238
касбий фаолиятларида ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш
масаласи ҳам малака ошириш тизимида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Ушбу мақолада малака ошириш тизимида тингловчиларда инновацион педагогик
фаолиятини шакллантириш муаммосининг айрим жиҳатлари келтирилган.
Малака ошириш тизимида тингловчиларни инновацион педагогик фаолиятга
йўналтириш-бу тингловчининг ўз касбий фаолиятига мотивацион муносабати, таълим
мақсадларга эришиш учун самарали йўл ва воситаларни эгаллаши, яратиш ва акс эттириш
қобилиятига эга бўлишини ҳам назарда тутади.
Инновацион педагогик фаолият доимо
таълим тизимини янгилаш ва
такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, у ўқитувчилар фаолиятининг ижобий
натижасидир.
Тадқиқотлар ҳамда бу борадаги илмий адабиётларнинг [1,2] таҳлилидан малака
ошириш жараёнида тингловчининг инновацион педагогик фаолиятга тайёрлигини
қуйидаги кўрсаткичлар орқали аниқлаш мумкин:
•
инновацион педагогик технология ва инновацион иш усулларини билиши;
•
педагогик инновацияларни ўқув амалиётига самарали тадбиқ эта олиши;
•
ўзининг инновацион методларини ярата олиши;
•
тажриба–синов ишларига ҳамда инновацион педагогик
фаолиятнинг мазмуни ва
ташкил этилиши билан боғлиқ қийинчиликларни енгишга тайёргарлиги;
•
педагогик янгиликларни ўзлаштириш ва янгиларини ишлаб чиқиш бўйича амалий
кўникмаларга эга бўлиши.
Малака ошириш якунида тингловчиларда мазкур кўрсаткичлар шаклланиши учун
малака оширишнинг дастлабки кунларида инновацион фаолият доирасидаги билим,
кўникма ва малакаларини аниқлаштириш мақсадида диагностик таҳлил ўтказиш зарур.
Таҳлил натижалари асосида ҳудудий марказда йўналишлар кесимида тингловчиларда
инновацион педагогик фаолиятни шакллантиришнинг режа ва мақсадлари шаклланади.
Диагностик таҳлил қилиш учун қуйидаги саволномадан фойдаланиш мумкин:
•
фаолиятимда инновациялардан доимий фойдаланаман;
•
иш ҳамини кўплиги инновациялардан фойдаланишга имкон
бермайди;
•
инновацион фаолият олиб бориш учун синф хоналари талабга жавоб бермайди;
•
инновацион фаолият олиб бориш учун билимларимнинг етарли эмаслиги;
•
инновациялар ҳақидаги ўқув-методик қўлланмаларнинг етарли эмаслиги;
•
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишдаги муаммолар.
Саволномани ҳар бир ҳудудий марказ ўз ҳудудининг шароитига қараб реал
ҳолатдан келиб чиқиб шакллантириши мумкин.
Мазкур саволнома асосида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг
ўқитувчиларидан малака ошириш жараёнида уларнинг инновацион фаолиятга қай
даражада тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровнома
натижалари шуни кўрсатдики, сўровда қатнашган тингловчиларнинг
аксарияти малака
ошириш жараёнида инновацион педагогик технологияларни жорий этиш ва амалга
оширишни ўрганганлигини эътироф этади. Бу эса, модернизациялашган таълим
шароитида узлуксиз малака ошириш тизимида инновацион педагогик технологиялардан
фойдаланишга бўлган онгли муносабати ҳақида шаклланган тасаввуридан далолат беради.
239
Шундан келиб чиққан ҳолда шундай хулоса қилиш мумкинки,
малака ошириш
тизимининг асосий мақсади таълимда педагог фаолиятининг сифат жиҳатдан
ўзгартириши ҳисобланади. Бу эса педагог касбий фаолиятининг якуний натижаси ва
мезонини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: