46
фаолиятлари ўзгаради. Энди болаларнинг асосий фаолиятлари, асосий вазифаси
ва ижтимоий бурчи ўқиш бўлиб қолади.
Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши нафақат унинг ақлий ва жисмоний
тайѐргарлиги, балки шахсий ва ижтимоий-психологик тайѐгарлигига хам
боғлиқ. Мактабга ўқиш учун келаѐтган бола янги ижтимоий мавқеини - турли
мажбуриятлари ва хуқуқлари бўлган ва унга турли талаблар қўйиладиган -
ўқувчи мавқеини олиш учун тайѐр бўлиши лозим. Катта боғча ѐшдаги болалар
асосан мактабда ўқиш учун эхтиеж сезадилар лекин бу хохиш ва эхтиеж мотиви
турлича бўлиши мумкин. ―Менга чиройли форма ва дафтар қалам ва ручкалар
сотиб олиб беришади‖, ―Мактабда ўртоқларим кўп бўлади ва мен улар билан
мазза қилиб ўйнайман‖, ―Мактабда ухлатишмайди‖, ―Мактаб ташки жиҳозлари
шубхасиз катта мактабдаги болаларни жуда қизиқтиради, лекин бу мактабда
муваффақиятли ўқиш учун асосий мотив бўла олмайди‖, ―Мен отамга ўхшаган
бўлишим учун ўқишим керак‖,‖Ёзишни жуда яхши кўраман‖, ―Ўқишни
ўрганаман‖, ―Мактабда қийин мисолларни ечишни ўрганаман‖. Ушбу хохиш ва
харакат боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши учун табиий равишда асос
бўла олади. Боланинг энди ўзини катта бўлганини, боғча боласи эмас, балки
маълум бир мажбуриятлари бор бўлган ўқувчи бўлишини англаши, жиддий
фаолият билан шуғулланаѐтганлигини билиши ниҳоятда муҳим. Боланинг
мактабга боришни истамаслиги хам салбий холат ҳисобланади. Мактабда
шахсий ва ижтимоий-психологик тайѐргарлик болаларда тенгдошлари,
ўқитувчилари билан муносабатга кириша олиш хусусиятини шакллантиришни
хам ўз ичига олади. Хар бир бола болалар жамоасига қўшила олиши, улар
билан хамкорликда ҳаракат қила олиши баъзи вазиятларда уларга ѐн босиб,
бошқа вазиятларда ѐн босмасликка эриша олиши зарур, ушбу хусусиятлар
боланинг мактабдаги янги шароитларга тез мослаша олишини таъминлаб
беради. 6-7 ѐшли болалар ўқишдаги асосий қийинчилик шундан иборатки,
кўпинча бу ѐшдаги болалар ўқитувчини узоқ вақт давомида эшита олмайдилар.
Ўқув харакатларига узоқ вақт диққатларини карата олмайдилар. Бунга сабаб
фақат шу ѐшдаги болаларда ихтиѐрий диққатнинг ривожланмаганлигида эмас,
балки боланинг катталар билан мулоқотга кириша олиши хусусиятига ҳам тўла
боғлиқ. Чунки шу хусусияти ривожланган болалар эркин мулоқотга кириша
оладилар, қизиқтирган нарсалар хақида сўрай оладилар. Натижада уларнинг
ўқишга бўлган қизиқишлари ортади ва ўқитувчи гапираѐтган нарсаларни
диққат билан узоқ вақт эшита оладилар. Демак, боланинг мактабга тез
мослашиши ва муваффақиятли ўқишида шахсий ва ижтимоий-психологик
тайѐргарлигининг хам аҳамияти жуда катта.
Do'stlaringiz bilan baham: