Халқаро Аминистия ташкилоти



Download 34,14 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi34,14 Kb.
#793518
Bog'liq
Семинар 6


Халқаро Аминистия ташкилоти


Шамсиддинов Мирзо Улуғбек
Мухиддинович

Замаонвий даврда халқаро муносабатларнинг субъекти бўлиб нафақат давлатлар иштирок этишмоқда, балким халқаро ташкилотлар, трансмиллий корпарациялар ҳамда нодавлат ташкилотлар ҳам унинг субъктларидан саналади. Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар анниқ бирор мақсадда, бирор муаммони ечиш учун қаратилган бўлади. Дастлабки Нодавлат, нотижорат ташкилотлар 19 асрларда пайдо бўла бошлаган. Бироқ уларнинг сони 20 асрд иккинчи ярмиан кейин ортиб борди. Маълумотларга қараганда 1875 ва 1975 йиллар оралиғида уларнинг умумий сони 35 мингдан ортиқни ташкил этган. Халқаро ташкилотлар давлатлар томонидан асос солинади. Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар эса давлатдан ташқари ҳар қандай субъектлар томонидан асос солиниши ортидан ташкил топади. Фақатгина уларга қўйилган талабларга амал қилинган ҳолда албатта. Масалан Нодавлат ва нотижорат ташкилот ўз номи билан но тижорат дейилади. Яъний у ташкилот тижорат ва пул топиш мақсадида ташкил топиши мумкин эмас. У эркин хайрия тўловлари ва бадаллари эвазига молиялаштирилиши мумкин. Бундан ташқари улар куч ишлатиш каби ғояларни тарқатмаслиги ҳамда сиёсий жараёнларда иштирок этмаслиги керак. Шу ўринда Халқаро Аминистия нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига тўхталиб ўтсак.


- Ушбу ташкилот 1961 йилда Буюк Британияда ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро нодавлат ташкилот. Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган бўлиб, дунёдаги ҳар бир давлатда деярли икки миллионга яқин аъзолари ва 5 миллион атрофида фаоллари мавжуд. Мазкур ташкилот инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро стандартларга қатъий амал қилган ҳолда дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Халқаро Амнистия глобал нодавлат ташкилот бўлиб у инсонлларни ҳақ ҳуқуқини химоя қилади ва уларни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси доирасида ўз ҳуқуқларига эга бўлиши учун курашади. Бу ташкилот давлатларга расмий равишда мурожаат йўллаб, уларни инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон эътироф этилган нормаларга амал қилишга чақиради. Манашу йўл орқали бу ташкилотлар давлатлардаги сиёсий жараёнга таъсир кўрсата олади.
- Ташкилотда расмий равишда меҳнатга ҳақ олиб фаолият юритиб келаётган доимий ҳодимлар сони жуда қисқа. Ташкилотнинг асосий кучи бу унинг кўнгилли аъзолари.Ташкилот асосий иши ва назорати Секциялар орқали амалга оширилади. Ҳар бир секциялар ҳузурида бошқармалар мавжуд. Шу билан биргаликда кейинчалик бўлимларга айланиши мумкин бўлган тузилмалар мавжуд. Халқаро кенгаш эса юқорида таъкидлаб ўтилган ташкилотларнинг манфаатларини ифодалайди.Кенгаш секция ва структура таркибидан келиб чиқган ҳолда аъзоларни тайинлаш ваколатига эга.Халқаро кенгашнинг вазифаси ички бошқарув органи таркибини сайладан иборат.Бундай йиғилишлар икки йилда бир маротаба ўтказилади.Халқаро ижроия қўмита таркиби раисдан ташқари 8 нафар аъзодан ташкил топади ва бу аъзоларни Халқаро кенгаш тасдиқлайди.Халқаро котибият ташкилотнинг кундалик юмушлари бўйича масъул.Уни Ижроия қўмита ва Халқаро кенгаш бошқаради.Халқаро котибиятда 500 нафар атрофида ходимлар фаолият юритади.Уларни Бош котиб назорат қилади.
- Халқаро Амнистия ташкилоти еттита асосий йўналишда фаолият юритади: аёллар ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, қийноқларга барҳам бериш ва ўлим жазосини бекор қилиш, қочқинлар ҳуқуқлари, виждон маҳкумлари ҳуқуқлари, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш. Бундан ташқари, ташкилот қуйидаги аниқ мақсадлар бўйича ҳаракат қилади: ўлим жазосини бекор қилиш; суддан ташқари қатлларни ва "йўқолиб кетиш" ни бартараф этиш; қамоқхоналарда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ ушлаб туришнинг тегишли шароитларини таъминлаш; барча сиёсий маҳбуслар устидан ўз вақтида ва адолатли судловларни ўтказишни таъминлаш; бутун дунё бўйлаб болалар учун бепул таълим олиш имкониятини таъминлаш; суд-ҳуқуқ тизими органлари билан жазосизликка қарши курашиш; барча виждон маҳкумларини озод қилиш; кам таъминланган қатламларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш; инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари манфаатларини ҳимоя қилиш; диний бағрикенгликни тарғиб қилиш; қийноқлар ва шафқатсиз муомалаларга чек қўйиш; қуролли можаролар пайтида ноқонуний қотилликларни бартараф этиш ва қочқинлар, мигрантлар ва бошпана изловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Ташкилот нафақат ҳукуматлар, балки нодавлат ташкилотлар ва шахслар билан ҳам ҳамкорлик қилишни мақсад қилган.
- Ташкилот томонидан эълон қилинган молиявий ҳисоботларга кўра, унинг фаолиятига ҳомийлик бутун дунё бўйлаб турли манбалардан келади. Компаниянинг веб-сайти тасдиқлаганидек, у ҳеч қандай манфаатдор ҳукуматлар, ижтимоий-сиёсий ёки молиявий тузилмалардан ҳеч қандай тарзда маблағ олмайди, шунингдек мустақил иш олиб боради, аммо бу чеклов ҳеч қандай тарзда давлат органларининг грантларига кенгаймайди. инсон ҳуқуқлари бўйича таълим режалари учун тайинланган. Харажатлар бўйича ҳисоботлар натижасида бундай лойиҳалар учун ажратилган грантлар ҳукумат томонидан ажратилган мамлакатда амалга оширилиши шарт эмас.
Download 34,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish