Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши тўғрисидаги



Download 3,4 Mb.
bet27/39
Sana23.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#171517
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
175 Оила махалла 2019

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 августдаги ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сон “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашлари ҳамда таълим муассасаси қошидаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда-мактаб жамоат кенгаши деб юритилади) фаолият тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши (кейинги ўринларда - Жамоат кенгаши деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда – ҳудудий жамоат кенгаши деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори билан тасдиқланган таркиб асосида тузилади.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши
1- ва 2-иловадаги намунавий таркибда тузилади.
2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда туман (шаҳар) жамоат кенгашлари деб юритилади) таркиби маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тузилади ва тасдиқланади.
3. Таълим муассасалари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда мактаб жамоат кенгаши деб юритилади) таркиби туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорликда тузилади ва тасдиқланади.
4. Жамоат кенгаши мустақил, демократик, тарбиявий, маънавий-маърифий жамоатчилик ташкилоти ҳисобланиб, ўз фаолиятини ўқувчи - ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида олиб боради ва шу асосда ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилади.
5. Жамоат кенгаши фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлар ва ҳуқуқий норматив ҳужжатлар, “Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлиги Концепцияси” ҳамда ушбу Низом асосида белгилаб, миллий анъаналар, қадриятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади.
6. Жамоат кенгаши ушбу Низомга мувофиқ ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish