247
самарадорлигини таъминлашда нафақат малакасини ошириш жараёни
натижаларини,
балки мазкур натижаларни шакллантирувчи омиллар тизимини ҳам инобатга олиш муҳим
ҳисобланади. Бундай омиллар тизимининг компонентлари сифатида таълим мақсади,
ўқитувчилар таркиби ва уларнинг касбий компетентлилиги, таълимий дастурлар ва
таълим технологиялари, ресурслар ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари, таълимнинг
ташкилий-ҳуқуқий таъминоти, ўқув жараёнининг
моддий-техник таъминоти, ахборот ва
услубий таъминот, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳам келтириш мумкин.
Демак, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш жараёнлари сифат ва самарадорлигини таъминлаш жараёнларини
ташкил этиш ва бошқаришга тизимли ёндашув технологиясини татбиқ этиш муҳим бўлиб,
тизимли ёндашувнинг жорий этилиши мазкур жараёнларда тасодифий ва кутилмаган
ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш
жараёнлари
сифат
ва
самарадорлигини
таъминлаш
жараёнларида
ўқитувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришда таълим жараёни
субъектлари
(ўқитувчи ва ўқувчилар)нинг ўз фаолиятини таҳлил қилиши ва объектив баҳолаши,
мавжуд таълимий вазиятларни таҳлил қилиши, ўз тушунчалари ҳамда хатти-
ҳаракатларини фаол ўйлаб кўриши учун шарт-шароитлар яратилиши муҳим.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш жараёнлари сифат ва самарадорлигини таъминлашда шахс-фаолият ёндашуви
ҳам зарур ҳисобланиб, бу ёндашув асосида ташкил этиладиган жараёнларда таълим
олувчилар субъект сифатида фаолият кўрсатади ва ўз
навбатида, таълим олувчи
шахсининг субъект сифатида ривожланиши унинг фаоллиги, мустақил, эркин, танқидий,
таҳлилий ва самарали фикрлашининг ривожланиши орқали аниқланади.
Умумий ўрта таълим мактабларида аниқ шароитдаги ички ва ташқи вазиятига қараб
субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш мазкур жараён самарадорлигини таъминлашга
хизмат қилади. Шундай экан, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари сифат
ва самарадорлигини таъминлашда вазиятли ёндашув ҳам ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб,
мазкур ёндашув технологияларидан фойдаланиш жараёнида қуйидагиларни инобатга
олишни тавсия этамиз:
- қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари
сифат ва самарадорлигини
таъминлаш жараёнларининг ҳолатини вазиятларга боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш;
- қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари сифат ва самарадорлигини
таъминлаш жараёнларида эришилган натижаларнинг самарадорлигини вазиятларга кўра
аниқлаш;
- қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари сифат ва самарадорлигини
таъминлаш жараёнларини лойиҳалаштиришда мавжуд вазиятлар асосида таълим
жараёнининг ривожланишини олдиндан белгилаш.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш жараёнлари сифат ва самарадорлигини таъминлаш жараёнларининг аҳамияти
унинг натижавийлигида ўз ифодасини топади.
Шундай экан, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш жараёнлари сифат ва самарадорлигини таъминлашда натижалар
бўйича бошқарув технологиясини ҳам татбиқ этиш зарур бўлиб, мазкур жараёнда