Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети “Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар” факултети
Телерадио журналистикаси йўналиши битирувчиси Аслиддин Сабриддинов Диёриддин ўғлининг “Ўзбекистон24” ва “Узрепорт” телеканалларида ахборот узатишнинг ўзига хосликлари (қиёсий таҳлил)” мавзусида тайёрлаган битирув малакавий ишига
илмий раҳбар
ХУЛОСАСИ
Аслиддин Сабриддинов Диёриддин ўғли томонидан тайёрланган “Ўзбекистон24” ва “УзРепорт” телеканалларида ахборот узатишнинг ўзига хосликлари (қиёсий таҳлил)” мавзусидаги битирув малакавий иши устида кўплаб назарий изланишлар билан бир қаторда, амалий тадқиқотлар ҳам олиб борилди.
Тадқиқот иши натижасида маълум бўлдики, давлат ва нодавлат каналларидаги мавжуд ахборий дастурларнинг ўхшаш жиҳатлари кўп ва шу билан бирга дастурларда ўзига хос бўлган фарқлар ҳам мавжуд. Республикамиз аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича икки каналнинг кунлик амалий фаолиятига эътибор қаратилган. Битирув малакавий иши ўзбек тилида фаолият юрутувчи телеканаллар фаолиятини тадқиқ этувчи кам сонли тадқиқотлардан бири сифатида эътиборга молик иш ҳисобланади.
Мазкур битирув малакавий ишида айнан очиқлик, ошкоралик ва демократик сиёсатни олиб боришда оммавий ахборот воситаларнинг аҳамияти илмий ўрганилган бўлиб, унинг таркиби Кириш, 3 боб, 6 фасл, Хулоса ва Фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ҳажми 68 бет.
Тадқиқот ишининг биринчи боби “Ўзбекистон24” ва “узрепорт” телеканалларининг ташкил топиши ҳамда ахборий канал сифатида мамлакатда тутган ўрни” деб номланади. Ушбу бобда ахборот тушунчасига изоҳ, ахборий жанрлар, ахборотнинг инсон психологияси таъсири, жахоннинг етакчи ахборий каналлари ҳақида маълумот бериб ўтилган. “Ўзбекистон24” ва “Узрепорт” телеканалларининг ташкил топиши, телеканалларида ахборот узатишнинг ўзига хослиги, канал имиджилари ҳақида сўз юритилган .
Битирув малакавий ишининг иккинчи боби эса “Информацион каналларнинг ахборот узатишдаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари. тенденсиялар умумийлиги” дея номланиб, икки каналнинг фаолияти қиёсланган. Фаолият жараёнида информацион каналларнинг фаолиятига доир мулоҳазалар, “Ўзбекистон24” ва “Узрепорт” каналларида эфирга узатилаётган хабарларга нисбатан телетомошабин фикри, ишониш даражаси ҳақида тадқиқотлар кетириб ўтилган
Тадқиқот ишининг учинчи боби “Ўзбекистон ахборий каналларининг жаҳон стандартларига жавоб бериш даражаси, хорижий, сиёсий хабарларнинг етказилиш услуби” деб номланиб, унда ахборий каналларда журналистик жанрлардан ўринли фойдаланиш даражаси, “Ўзбекистон24” ва “Узрепорт” телеканалларининг репортёрлари маҳаллий ва халқаро репортажлар тайёрлаш салоҳияти ва фаолияти таҳлил этилган. Шунингдек, бошқа маҳаллий телеканаллар билан икки канал фаоилияти қиёсланган.
Тадқиқот иши устида ишлаш жараёнида кўплаб илмий адабиётлардан фойдаланилди, иқтибослар келтирилиб, қиёсий таҳлил амалга оширилди. Мавзу юзасидан тадқиқотчи ўзининг хулосаларини бериб, кўплаб таклифларни илгари сурган.
Тадқиқот иши БМИни ёзиш низоми талабларига жавоб беради. Ишни ҳимояга тавсия этаман.
Илмий раҳбар: Филология фанлари номзоди, доцент в.б Перхан Алламбергенова
Do'stlaringiz bilan baham: |