ҳуқуқий томондан ташқари маънавий масала хам таъсир этиши мумкин. Шундай, хаммага маълум бўлган Бхопал (Хиндистон)даги кимё заводида инсонларнинг оммавий захарланишига “Юнион карбайт” компанияси технологиясидан фойдаланилиши сабаб бўлган ва у судда Хиндистон томони олдида маънавий жавобгарлигини тан олиб зарар кўрган оилалар харажатларини коплаш мажбуриятларини ўз буйнига олган. ТМК миллатини ва унинг чет эл филиаллари билан алокасини аниқлашдаги қийинчиликлар бу алокаларнинг кўп учрайдиган кўпдаражалилиги билан тушунтирилади. Масалан, уйинчоклар тайёрлайдиган йирик “Маттель” (АКШ) корпорацияси бутун дунё бўйича 39 кардош компаниясига эгадир, булардан 26 корхона бош компаниянинг бевосита мулки ва 13 таси эса “Маттель” корпорациясининг чэт эл филиалларига тегишлидир.
Охирги йилларда шаклланиш ва ўз мавкеини мустахкамлаш босқичда тўрган Россия ТМКлари жахон товар ва хизмат кўрсатиш бозорида ўз фаолиятини активлаштирмокда. Замонавий ТМКларга ухшаш бир қатор Россия халқаро компаниялари Совет Иттифоки давридаёк шаклланган эди. Уларга “Ингосстрах”, “Аэрофлот” ва кўплаб ташқи иқтисодий бирлашмалар киради. Масалан, “Газпром” РАЖ табиий газни казиб чиқариш ва экспорт бўйича 100%ли монополист бўлиб, у дунё бўйича топилган табиий газ захираларининг 34%ини назорат қилади ва Гарбий Европа талабининг 20%ини таъминлайди.