Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларини жиҳозлаш буйича тавсиялар кириш



Download 173,71 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana22.02.2022
Hajmi173,71 Kb.
#80486
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
19 jihozlash tavsiya



Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларини 
жиҳозлаш буйича тавсиялар 
 
1. КИРИШ 
Мустақиллик йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида таълим ва 
тарбия давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, изчил иқтисодий-ижтимоий 
ривожланишнинг таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини фаол 
ҳимоя қилиш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш 
каби йўналишлар суверен давлатимизнинг адолатли ва инсонпарвар 
ички сиёсатида доимий устувор бўлиб келмоқда. Улар сирасида 
жамият маънавий юксалиши ва шахс маънавий камолотига 
берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаш лозим. 
Мустақиллик йиллари – халқимиз учун чиндан ҳам ўзликни 
англаш, маънавий-руҳий тикланиш даври бўлди. Ватанимизнинг қадим 
ва шонли тарихига, халқимизнинг бой маънавий ва маданий меросига 
бўлган муносабат ўзгарди. Бетакрор тилимиз, муқаддас динимиз, 
азалий қадриятлар, урф-одат ва анъаналаримизнинг ҳаётимиздаги 
ўрни ва нуфузи қайта тикланди, донишманд аждодларимиз хотирасига 
муносиб ҳурмат ва эхтиром кўрсатилди. Энг муҳими, пировард 
мақсадида мамлакатимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон 
жамият барпо кўзланган, асосий ғояларини юрт тинчлиги, ватан 
равнақи, инсонни камолоти, миллатлараро тотувлик, диний 
бағрикенглик ва ижтимоий ҳамкорлик ташкил этувчи миллий 
мафкуранинг методологик ва концептуал асослари яратилди.
Ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни 
умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар 
руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот 
таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва 
фаол 
гражданлик 
позициясини 
шакллантириш 
масалалари 
давлатимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Юртимизда халқ таълими тизимига берилаётган эътибор ва 
амалга оширилаётган ислоҳотларни таъкидлаб ўтиш жоиздир. 
Биргина, мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий 
дастури доирасида 2004-2009 йилларда 3012,0 минг ўқувчи ўринли 
8501 та мактабларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди. 
Шунингдек, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг
ПҚ 910-сонли қарори асосида 2009-2014 йилларга мўлжалланган 
Давлат дастурига биноан республикада 278 та БМСМларни янгидан 
қуриш (136 та) ва капитал реконструкцияси (142 та), шунингдек 
Р.Глиэр 
ва 
В.Успенский 
номидаги 
РИМАЛларини 
капитал 
реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди.


Амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини бера бошлади яъни, 
умумий ўрта таълим мактаблари ўқув-моддий базасининг мустаҳкам-
ланиши, педагог ходимларнинг ижтимоий муҳофаза қилиниши, устама 
хақ тўлашнинг янги тизими жорий қилиниши ҳар бир педагогик 
жамоани ижодкорлик ва ташаббускорлик билан ишлашга ундамоқда.
Бугунги кунда Давлат умуммиллий дастури доирасида яратиб 
берилган моддий-техник ва ўқув-методик шарт-шароитлардан 
оқилона, мақсадли фойдаланиш, авайлаб-асраб, таълим-тарбия 
сифати, самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни 
ишлаб чиқиш ва жорий этишда мактаб педагогик жамоаси ва 
ўқувчиларнинг роли, масъулияти ҳамда шахсий жавобгарлигини 
ошириш долзарб вазифалардан биридир.
Шу мақсадда умумий ўрта таълим мактабларини жиҳозлаш 
бўйича таклиф этилаётган ягона талаблар асосида ўзларининг ички 
имкониятларидан келиб чиқиб, мазмунан бойитган холда мактабларни 
қайта жиҳозланиши бўйича ишларни ташкил этишлари мухим 
аҳамиятга эга.

Download 173,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish