Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларини
жиҳозлаш буйича тавсиялар
1. КИРИШ
Мустақиллик йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида таълим ва
тарбия давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, изчил иқтисодий-ижтимоий
ривожланишнинг
таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини фаол
ҳимоя қилиш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш
каби йўналишлар суверен давлатимизнинг адолатли ва инсонпарвар
ички сиёсатида доимий устувор бўлиб келмоқда.
Улар сирасида
жамият маънавий юксалиши ва шахс маънавий камолотига
берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаш лозим.
Мустақиллик йиллари – халқимиз учун чиндан ҳам ўзликни
англаш, маънавий-руҳий тикланиш даври бўлди. Ватанимизнинг қадим
ва шонли тарихига, халқимизнинг бой маънавий ва маданий меросига
бўлган муносабат ўзгарди. Бетакрор тилимиз, муқаддас динимиз,
азалий қадриятлар, урф-одат ва анъаналаримизнинг ҳаётимиздаги
ўрни ва нуфузи қайта тикланди, донишманд аждодларимиз хотирасига
муносиб ҳурмат ва эхтиром кўрсатилди. Энг муҳими, пировард
мақсадида мамлакатимизда
озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон
жамият барпо кўзланган, асосий ғояларини юрт тинчлиги, ватан
равнақи,
инсонни камолоти, миллатлараро тотувлик, диний
бағрикенглик ва ижтимоий ҳамкорлик ташкил этувчи миллий
мафкуранинг методологик ва концептуал асослари яратилди.
Ёш авлодга замонавий таълим
бериш билан бирга уларни
умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар
руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот
таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва
фаол
гражданлик
позициясини
шакллантириш
масалалари
давлатимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Юртимизда халқ таълими тизимига берилаётган эътибор ва
амалга оширилаётган ислоҳотларни таъкидлаб ўтиш жоиздир.
Биргина, мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий
дастури доирасида 2004-2009 йилларда 3012,0 минг ўқувчи ўринли
8501 та мактабларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
ПҚ 910-сонли қарори асосида 2009-2014 йилларга мўлжалланган
Давлат дастурига биноан республикада 278 та
БМСМларни янгидан
қуриш (136 та) ва капитал реконструкцияси (142 та), шунингдек
Р.Глиэр
ва
В.Успенский
номидаги
РИМАЛларини
капитал
реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини бера бошлади яъни,
умумий ўрта таълим мактаблари ўқув-моддий базасининг мустаҳкам-
ланиши, педагог ходимларнинг ижтимоий муҳофаза қилиниши, устама
хақ тўлашнинг янги тизими жорий қилиниши ҳар бир педагогик
жамоани ижодкорлик ва ташаббускорлик билан ишлашга ундамоқда.
Бугунги кунда Давлат умуммиллий дастури доирасида яратиб
берилган моддий-техник ва ўқув-методик
шарт-шароитлардан
оқилона, мақсадли фойдаланиш, авайлаб-асраб, таълим-тарбия
сифати, самарадорлигини оширишга қаратилган
чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш ва жорий этишда мактаб педагогик жамоаси ва
ўқувчиларнинг роли, масъулияти ҳамда шахсий жавобгарлигини
ошириш долзарб вазифалардан биридир.
Шу мақсадда умумий ўрта таълим мактабларини жиҳозлаш
бўйича таклиф этилаётган ягона талаблар асосида ўзларининг ички
имкониятларидан келиб чиқиб, мазмунан бойитган холда мактабларни
қайта жиҳозланиши бўйича ишларни ташкил этишлари мухим
аҳамиятга эга.