158
аҳамияти бор: жиҳозларнинг жойланиши (масалан. ўқув столларни қаторлар ўрнига давра
шаклида жойлаштириш), педагогнинг жойи (у гуруҳ олдида турмасдан, балки даврага
қўшилиб ўтириши мумкин), сўзлаш услуби (маърузани ўқимаслик балки суҳбат олиб
бориш), гуруҳга мурожаат қилиш («иштирокчи» ёки «ўртоқлар» деб эмас, балки
«азизлар» , «ҳамкасблар» ).
Ундан ташқари, ҳар қандай модератор (педагог) ўзи узатаётган ҳар қандай ахборот
тингловчилар томонидан муҳокама қилиниши ёки шубҳа остига олиниши мумкинлигига
тайёр туриши керак. Биз дилетантлик деб ҳисоблайдиган фикрлар ўзимизнинг «чуқур»
билимларимиздан қўпроқ ҳақиқатга яқин бўлиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.
Бундан ташқари, ҳар бир инсонда ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқи бор, уни эса ҳурмат
қилиш лозим. Катта ёшдаги аудиторияда хатто илмий адабиётлардан
олинган ахборот
ҳақида гап кетганда ҳам, тингловчиларнинг ҳаётий тажрибаси, муҳоқама этилаётган
масала бўйича шахсий фикрлари инобатга олиниши лозим. Катталар ўз фикрларини
илмий атамалар ишлатмасдан айтадилар, оддий сўзлар ишлатиб масалани муҳокама
этишлари ҳам мумкин, бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, улар ўзлари эшитган ахборотни
қандай қабул қилишидадир.
Иккинчи тамойил – фаол ижод
. Бу қизиқарли ва муҳим албатта. Бизнинг
тажрибамиз ўзига хос стереотипларни шакллантиришга етаклайди ва биз кўпинча ҳар
қандай янги ишни эскича усулларда бажаришга интиламиз. Ушбу стереотипларни йўқ
қилиш ҳамда онгимизни янги ғояларни қабул қилишга тайёрлаш (бу эса, ўқитишнинг
асосий вазифаларидан бўлиб ҳисобланади) учун гуруҳда ўзига хос мухит яратиш керак.
Аслида, ҳар қандай янги билим нафақат муҳокама қилиниши балки мустақил
шаклланиши ҳам лозим. Шунинг учун ўқитиш жараёнида тайёрланган қўргазмали
материаллар (рангли қоғоз), микро- гуруҳларда муҳокама (расм ва имлолар ёрдамида),
кутилмаган ҳодисалар (масалан, машғулотга алоқаси бўлган анжомларни олиб келиш),
ҳаракат умуман, тасодифий холат муҳим аҳамият касб этади.
Учинчи тамойил – шахсиятлилик.
Кўпинча шахсиятни индивидуаллик билан
адаштиришади, аммо бу ерда принципиал фарқ бор. Ўқитишни индвидуаллаштиришда
ҳар бир гуруҳ аъзосининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш керак (кимгадир
намуна, кимгадир жадвал ёрдамида тушунтириш ва ҳ.к.). Шахсиятга асосланган
ёндашувда эса, буларни кераги йўқ, дарсимиз универсал
режа асосида олиб борилади,
унда тингловчиларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади. Аммо, ҳар биримиз
ўзига хос хусусиятларга эга бўлган « шахс» эканлигимизни унутмаслигимиз керак.
Кимгадир бизнинг гапларимиз ёқмаслиги мумкин, кимдадир улар зерикиш
кайфиятини ўйғотади, кимдир эса уй юмушлари ҳақида ўйлайди, яна кимдир эса, ёнидаги
шериги билан гаплашади. Савол туғилади, бундай вазиятда нима қилиш мумкин? Жавоб
жуда осон, сизнинг олдингизда катта ёшдаги кишилардир, уларнинг айримлари учун
уйдаги ташвишлари сиз гапириб бераётган эски ахборотдан муҳимроқдир. Бунда яна бир
савол туғилади: Улар нима учун ўқишга келдилар? Ва бундай саволга жавоб тариқасида
тингловчилар: «Йўқ дея олмадик» , «Бошлиқ мажбурлади» ва ҳ.к.
каби сабабларни
кўрсатишлари мумкин. Бундай шароитда нима қилиш лозимлиги ҳақида кейинроқ
гаплашамиз. Муҳими, сиз тушунишга ҳаракат қилишингиз керак, психологларда
ҳайрихоҳлик деган тушунча бор. Агарда сиз уни ўзингизда шакллантирсангиз, сизда ҳар
қандай «қийин» гуруҳ билан ишлашда ҳам ҳеч қандай муаммо туғилмайди.
159
Ва ниҳоят
, охирги тамойил – комфорт (қулайлилик).
Қорнингиз очганда, ёки стулда
узоқ вақт ҳаракатсиз ўтирганингиздан кейин қанчалик чарчашингизни эслаб кўринг.
Шунинг учун, қисқа танаффус, ёки бир ликопча кофедан воз кечманг. Бу сизга дарсни
қулай мухитда олиб боришга имкон яратади. Ахборотни тушуниб олиш учун катталарга
ҳамиша пауза керак. Шунинг учун ҳам, танаффусни бекор сарф қилинган вақт деб
ҳисобламанг. Аксинча, ўн минутлик танаффус гуруҳингиз
аъзоларига ярим соатлик
маърузада берилган ахборотдан кўпроқ маълумотларни эслаб қолиш имконини яратади.
Ўқитиш самарали ўтишига яхши кайфият ва эмоциялар ёрдам бериши мумкинлигини ҳам
унутманг. Гуруҳингизда хурсандчилик мухитини яратишга ва уни сақлашга ҳаракат
қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: