Халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш


-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш



Download 0,53 Mb.
bet4/18
Sana21.12.2022
Hajmi0,53 Mb.
#892939
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
turobov

4-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш
7. Жамғарма маблағларининг ҳисоби марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати (муассаса ва ташкилот бухгалтери) ёки муассаса ва ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи бухгалтери томонидан юритилади. Бунда муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритувчи бухгалтер штатини сақлаш бўйича барча харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қопланади.
8. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар режаси муассаса раҳбари ва бухгалтери томонидан тайёрланиб, умумтаълим муассасасининг Кузатув кенгашига келишиш учун киритилади.
Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгашининг розилиги олингандан сўнг даромадлар ва харажатлар режаси муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган муассасалардан бошқа халқ таълими муассаса ва ташкилотларида жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар режаси уларнинг раҳбари ва бухгалтери томонидан тайёрланади ва тасдиқланади.
9. Жамғарма тушумлари (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) қуйидаги тартибда йўналтирилади:
республика даражасидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг беш фоизи Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига;
ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг тўғридан тўғри бўйсинувидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг беш фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг жамғармаларига;
туман (шаҳар) даражасидаги муассаса ва ташкилотлар тушумларининг икки фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари жамғармаларига, уч фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаларига.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тушумлари уларнинг ихтиёрида қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Жамғарма маблағлари ташкилотларнинг “4001” маблағлар манбаси бўйича тегишли ғазначилик шахсий ҳисобварағида шакллантирилиб, барча харажатлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022-й., 09/22/425/0712-сон)

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish